АМАРАНТ
- НОЁБ ДОРИВОР ЎСИМЛИК
Республикамиз Президентининг “Қишлоқ хўжалигида
ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг
энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги фармони халқимиз ҳаётини яхшилаш
билан бевосита боғлиқ
бўлиб ушбу тарихий
ҳужжат ҳалқ фаровонлигини янада
орттиришга ҳизмат қилади. Қишлоқ хўжалигида
Президентининг ушбу фармони ва кейинги
йилларда қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш учун чиқарилган
қарорлари, 2010 йил 27 январ
куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик
палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида
“Мамлакатимизни модернизация қилиш
ва кучли фуқаролик
жамияти барпо этиш
устувор мақсадимиздир” мавзусидаги маърузаларида мамлакатимизда
иқтисодий соҳада амалга оширилаётган
таркибий ўзгаришларни, қулай
инвестицион муҳитни шакллантириш,
ишлаб чиқаришни модернизация
қилиш, фермерлик ҳаракатини
мустаҳкамлаш ва техник
қайта жиҳозлаш, банк-молия
тизимини режалаштиришни норматив ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш
масалалари
алоҳида ўрин эгаллайди.
алоҳида ўрин эгаллайди.
Шу кунларда махаллий доривор ўсимликларни кўпайтириш
ва ундан тиббиётда фойдаланишга ҳукуматимиз эътибори юқори бўлиб, бу рўйхатга
Гуклтожихўроз оиласига кирквчи Амарант ўсимлигини киритиш мумкин. ХХI аср
маданий ўсимлиги деб тан олинган бу гиёх
Табиатда ноёб шифобахш ўсимликлар бўлиб,
у инсон организмини соғламлаштирувчи, ҳимояловчи ноёб шифобахш хусусиятларга
эгадир..
Амарант – Amaranthus оиласига мансуб бўлиб, бу оила олтмишдан ортиқ турларни ўз ичига олади. Ватани Жанубий Америка бўлиб, уни бу ерда 8000 йилдан бери уруғ учун етиштирилиб келинади.
Амарант Жанубий Америкадан
Шимолий Америкага, Ҳиндистонга ва у ердан Осиё мамлакатлари бўйлаб дунёга кенг
тарқалган.
Ҳозир Ҳиндистон ва Хитойда
амарантнинг жуда кўп хиллари мавжуд бўлиб, бу ўлкалар амарантнинг иккиламчи
ватани ҳисобланади. Бу мамлакатларда амарант ўсимлигидан маҳаллий табобатда, миллий
таомларда ва саноатда кенг фойдаланилади.
Амарант гули майда гулли тўпгул, пушти, тўқ пушти, қизил ва тўқ қизил бўлганлиги ва хўроз тожини эслатганлиги учун халқимиз орасида «гултожихўроз» номи билан аталади.
Амарант гули майда гулли тўпгул, пушти, тўқ пушти, қизил ва тўқ қизил бўлганлиги ва хўроз тожини эслатганлиги учун халқимиз орасида «гултожихўроз» номи билан аталади.
Амарант бир йиллик ўсимлик
бўлиб, турли йўналишларда жумладан: сабзавот (Amaranthus gangeticus, Amaranthus
mangostanus),
донли (Amaranthus caudatus,
Amaranthus paniculatus),
манзарали ва (Amaranthus blitum)
озуқа экинлари сифатида етиштирилади.
Амарант уруғидан қуйидаги қатор касалликларни жумладан: - нафас олиш аъзолари касалликлари (бронхит, ларингит, плеврит, пневмония); - эндокрин коррекция (камқонлик, авитаминоз, семизлик, қандли диабет, зоб); - суяк ва қон-томир касалликлари (остеохондроз, артроз, артритлар); - онкологик касалликлар; - ёш болали аёлларда кўкрак сутини кўпайтиришда, уйқусизлик ва бошқа жинсий касалликларни даволашда фойдаланилади.
Амарант уруғи жуда майда бўлиб, 1000 дона уруғининг оғирлиги 0,7 граммни ташкил этади.
Уруғининг ранги оқ, қаймоқ
рангли, жигарранг, кулранг ва қора ранг бўлиши мумкин. Сабзавот амаранти
пояси ва рангли баргининг нисбатан нафислиги, ўзига хос мазаси билан бошқа
турлардан ажралиб туради. Асосан ёш поялари ва витаминларга бой барглари
истеъмол қилинади.
Сабзавот амаранти асосан Шарқ мамлакатларида жуда кенг тарқалган бўлиб, кўкат сабзавотлар сифатида кундалик озиқ-овқатлар рационига киритилган. Унинг уруғлари тиббиётдан ташқари қандолатчиликнинг турли йўналишларида ҳам кенг фойдаланилади.
Ҳиндистон, Покистон, Непал ва Хитойда донли ва сабзавот амарантлари уруғларидан ширин маккажўҳори дони билан қўшиб бўтқа тайёрланади.(сурат куйироыда берилган,автор) Чорва учун озуқа сифатида баланд бўйли (1,5–2 м) турлари экилади.
Амарант оқсили бошқа озуқа экинларига нисбатан аминокислоталарга яхши тўйинганлиги билан ажралиб туради. Экспертларнинг баҳолашига кўра, амарант оқсили сифат жадвали (шкаласи) бўйича қабул қилинган 75 бирликка тенгдир. Ўсимлик шўр босган, сувсиз ва тоғ олди ҳудудларда ҳам яхши ўсади.
Амарант уруғининг экиш меъёри бир гектар майдонга 0,5–1,5 кг, экиш
чуқурлиги 1–1,5 см. ни ташкил этади.
Парваришлаш тўғри олиб борилганда1 га
майдондан ўртача 100 ц гача кўк поя ва 30 ц дон олиш мумкин. Амарант кўк масса
учун гуллаш ва уруғининг мумпишиш даврида йиғиб олинади. Чунки бу даврда
ўсимликнинг пояси, барглари витаминларга бой бўлади. Экологик шароитдан келиб
чиққан ҳолда амарантдан ўсув даври давомида бир неча марта ҳосил олиш мумкин.
Уруғи таркибидаги оқсил моддаси организмга тушганда енгил ҳазм бўлиши унинг
тўйимли озуқа эканлигини билдиради.
Парваришлаш тўғри олиб борилганда
Республикамизни аърим жойларида бу ўсимлик манзарали ўсимлик сифатида экилади.. Бунга асосий сабаб унинг бахмалдек товланиб турган гулларининг узоқ вақт давомида ўз мафтункорлигини сақлаб қолиши, ташқи таъсирларга чидамлилиги ва сувсизликда бир неча ойлар давомида яшай олиш хусусиятидир. Балки шу хусусияти учун ҳам амарантга – ўлмас гул номи берилгандир.
Ўсимликнинг шифобахш хусусиятлари республикамиз тиббиёт ходимлари томонидан етарлича ўрганилмаган ва илмий асосланмаган бўлса-да бироқ, қадимдан миллий табобатимизда кенг фойдаланилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Хозирда МАЛХАМ халк табобати маркази ходимлари бир неча ижодкор олимлар Билан биргаликда унинг ёғи ва шифобахш чойлари тўғрисида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқдалар...
Тарихдан маълум-ки бобомиз Абу Али ибн Сино тиғдан олган жароҳат ва
яраларни, тери (қизамиқ, қизилча) касалликларини тузатишда, оғиз бўшлиғидаги
бадбуй ҳидларни ва бошқа касалликлар даволашда амарантдан кенг фойдаланган.
Юқоридаги суратларда кўриниб турибдики озиқ-овқат махсулотлари
таркибига қўшилган амарант уруғи ва барглари шифобахш озиқа хисобланиб кенг кўламдан фойдалинмоқда.улар асосан юрак
–кон томир касалликлари билан оғриган беморлар озуқасига қўшилса мақсадга
муофиқ келади.
Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтида амарантнинг Ҳиндистон, Камерун, Хитой, Германия, Франция, Боливия, Мексика, Танзания, Тожикистон ва маҳаллий нав-намуналарнинг уруғлари, қимматли хўжалик белгилари бўйича ўрганилмоқда. Ушбу амарант намуналарининг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга. Ўсув даври 100–140 кунни ташкил этади. Ушбу намуналар селекциянинг турли йўналишлари учун қимматли манба ҳисобланади ва селекция масканларига тақдим этилади.
Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтида амарантнинг Ҳиндистон, Камерун, Хитой, Германия, Франция, Боливия, Мексика, Танзания, Тожикистон ва маҳаллий нав-намуналарнинг уруғлари, қимматли хўжалик белгилари бўйича ўрганилмоқда. Ушбу амарант намуналарининг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга. Ўсув даври 100–140 кунни ташкил этади. Ушбу намуналар селекциянинг турли йўналишлари учун қимматли манба ҳисобланади ва селекция масканларига тақдим этилади.
Куйида бу ажойиб
ўсимликдан олинган мақсулатлардан намуналар келтириб ўтаман
Амарант уруғлари тупроқ ҳарорати 10–12 даражани ташкил қилганда 1–1,5 см чуқурликка экилади. Манзарали амарант намуналаридан аввал кўчат тайёрлаб, сўнг доимий жойга ўтқазиш мақсадга мувофиқдир. Чорва учун озуқа сифатида етиштиришда
Бугунги кунда Учкўприк
туманидаги “Меҳригиё” шифобахш гиёҳлар
етиштириш корхонаси довруғи бутун республикамиз ҳудудларига танилган. Корхона
мутахассислари олимлар билан биргаликда марказ билан икки йил давомида иш олиб
боришди. Натижада Фарғона водийси шароитида “Амарант” доривор ўсимлиги
етиштиришнинг такомиллаштирилган,
экологик тоза агротехнологияси яратилди.
-
Ҳозирги пайтда бу ўсимликдан шифобахш дамламалар
тайёрлаш тажрибаси кенг оммалашган, - дейди корхона шифобахш гиёҳлар етиштириш
боғи раҳбари Абдураҳмон Собиров. – Бироқ, биз
амарант ўсимлигининг чойи, асали,
ёғини етиштиришни йўлга қўйдик. Бу гиёҳнинг муҳим хусусияти шундаки, ундаги скволен моддаси организмда кислород таъминотини яхшилайди. Эндиликда бошқа дамламаларга ҳам маълум миқдорда шу
ўсимликдан қўшиб тайёрлаяпмиз. Бизнинг
ерларимизга мутлақо бегона бўлган ўсимликлар валериана (тоғ сумбули деб
аталади), ромашка, расторопша гиёҳларини муҳитга мослаштириб экиб, парваришлаб,
ҳосил йиғиб олишга эришдик.
Амарант ўсимлигининг янгича усулда ишлаб чиқарилиши бевосита марказнинг
қўллаб-қуватлаши натижасида амалга ошди.
Бундан ташқари Андижон вилоятининг кўпгина туманларида тадбиркор олим Мўйдинжон Мўминов рахбарлигида
тупроқ шўрлашишини амарант ўсимлиги ёрдамида камайтириш бўйича синов-тажрибалар
олиб борилмоқда. Етарлича шўрлашган тупроқда
амарант яшай олиши бу мухитдаги туз моддасини парчалаши ва шўрлашишни
камайтиришга умид боғлайди. Амарант айрим навларининг Андижон шароитида 3.5- 4
метргача ўсиши йилига 200 тоннадан ортиқ кўк масса беришидан далолат бериб,
чорвачиликда мухим витаминларга ўта бой озуқа манъбаи эканлигини кўрсатади. Ўзбекистон
шароитида амарантдан йил давомида икки марта ҳосил олиш, такрорий экин сифатида
фойдаланиш чорвачиликда мухим омил ҳисобланади.
Асака туманининг Кужгон қишлоғида амарантнинг Лера, Богрянний,
Харковский-1, Воронежский, Ультра ва
Гелиос навларини парваришлар қувончли натижалар берди. Юқори ҳосилдорликни ушбу
суратларда кўриш мумкин
Суратда олимлар дехқон Назаров
Анвар билан фикр алмашмоқда.
Асакада амарантзор А.Назаров ва М.Мўминов
Андижондаги илмий тадқиқотлардан мақсадлардан
бири амарант
ўсимлиги баргида кўп миқдорда оқсил модда, каротин ва витаминлар тутиши, унинг
мойи тиббиётда меъда ва ичак яраларини даволашда ишлатилишини ҳисобга олиб, тиббиётга махаллий хом ашъё
сифатида тавсия этишдир.
Тадбиркор
олимлар М.Мўминов, Н Тўхтабоев ва профессор А.Саттаровлар тамонидан амарант
ўсимлигини парваришлаш дала тажрибалари “Кужгон чорвадори” фермер хўжалигида ўтказилмоқда. Янги навлар яратиш
такжрибаси Андижон тумани олиб борилмоқда, 2016 йилда Олтинкўл туманида кенг
дала шароитида тадбиқ этилади. Мархамат туманида такрорий экин сифатида тажрибалар
ижобий натижа бермоқда. Бу эса буғдойдан бўшаган майдонларда амарант экишдан
фермерларнинг юқори даромат олиш имкониятларини очиб беради.
Ҳозирги
пайтда Асака туманида амарант навларидан
самарадорларини аниқлаш бўйича 2
га . ер майдони ажратилган бўлиб, бу худудда амарантнинг
янги навларини яратиш бўйича селекция илмий тадқиқот ишлар олиб борилади.
Андижон туманида кўпайтирилаётган
амарантнинг янги серхосил нави.
Амарант мойида
сквален моддасининг кўп миқдорда мавжудлиги фаннинг кашфиёти бўлиб, илгари бу модда кит ва акулаларнинг жигаридан олинар
эди. Химвий. формуласи, C30H50 ...
Биринчи бор 1916 йилда Акула жигаридан СКВАЛЕН моддаси ажратиб олинган Инсон
организмини ёшартириш ва турли касалликларда вофиқ қилувчи бу қимматбаҳо модда
серқуёш Андижонда етиштирилаётган амарант
мойида янада кўпроқ бўлишига умид
бор –дейди М.Мўминов. Андижонлик олимлар олиб бораётган бундай
ташаббуслар тиббиёт соҳасида инсон саломатлигини яхшилаш, чорвачиликда янги
имкониятлар, тупроқни соғломлаштириш, деҳқончиликда самарадор манфатдорликка омил бўлиши табиийдир.
Ўсимликнинг
ўсиши, ривожланиши, тупроқ таркибидаги азот, фосфор ва
калий элементларни анализ
қилиш Ўз Р ФА “Ботаника” боғи (1976 й) ва Тупроқшунослик ва агрокимё
институти (1983 й) услубий қўлланмалари асосида бажарилди. Амарантни экишни барқарор илиқ об-ҳавода (апрель-май ойларида), тупроқнинг уруғ тушган чуқурлиги 10—12 градусгача қизиган пайтда ўтказиш тавсия қилинганлиги сабабали хозирда етилаётган хозилдан кўзлар
куваниб турибди
Ўсимликларни бўйи 10—15 см га етганда қатор ораларини ишлаш билан бирга уларнинг ривожланишини тезлаштириш мақсадида гектар ҳисобига 40 кг дан азот ва 20 кг дан калий ўғити бериб, 5—6 см чуқурликда юмшатилади. Иккинчи озиқлантириш ўсимликнинг бўйи 30—35 см га етганда гектарига 30
кг дан азотли ва фосфорли ўғитлар билан озиқлантирилади. Ўсимликни озиқлантириш албатта суғоришдан олдин амалга оширилиши лозим. Ўсимлик озиқлантирилгандан ва суғорилгандан кейин унинг ўсиши ва ривожланиши тезлашади. Охирги озиқлантиришни унинг бўйи 70—80 см га етганда азотли ва калийли ўғитлар бериш билан тугалланади. Мавсум давомида амарантни 6—7 марта суғорилади ва гектарига 95—105 кг азот, 70 кг фосфор, 50 кг калий ўғити билан озиқлантирилади.
Хулоса:
Президентмизнинг 2006 йил14 июлда қабул қилинган “Маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қуватлаш чора-тадбирлари тўғирисида” ги қарори ўсимлик хом ашёсидан таёрланаётган доривор озиқа ишлаб чиқариш сохасида амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, мамлакатимиз бозорини аҳоли талаб ва эҳтиёжларига мос, табиий ва самарали доривор озуқа билан тўлдиришга хизмат қилаётир.
Республика аҳолисининг кўпайиб бориши, қишлоқ хўжалик мутахассислари олдига озиқ-овқат маҳсулотларини кўплаб етиштириш вазифасини қўйди. Инсоният учун энг зарур маҳсулотлардан бири ўсимлик мойидир, чунки бир кунда 2-3марта ўсимлик мойидан фойдаланишга тўғри келади. Ўсимлик мойи энг кўп сарфланадиган маҳсулотлар турига киради. Ривожланган мамлакатларда одамлар имкони борича соғлиқ учун зарарсиз, холестеринсиз мой ва ёғни истеъмол қилишни афзал билишади. Холестерин кўпайиб кетса инсон соғлиғига зарар
қелтиради ва турли касалликларни келтириб чиқаради. Холестерин ҳайвонлардан
олинадиган мой ва бошқа маҳсулотларда юқори даражада бўлади. Айниқса гўшт ва
думба ёғлари кўп холестерин сақлайди. Аслида ўсимлик мойида холистерин миқдори
жуда кам бўлади, бори ҳам инсон организми учун зарур ҳисобланади. Германияда
жон бошига 22, АҚШда 20, Англияда 19, Россияда 12 кг ўсимлик мойи ишлаб
чиқарилади. Ўзбекистонда эса жон бошига 10 кг атрофида ўсимлик мойи ишлаб чиқарилади.
Бизда ишлаб чиқариладиган ўсимлик мойи миқдорини жон бошига ошириш учун
уруғларида мой сақловчи ўсимликлар майдонини кўпайтиришимиз керак. Уруғида мой
сақловчи ўсимликлар зиғир, кунжут ва махсар жуда қадимдан бизнинг иқлими иссиқ
ҳудудларда ўстириб келинган. Кейинчалик улар қаторига соя, ер ёнғоқ,
кунгабоқар, рапс ва бошқа мойли ўсимликлар кириб келди. Бу экинлар у ёки бу
вилоятларда экилиб мой олина бошланди. Ҳозир кунда Ўзбекистонда асосий мой
берувчи хом ашё сифатида ғўза чигитидан фойдаланилади, аслида ғўзани толаси
учун экамиз, лекин унинг уруғларида мой бор. Шуни айтиш керакки, бир пайтлари
ғўза чигити таркибида 17-18% мой сақлаган бўлса, эндилиқда бу кўрсаткич
11-12%га тушиб қолди. Республикада тўпланган чигитни мавжуд мой заводлари
узлуксиз ишласа, 5-6 ойда қайта ишлаб бўлади, кейин мой заводлари ўзлари учун
хом ашё ишлашга мажбур бўлади. Шунингдек, яратилаётган ғўза навларида барча
эътибор тола сифатини яхшилашга қаратилган. Чигит таркибидаги мой ва унинг
сифат кўрсаткичлари иккинчи ўринда қолиб кетади. Аслида ғўза толаси учун
етиштирилади, шунинг учун ҳар бир селекционер ўз олдига сифатли тола берувчи
ҳосилдор нав яратишни мақсад қилиб қўяди, чунки чигитдан олинган мой жаҳон
бозорида сифатли ўсимликмойи деб тан олинмайди.
Кўриниб турибдики Амарант ўсимлигини кўпайтириш, ундан ҳалқ ҳўжалигининг деярли барча жабхаларида фойдалагниш шу куннинг энг долзарб
масалалридан биридир. Танаси ва баргидан чорвачиликда, баргидан ва донидан
озиқ-овқат тайёрлашда, мойидан тиббиётнинг ўнлаб соҳаларида қўллаш юқори
имкониятдир. Ҳосилдорлиги буғдой билан бир ҳиллиги ва даромати эса ўнлаб марта
кўплиги фермерлар учун янги даромат манбаидир.
Шу йил якунида Андижон шаҳар хокимлиги қошидаги
инновацион технологияларни жорий этиш маркази Амарант турли навларини
таққослаб, энг самарадорларини ажратиб олишни якунлашни режалаштирмоқда.
Амарант ўсимлигидан тиббиёт, чорвачилик-қишлоқ
ҳўжалиги ва озиқ овқат сохасида кенг фойдаланиш ташабусига қўшилишни
хохловчиларни ҳамкорликка чорлаймиз.
Зеро, бу илмий тадқиқот, амалий тажрибалар ҳалқ саломатлиги, фаровонлиги
йўлида мамлакатимизда хукумат
чора-тадбирларини амалга оширишда юқори имконият омили бўлишига ишонамиз.
Самарадор навлар уруғларини етказиб
бериш, агротехника тавсиялари бўйича мурожат
манзилимиз: malham53@gmail.com
Комментариев нет:
Отправить комментарий