Простата бези ёки
йигитнинг иккинчи юраги нима?
Бу
кўпчиликни ташвишлантирадиган касаллик айниқса кексаликда дард устига чипқон
бўлади. Замонивий тиббиётда ушбу хасталикнинг даволашнинг жуда кўплаб усуллари
мавжуд. Айни пайтда унинг халқ табобатида ўзлаштирилган турли гиёхлар
воситасида хам чекинтириш мумкин .
Юнонча prostatus сўзидан олинган бўлиб
олдинда турувчи маънони англатади.
Простата бу эркак
жинсий органидаги тоқ без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ
бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналлари бошланғич қисмини ўраб туради.
Простата бези без ва мускул қисмдан иборатдир.
Без қисми уруғ суйилтирадиган суюқлик секрет ажратилади. Бу суюқлик спермага
қўшилиб сперматозоидларни активлаштиради. Мускул қисми эса сийдик чиқариш
каналининг сфинектэри мускул қисқич
хисобланиб шахват ва сийдик чиқишини ростлаб туради. Шунинг учун шахват ва
сийдик аралашиб кетмайди. Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб
туради. Шунга кўра врач тўғри ичакка бармоғини киритиб безнинг турли касалликларини анқлайди. Прастата
безининг яллиғланиши простатит деб аталади. (Бу тўғрисида қуйироқда ўқийсиз)