ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 4 августа 2015 г.

оллох ўзи мехрибон


                      ОЛЛОҲ ЎЗИ МЕҲРИБОН


                     Шукр қил ҳар бир ишга,
                     Берилма ғам, ташвишга!
                     Сабр қил ёзу қишга,
                     Оллоҳ Ўзи меҳрибон!
    
                              Маишатга берилма,
                              Бойлик учун керилма!
                              Тоатни канда қилма,
                              Оллоҳ Ўзи меҳрибон!

                      Мискинларга кўмак бер,
                      Саҳий элнинг ғамин ер!
                      Дуруд..саловотлар тер,
                      Оллоҳ Ўзи меҳрибон!

                               Ҳақ йўлига интилгил,
                               Тариқат йўлин билгил!
                               Қуръон тиловат қилгил,
                               Оллоҳ Ўзи меҳрибон!

ўлмасгулнинг хусусиятлари


АМАРАНТ - НОЁБ ДОРИВОР ЎСИМЛИК  


Республикамиз  Президентининг “Қишлоқ  хўжалигида  ислоҳатларни  чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги фармони халқимиз ҳаётини  яхшилаш  билан  бевосита  боғлиқ  бўлиб  ушбу  тарихий  ҳужжат  ҳалқ фаровонлигини янада орттиришга ҳизмат қилади. Қишлоқ хўжалигида Президентининг ушбу  фармони ва  кейинги  йилларда  қишлоқ  хўжалигини  ривожлантириш  учун  чиқарилган  қарорлари, 2010  йил 27  январ  куни  Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида  “Мамлакатимизни  модернизация  қилиш  ва  кучли  фуқаролик  жамияти  барпо  этиш  устувор мақсадимиздир” мавзусидаги маърузаларида мамлакатимизда иқтисодий соҳада  амалга  оширилаётган  таркибий  ўзгаришларни,  қулай  инвестицион  муҳитни  шакллантириш,  ишлаб  чиқаришни  модернизация  қилиш,  фермерлик  ҳаракатини  мустаҳкамлаш  ва  техник  қайта  жиҳозлаш,  банк-молия  тизимини  режалаштиришни  норматив ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш масалалари