ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 6 мая 2015 г.

хотира ва кадирлаш кунига


ХОТИРА ВА ҚАДИРЛАШ куни мунасабити билан

Буюк мақсадларга хизмат қилса ким,
       Инсон биродарин ўйласа агар...
 Курашга бахш этса бутун хаётин
         Хаёти тарихда қолар муқаррар...


 Ассалму-алайкум     хурматли     онахонлар ,   отахонлар, опа-сингиллар      дўсту-биродорлар!
Халқимиз томонидан нишонланадиган анъанавий бир байрами борки, у ҳам бўлса, Хотира ва қадрлаш кунидир. Бу сананинг алоҳида мазмуни, моҳияти ва аҳамияти бор. Зеро, бу кун ўтмишдаги барча аждодларимизга ва ўз ҳаётини Ватанимиз озодлиги ва халқимизнинг  фаровон  ҳаёти йўлида фидо қилиб, бугунги ёруғ кунларимизни кўрмай ўтиб кетган барча фидойи юртдошларимизнинг ўчмас хотираларига бўлган ҳурмат ва эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир.

 ..Бу йил мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устида қозонилган   ғалаба  куннинг 70 йиллиги нишонланади.
Даҳшатли урушда  агар рақамлар ва фойизлар ҳисобида оладиган бўлсак, фашизмга қарши курашда ўзбек халқининг ҳиссаси, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган кўпгина давлатларникидан юқори. 1 млн олти юз минг кишидан бор – йўғи олти юз минг киши Ватанимизга қайтиб келди.  Қолган бир миллиони фашизм хунхўрларига қарши қақшатқич курашда халок бўлди. , Ўзбекистонда ўша пайтдаги   хонадонларнинг биронтасини бу фожиа четлаб ўтмагани аён бўлади.
 Шундай экан, фашизмга қарши курашда ўз она-юртининг тинч, осойишта   ҳаётини, беғубор осмонини асраш учун мардлик, жасорат ва қаҳрамонлик   кўрсатганлар хотирасини ёдда сақлаб, эъзозлаб яшаш халқимиз учун энг муқаддас фазилат бўлиб келган.

 Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оловли  жанг майдонларда ўз юртининг тинчлиги   ва озодлиги, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган    инсонлар мудом халқимиз ардоғида.
 Беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбларимизда       абадий яшайди    
                    Не – не қахрамонлар ўтиб кетдилар,
 Инсонни қулликдан озод этдилар!
                Орзу, мақсадларга шахид етдилар,
 Бу азиз зотларни сиз ёдга олинг,
                   Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг

 Оллоҳ ўзи бўлди Бош Олий ҳакам,
              Бундай мўъжизалар бўлар жуда кам!
 Жасорат, куч - қудрат эди мустаҳкам,
                   Уруш қурбонларин сиз ёдга олинг,
 Хотира куни – бу, хотирлаб қолинг!

 Cизларга чексиз хурмат ва эхтиром ила Абдуқодир  Нурмуҳаммад ўғли  Саттаров

Комментариев нет:

Отправить комментарий