ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 5 марта 2016 г.

табрик


Т А Б Р И К Л А Й М А Н   
     


Ассалому-алайкум Мухтарама Оналар
 қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!
Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни, сизлар орқали бутун Дунё аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз!

пятница, 4 марта 2016 г.

Абдулажон акам


Абдулла ОРИПОВ,
 Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири


 ТАВАЛЛО

 Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
 Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
 Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
 Чексиз самовотнинг қаватларидан.

вторник, 1 марта 2016 г.

ёш шоира


ҲАСАНОВА ҲОЛИДА

         Олтинкўл туман. 12-мумтаълим мактаби
         9 синф ўқувчиси . У анчадан бери ижодкорларнинг “Нафосат” клубига, Андижон адабий гурунги анжуманларига келиб туради.  У ҳали ижод гулшанига тўла кириб улгурмаган бўлса ҳам, шеърдан шеърга ўсиб боряпти. Унинг ўз камчиликларни тез англаб тузатиб бориши бошқалардан кўра ҳам ижодий тезроқ ривожланишига олиб келмоқда.

Айниқса, унинг ўз шеърларини жуда ифодали, ёқимли қилиб ёд айтиб бериши Андижон адабий гурнгги иштирокчиларига ҳам маъқул бўлмоқда. У Бобур таваллуд кунига ҳам ўзи менинг Бобурнинг опаси Хонзодабегим билан хайрлашув саҳнавий ҳикоямни саҳналаштириб ўзи бир укаси  билан ижро қилиб бериши тадбирда кўпчиликнинг олқишига сабаб бўлди. Демак,

анжуман


ВИЛОЯТ АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИДА АДАБИЙ АНЖУМАН

Февраль ойининг охирида 2016 йили Андижон вилоят ахборот ресурс марказида вилоятдаги шоирларнинг адабий гурунгги ва ёшлар учун “ижод сирлари” номли тўгарак машғулоти бўлиб ўтди. Анжуманларни Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби бадиий раҳбари шоир ва ёзувчи Ғани Мажид олиб борди.

Ижодкорлар бу анжуманга анча қизиқарли ижодий намуналар олиб келгани мушоирада урф бўлмаган беихтиёр қарсаклар чалинишига сабаб бўлди. Барча ижодкорлар ўз ижодий намуналарини ўқиб бўлгач анжуманга раислик қилаётган Ғани Мажид ўтган ижодкорларнинг хотирасини анжуманларда эслаб туриш, уларнинг хонадонларига ёзги оқибатли учрашувларда ташрифлар

воскресенье, 28 февраля 2016 г.

кўкрак бези саратони (раки)

Кўкрак бези саратони

Саратон касаллиги соғлом ҳужайраларнинг етилмасдан тезда кўпайишига айтилади.

Бунда ҳужайралар кўпайиб, ўсма пайдо бўлишига олиб келади. Натижада шу соҳадаги аъзо фаолияти бузилади. Бу ҳолатнинг атроф тўқималарга тарқалиши касалликнинг кучайишига сабаб бўлади.



Бу касалликлар орасида кўкрак бези саратони аёлларда энг кўп тарқалган хавфли ўсмалардан бири ҳисобланади. Иқтисодий ривожланган давлатларда у ўрта ёшли аёллар ўртасида асосий ўлим сабабларидан бири бўлиб келмоқда. МДҲ давлатларида ҳам аёллар ўртасида кўкрак бези саратони касаллиги онкологик касалликлар ўртасида ҳозирга қадар биринчи ўринни эгаллаб турмоқда.

Организмдаги гормонал бузилишлар касалликка сабаб бўладими?