БАҚЛАЖОН (бодинжон, патинжон)
БАКЛАЖАН
Итузумдошларга
мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Энг яхшиси гули юмшоқ бўлгани ҳисобланади.
Мизожи II даражада иссиқ ва қуруқ. Қуритувчи хусусиятларга эга. Пояси 120 см гача бўлади. Барглари
йирик, оддий, овалсимон ёки кенг япалоқ, кетма-кет жойлашган. Гуллари йирик, бинафшаранг,
якка ҳолда ёки панжасимон тўпланган. Экилгандан кейин 2-3 ой ўтгач (етиштириш
шароитларига қараб) гуллайди.
Мевасининг ранги сиёҳранг бўлиб, ноксимон ёки цилиндрсимон кўринишда. Гуллашни бошлагандан сўнг 100- 130 кундан кейин етилади. Бақлажон меваларида кўп миқдорда қанд моддалари (асосан глюкоза), крахмал ва клетчаткали бирикмалар бор. Шунингдек, таркибида фловоноидлар, асосан меваларга сиёҳранг тус берувчи антоциан дельфинидин мавжуд. Унда калий, марганец ва темир бошқа сабзавотларга қараганда сезиларли даражада кўп учрайди.
Мевасининг ранги сиёҳранг бўлиб, ноксимон ёки цилиндрсимон кўринишда. Гуллашни бошлагандан сўнг 100- 130 кундан кейин етилади. Бақлажон меваларида кўп миқдорда қанд моддалари (асосан глюкоза), крахмал ва клетчаткали бирикмалар бор. Шунингдек, таркибида фловоноидлар, асосан меваларга сиёҳранг тус берувчи антоциан дельфинидин мавжуд. Унда калий, марганец ва темир бошқа сабзавотларга қараганда сезиларли даражада кўп учрайди.
Амирдавлатнинг айтишича, уни cерёғ гўшт билан пиширилса, эски йўтални
даволайди. Сувда қайнатиб ичилса, сийдик йўлларидаги қора ўтни чиқариб ташлайди
ва уни эритади. Сиркада қайнатилса, жигар ва талоқ тиқинини очади, сариқ
сафрони тинчлантиради ва ошқозондаги намликни чиқариб ташлайди. Тотим (сумах)
билан бирга берилса, жинсий аъзони мустаҳкамлайди. Қаламчалари ва баргларини
қуритиб бавосил тугунларига сепилса, шифо бўлади. Ёғи совуқдан келиб чиқадиган
қўл ва оёқлардаги шишларда ёрдам беради. Кули хавфли яра учун фойдали ва
ҳуснбузарларни тарқатиб юборади. Аммо у қора сафро ҳосил бўлишига олиб келади.
Зарарли таъсирини ёғ бартараф этади.
Ибн Байтар айтади-ки, сариқ бақлажонни олиб, ичига қовоқ ёғини
соладилар ва пишириш учун печга қўядилар, кейин сиқиб олгандан сўнг, шу ёғни
сақлайдилар. Уни касалланган қулоққа томизилса, оғриқ шу заҳоти тўхтайди. Майда
бақлажонларни шўр сувда пишириб, шу сувни сиқиб олиб, зайтун ёғининг тенг
миқдори билан аралаштириб, токи, сув буғланиб кетишигача ва фақатгина, ёғ
қолишигача қайнатиб, бақлажонларни майдалаб сўгалларга қўйилса, уларни
кеткизади. Агарда туни билан эрталабгача босиб қўйилса ва кундузи ҳам қўйилса,
анча фойда беради. Бу синаб кўрилган. Сариқ бақлажонларни зиғир ёғида қайнатиб,
сиқиб олиб, ёғни сариқ мум билан аралаштириб, товондаги, бармоқлар орасидаги ва
қўллардаги ёриқларга суртилса, даволайди. Уруғларининг икки дирҳам миқдорини
аччиқ бодом ёғининг икки дирҳамида эзиб, бинафша ёғидан қўшиб ва бавосил
ғуддасига суртилса, шифо бўлади. Бу синаб кўрилган.
Ўсимлик овқат тайёрлашда кенг қўлланилади, ундан Шарқ таомларининг ҳар
хил овқат турларини тайёрлайдилар. Ўзининг парҳез маҳсулот сифатидаги асосий
аҳамиятидан ташқари, халқ табобатида ҳам фойдаланилади. Унинг барглари ва
новдаларини бавосилни даволашда тавсия этадилар. Меваларининг ёғи яраларни ва қулоқнинг яллиғланган
жараёнларини даволашда ишлатилади. Ҳозирги замон маълумотларига кўра, ўсимлик
экстрактлари қондаги холестерин миқдорини пасайтиради. Меваларида соланин,
тирамин ва триптидин мавжуд, айрим кузатувларга кўра, улар аёлнинг жинсий
соҳасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Доривор
маҳсулот сифатида асосан меваларидан фойдаланилади. Улар пишган вақтда
терилади. Бақлажон пешоб ҳайдовчи, қон кўпайтирувчи ва бактерицид хусусиятга
эга. Шунингдек қонда холестерин миқдорини камайтиришга ҳисса қўшади.
Муолажалардан тавсиялар
Доғлар. * Бақлажон сувидан юзга суртилса, доғлар ва яралар ўрни кетади.
Бақлажонни кесиб, юзга ишқаланса ҳам доғлар йўқолади.
* Сиқиб олинган суви
танадаги ёки юздаги доғ ва яралардан қолган жойларга суртилса, кетказади.
Камқонлик. * Камқонликда
ҳар куни бир дона бақлажон
истеъмол қилиш фойдали, чунки унда кўп миқдорда мис борлиги қоннинг тузилишига ёрдам беради.
Мояк ўсмаси. * Бақлажон думини қуритиб, майин қилиб
янчилади. Элакдан ўтказгач, сув қўшиб малҳам тайёрланади. Оғриган жойга уч кун
икки маҳал қўйилса, оғриқ ва шиш йўқолади.
Сепкиллар ва доғларни йўқотиш. * Суви юзга суртилса, теридаги доғларни
кетказишда энг осон усуллардан бири бўлиб, яраларни ҳам йўқотади.
* Қайнатмасига пахтани
шимдириб боғланса ҳам доғ ва яралар ўрни кетади.
Сўгал. * Агар сўгал
товонда бўлса, унга хом бақлажон
ёки хом картошкани қўйиш керак.
Тиш касалликлари. * Бақлажонни куйдириб, кули билан кунига
икки маҳал тиш тозаланса, сариғи кетади, пародонтозда ёрдам беради.
* Бош қисмини қуритиб
оловда куйдириб, кулига туз қўшиб
тиш ва милк тозаланади ва оғриган жойга қўйилади. Тиш оғриғи тезда қолади.
Қўтирли темиратки, қичима. * Икки дона бақлажон ва тўрт дона булғор қалампирини хом
ҳолда аччиқ-чучук билан истеъмол қилиш лозим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий