ХОТИРА ВА
ҚАДИРЛАШ куни мунасабити билан
Буюк мақсадларга хизмат қилса ким,
Инсон биродарин ўйласа агар...
Курашга бахш этса бутун хаётин
Хаёти тарихда қолар муқаррар...
Ассалму-алайкум
хурматли онахонлар , отахонлар, опа-сингиллар дўсту-биродорлар!
Халқимиз томонидан нишонланадиган анъанавий бир байрами борки, у ҳам бўлса, Хотира ва қадрлаш кунидир. Бу сананинг алоҳида мазмуни, моҳияти ва аҳамияти бор. Зеро, бу кун ўтмишдаги барча аждодларимизга ва ўз ҳаётини Ватанимиз озодлиги ва халқимизнинг фаровон ҳаёти йўлида фидо қилиб, бугунги ёруғ кунларимизни кўрмай ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизнинг ўчмас хотираларига бўлган ҳурмат ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир.