ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 14 октября 2014 г.

озишни истаганларга

7 кунда 7 кг озишни истайсизми?

Хозир айни пишиқчилик пайти.Боғларда олмалар хил-хил пишган
Олмали парҳез ор­ганизмни тозаловчи ва ортиқча вазндан халос этувчи энг кенг тарқалган парҳезлар сирасига киради. Чунки олма ёрдамида озиш жуда самарали. Сиз бу парҳез билан 7 кун ичида 7 кг вазндан халос бўлишингиз мумкин. Лекин бундай натижага эришиш учун кучли ирода талаб этилади.
7 кунли парҳез

Биринчи кун: 1 кг олма.
Иккинчи кун: 1,5 кг.
Учинчи кун: 2 кг.
Тўртинчи кун: 2 кг.
Бешинчи кун: 1,5 кг.
Олтинчи кун: 1,5 кг.
Еттинчи кун: 1 кг.
Ушбу парҳез давомида сиз истаган миқдорда кўк чой ва газланмаган сув ичишингиз мумкин. Бундан ташқари, бу парҳез қайси рангдаги ҳамда ширин ёки нордон олма ейиш билан
чекланмаган. Сиз ўзингизга ёққан нав­даги ва рангдаги олмани тановул қилиш ҳуқу­қига эгасиз. Яна бир нарса: парҳезнинг бешинчи кунидан бошлаб кундалик таомномангизга 1-2 бурда қора нон киритишингиз мумкин..
Бу муҳим!
Олмали парҳез айрим сурункали касалликлар билан хасталанган беморларга зарар кўрсатиши мумкин. Агар сиз:
Ўн икки бармоқ ичак яраси бор беморларга нордон олма ейиш қатъиян ман этилади!
Ошқозон ярасидан азият чекадиганларга ҳам ширин олма мумкин эмас!
Юрак ва қон томирлари касалликларида 1 кг олмага 100 г шакар қў­шиш тавсия этилади.
Яна бир усул
Бу парҳез мобайнида сиз кун давомида 5-6 та олма ва 1-1,5 л қатиқ ичишингиз керак бўлади. Пар­ҳезнинг давомийлиги уч кун, халос бўлиш мумкин бўлган вазн миқдори эса 2-3 кг.
Камчилиги

Олмали парҳезнинг ягона камчилиги шундан иборатки, баъзилар икки ҳафталаб фақат олма тановул қилишлари мумкин бўлса, бошқалар биринчи кундан ўзларини ёмон ҳис этадилар. Ҳар бир организм ўзига алоҳида ёндашувни талаб қилади, шунинг учун олма бир организмга яхши таъсир кўрсатса, бошқаси салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабдан олмали парҳезга ўтиришдан олдин албатта, шифокор кўригидан ўтиб, у билан маслаҳатлашиш шарт!

Комментариев нет:

Отправить комментарий