суббота, 23 августа 2014 г.
Эркаклар саломатлиги учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот
Эркаклар
саломатлиги учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот
Эркаклар саломатлиги кўп жиҳатларга боғлиқ. Булар фаол турмуш тарзи, спорт билан
шуғулланиш, оламни позитив қабул қилиш, қулай яшаш шароити, кашандаликдан воз
кечиш, спиртли ичимликларни суистеъмол қилмаслик, бахтли оилавий ҳаёт ва
ҳоказолар бўлиши мумкин. Ушбу омиллар ичида тўғри овқатланишни алоҳида қайд
этиш лозим.
Қуйида
тавсифи келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида эркаклар
учун жуда зарур бўлган фойдали моддалар кўп миқдорда мавжуд. Уларга омега-3
ёғли кислоталари, рух моддаси, ликопин, магний, В гуруҳи витаминлари, фолатлар,
антиоксидантлар, Е витамини ва бор моддаси киради.
Айнан
шу моддалар эркакларнинг жинсий функциясини меъёрида ушлаб туради, простата
бези саратонидан ҳимоя қилади, юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини
камайтиради ва, умуман, ҳар томонлама фойдали ҳисобланади.
четверг, 21 августа 2014 г.
низолар
Оилавий низолар нима сабабдан келиб чиқади?
Оилавий низоларнинг қандай турлари фарқланади?
Оилавий низоларда кимлар иштирок
этаётганига кўра уларни қуйидаги асосий турларга ажратиш мумкин:
1. Эр-хотин ўртасидаги низолар;
2. Қайнона-келин ўртасидаги низолар;
3. Қайнона-куёв ўртасидаги
низолар;
4. Овсинлар ўртасидаги низолар;
5. Ота-оналар ва фарзандлар
ўртасидаги низолар;
6. Фарзандлар орасидаги низолар.
Албатта, бу рўйхатни яна давом
эттириш мумкин. Ҳар қандай оилада эр-хотиннинг ўзаро муносабатларида низоли
вазиятларнинг юзага келиши муқаррар. Лекин шу низоларнинг характери, уларнинг
оқибатларига кўра турли оилалар ва улардаги оилавий муносабатлар бир-биридан
фарқланади.
среда, 20 августа 2014 г.
Соғлиғингизга зарар келтирувчи кундалик 10та одат
Инсон кундалик ҳаётида ўзи
билмаган ҳолда кўплаб соғлиғи учун зарарли ишларни амалга оширади. Биз ҳар куни
миллионлаб одамлар томонидан қилинадиган кундалик амалларнинг зарарли
жихатларини санаб ўтдик.
1. Уйқудан уйғониш биланоқ
керишиш. Ҳали уйғониб улгурмаган танангиз, тўсатдан бошланган керишиш ва
тортилишларга таъсирчан бўлади. Бу одатнинг қайта қайта такрорлаш умуртқа
поғонасинига оғирлик туғдиради, натижада сизни танангнизни орқа қисмида турли
ҳил оғриқлар пайдо бўлади
2. Ўтирган ҳолатда оёқларни
тиззадан тепа қисмини устма-уст чалиштириб ўтириш. Ушбу ҳолатда ўтириш оёқдаги
вена қон томирларини сиқилишига ва қоннинг тўпланиб қолиб уни босимини
кучайтиришига сабаб бўлади. Бу одатни такрорланиши оёқ вена томирларини
шишишига сабаб бўлади
вторник, 19 августа 2014 г.
анемия
ҚОНДА ТЕМИР КАМАЙСА…
Анемия Бугунги кунда «гемоглобин» сўзи кўпчиликка, тиббиётдан анча йироқ бўлган кишиларга ўам яхши таниш бўлиб қолди. Чунки ер юзидаги ўттиз фоиз аўоли шу касалликдан азият чекади.Биз олий тоифали шифокор Ҳусан Аташайхов билан анемия, унинг хавфли асоратлари ва унга қарши курашиш усуллари ўақида суўбатлашдик.
Қоннинг ранги аслида яшилми?
«Анемия» – лотинчадан ўзбек тилига ўгирилганда «ани»-инкор, «мия»-қон деган маънони билдиради.
Нима анемияга олиб келади?
понедельник, 18 августа 2014 г.
катарактадан
Катарактадан ҳоли олам янада равшан
– Маълумотларга кўра, кўзнинг ожизлигига олиб келувчи асосий сабабларнинг 50 фоизини айнан, катаракта хасталиги ташкил этаркан...
– Катаракта касаллиги ҳам кўз касалликларидан бири бўлиб, хасталик ривожланиш жараёни кўз гавҳарининг хиралашиши ва кўриш қобилиятининг пасайиши орқали кузатилади. Дунёда катаракта касаллигига аҳолининг 3 фоизи, асосан, ёши қирқ-эллик ёшдан ўтган инсонлар учрайди.
Ҳозирги кунда юртимизнинг чекка ҳудудларидаги тиббиёт масканлари ҳам замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланаётганлиги туфайли ушбу хасталик лазер жарроҳлик йўли билан осонгина бартараф этилмоқда. Бу касалликнинг бошланғич даврида ультратовуш билан даволаш усули қўлланилмоқда. Катаракта олиб ташлангандан сўнг, кўз нурини тиклаш
Подписаться на:
Сообщения (Atom)