Абдулла
Орипов,
Ўзбекистон халқ шоири
КЕЧУВ
Аллақайси замонлар
Ер
юзин босиб тўфон,
Неча-неча
элларни
Қутуриб тўлқин ютган.
Ва
ниҳоят ваҳший сув
Оқиб ўзани томон,
Омон
қолган
элатлар
Дарёдан
кечиб ўтган.
Кечувларнинг
номи бор,
Ким
қўйганин
билмайман,
Ҳар ҳолда баҳо мавжуд
Ҳар бирига муносиб.
Рост
деган кечув бўлган,
Бунга
шубҳа қилмайман,
Аллоҳ раҳмидан асло
Қолмаган у бенасиб.
Ёлғон деб аталгандир
Иккинчи
кечув номи,
Унда
бандалар нуқул
Ўтриклар
тўқишгандир.
Иблис
йўлдан оздириб,
Йўқолиб интизоми,
Аввал
мен ўтаман деб
Бир-бирин нуқишгандир.
Қайси кечувдан ўтдик?
Ҳеч кимнинг ёдида йўқ.
Билганим
шу, шоирим,
Биз
битта қайиқдамиз.
Мақтов албатта ёқар,
Ёлғондан ҳам кўнгил тўқ,
Фақатгина рост гапдан
Озгина
ҳайиқамиз.
16.02.2015 йил
Комментариев нет:
Отправить комментарий