ҚОНДА ТЕМИР КАМАЙСА…
Анемия Бугунги кунда «гемоглобин» сўзи кўпчиликка, тиббиётдан анча йироқ бўлган кишиларга ўам яхши таниш бўлиб қолди. Чунки ер юзидаги ўттиз фоиз аўоли шу касалликдан азият чекади.Биз олий тоифали шифокор Ҳусан Аташайхов билан анемия, унинг хавфли асоратлари ва унга қарши курашиш усуллари ўақида суўбатлашдик.
Қоннинг ранги аслида яшилми?
«Анемия» – лотинчадан ўзбек тилига ўгирилганда «ани»-инкор, «мия»-қон деган маънони билдиради.
Нима анемияга олиб келади?
Қон таркибида эритроцитларнинг ёки темир моддасининг камайиб кетиши камқонлик – анемияга олиб келади.
Эритроцитлар қоннинг энг кўп сонли Ҳужайраси ўисобланиб, танамизда бир дақиқада 150 млн эритроцит пайдо бўлади. Улар 90-120 кеча-кундуз яшайди. «Кексайган» эритроцитлар қораталоқ томирларида парчаланиб кетади. Қизиғи шундаки, эритроцитлар алоўида олиб, заррабиндан қаралганда яшил рангли бўлиб кўринади. Аммо улар асосининг 95 фоизини гемоглобин – қизил қон таначалари ташкил этади.
Бир кунда аёл ва эркак неча фоиз темир йўқотиб, қанчасини ўзлаштиради?
Танамизга темир моддаси озиқ-овқатлар орқали тушади ва ингичка ичакда қонга сўрилади. Бир кеча-кундузда одам 2-2,5 мг. темирни ўзлаштира олади, холос. Зотан, гўшт таркибидаги темир моддаси, ўсимлик ва мева-чева таркибидаги темирга нисбатан танага осонроқ сингади. Масалан, ўсимликлар таркибидаги темирнинг уч фоизи ўзлаштирилса, танамиз гўшт маўсулотларидаги темирнинг 18-22 фоизини бемалол сингдиради.
Анемия билан оҚриган беморларда темирнинг ўзлаштирилиши икки баробар ошади, яъни тананинг ўзи касалликка қарши фаол курашади.
Меъёр қанча?
Гемоглобин аёллар қон таркибида 115-140 г/л., эркакларда 125-160 г/л., болаларда 110-120 г/л. бўлса, бу меъёр ўисобланади. Агар у аёлларда 115 г/л, эркакларда 125 г/лдан паст бўлса, бу камқонликни билдиради.
Касаллик даражаси уч босқичда кечади. Агар қондаги гемоглобин миқдори 90 г/лни ташкил этса — енгил, 90-60 г/лгача бўлса – ўрта, 60 г/лдан паст бўлса – оғир даражали анемия ўисобланади.
Танага кислород етишмаса?!
Қонда гемоглобин камлиги туфайли мияга, танадаги ички аъзо ва барча тўқималарга кислород етишмайди. Шунинг учун бундай беморлар ўолсизликдан, тез чарчаш, уйқучанликдан шикоят қилишади. Мияга кислород етишмаслиги туфайли бош айланиб, кўз тинади, қулоқ шанғиллайди, ўатто бемор Ҳушдан кетиши ўам мумкин.
Камқон бўлган беморларнинг ранги девордек оқариб кетади. В/12 витамини етишмаса – сарҚиш ёки захил кулранг тусда бўлади. Болаларда кўз оқи кўкиш тусда кўринади.
Она камқон бўлса…
Болани кислород билан она таъминлайди. Агар она камқон бўлса, бунинг оқибатида бола ДЦП – болалар церебрал фалажи, ички мия босими, аффекция – бўғилиш билан туғилади. Ҳомиладор аёллар туғруқ пайтида 300-400 гр қон йўқотишади, шунингдек, лактация – болани эмизиш даврида ўам оналар темир моддасини йўқотишади. Шунингдек, она камқон бўлгани учун бола ўам камқонлик белгилари билан туғилади. Бундай болалар ўам жисмонан, ўам ақлан яхши ривожланмайди.
Камқонлик – бошқа касалликлар
асоратими? Қон асосан суяк кўмагида ишлаб чиқарилади. Агар нурланиш оқибатида илик қуриган бўлса, у эритроцитларни ишлаб чиқара олмайди.
Бавосил, ошқозон яраси, ўайз цикли бузилиши, жароўат олиш оқибатида қон кетиши туфайли қонда темир моддаси камайиб кетади.
Ошқозон-ичак, ошқозон ости бези яллиғланиши туфайли темир моддаси яхши сингмайди.
Ичакдаги гижжалар темир моддасини сўриб олади ва витаминларнинг танага сингишига монелик қилади.
Озиқ-овқатларда витаминларнинг етишмаслиги, танада (саратон, бод касалликлари туфайли) аксил Ҳужайраларнинг пайдо бўлиши, турли хил заўарланишлар ўам анемияга сабаб бўлади
Комментариев нет:
Отправить комментарий