ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 19 февраля 2015 г.

Cўгал юқумлими?


Cўгал юқумлими?



- Бир ойча олдин бармоғимда сўгал пайдо бўлди. У жиддий касалликми? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
Ниёз РАШИДОВ,  Касби  тумани
- Қонда кўпайган қуруқ балғам баъзан сўгалга айланади, - дейди дерматолог, тиббиёт фанлари доктори, доцент Қаҳрамон АҲМЕДОВ. -  У, асосан, ўсмирларда кўп учрайди. Баъзан бир дона катта сўгал чиқса, қўшни аъзога келаётган озиқ миқдорини заҳарга айлантиради, шунда ўша аъзо қуриб-совиб, сўгал кўпаяди.
Теридаги турли яралар, модда алмашинувининг бузилиши ҳамда организмнинг ҳимоя тизими кучсиз бўлганида қўл ва тананинг бошқа жойлари терисида сўгал кўринишида намоён бўлади.

среда, 18 февраля 2015 г.

кечув


Абдулла Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири
          КЕЧУВ


Аллақайси замонлар
Ер юзин босиб тўфон,
Неча-неча элларни
Қутуриб тўлқин  ютган.
Ва ниҳоят ваҳший сув
Оқиб ўзани томон,
Омон қолган элатлар
Дарёдан кечиб ўтган.

Кечувларнинг номи бор,
Ким қўйганин билмайман,
Ҳар ҳолда баҳо мавжуд
Ҳар бирига муносиб.
Рост деган кечув бўлган,
Бунга шубҳа қилмайман,
Аллоҳ раҳмидан асло
Қолмаган у бенасиб.

Ёлғон деб аталгандир
Иккинчи кечув номи,
Унда бандалар нуқул
Ўтриклар тўқишгандир.
Иблис йўлдан оздириб,
Йўқолиб интизоми,
Аввал мен ўтаман деб
Бир-бирин нуқишгандир.

Қайси кечувдан ўтдик?
Ҳеч кимнинг ёдида йўқ.
Билганим шу, шоирим,
Биз битта қайиқдамиз.
Мақтов албатта ёқар,
Ёлғондан ҳам кўнгил тўқ,
Фақатгина рост гапдан
Озгина ҳайиқамиз.

                         16.02.2015 йил


воскресенье, 15 февраля 2015 г.

Қўл-оёқ қирсиллаши



Қўл-оёқ қирсиллаши кексалик белгиси эмас
 

Савол: — Бир ўртоғим асабийлашганида ёки ниманидир эслашга ҳаракат қилганида, албатта, бармоқларини қирсиллатаверади. Яқиндан бери қўл суякларининг оғриб туришидан шикоят қиладиган бўлди. Бармоқни қирсиллатиш бориб-бориб қўлни касал қиладими?

Саид АЗИЗОВ, Термиз шаҳри