ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 12 августа 2015 г.

мустакилликка


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
                     МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ
                     24 ЙИЛЛИГИГА
                          КЎҲНА  ТУРОНИМ

                      Сарҳадларинг даҳлсиз,
              Тинчдир осмоним,
Шодлик,қувонч-ла ўтар
               Ҳар кун, ҳар оним.
Келажагинг буюкдир,
               Бордир имконим,
Фахрлансам арзийди:
               Ватаним – жоним,
Азиз жонажон юртим,
               Кўҳна Туроним,
Гулла, яшна, камол топ,
                 Ўзбекистоним!

вторник, 11 августа 2015 г.

ошқовоқнинг фойда ва зиёнлари





Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ ҳисобланади. Хўш, қовоқнинг фойдаси нимада?
Ошқозон-ичак йўли касалликларида қовокда бириктирувчи тўқималар ва органик кислоталар кам бўлади, шунинг учун ҳам у энг парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Таркибида пектин микдори кўплиги эса яллиғланган йўғон ичакка шифобахш таъсир кўрсатади, Қовоқнинг хом эти ичаклар ишини яхшилайди ва қабзиятга қарши қўлланилади.
Юрак-томир ва молда алмашинуви бузилиши хасталикларида қовоқ уруғидан тайёрланган тинитма стенокардиядаги оғриқларни бартараф қилади ва бошқа юрак-томир хасталикларида ёрдам беради.
Қовоқ бўтқаси (асал билан аралаштирилгани мақсадга мувофиқ)ни кунига 2 марта тановвул қилинса, юрак-томир хасталикларининг асорати бўлган бадан шишларини йўқотади. Бундай ҳолатларда кунига 0,5 пиёладан қовоқ шарбати ичиш ҳам яхши самара беради.Буйрак ва жигар хасталикларида

воскресенье, 9 августа 2015 г.

олҳўри -шифолар зўри


OЛХЎРИ –
ШИФОНИНГ ЗЎРИ

Олхўри таркибида қанд, оқсил, органик кислоталар, пектин, темир моддалари ҳамда А, В1, В2, РР, В6 ва Е витаминлари мавжуд. РР витамини қон босимини пасайтириш ва қон томирларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ундан овқат ҳазм қилувчи, иштаҳани очувчи восита сифатида фойдаланилади. Олхўридан тайёрланган шарбат ташналикни босади, тана ҳароратини пасайтиради. Нафақат меваси, балки барги, данаги, гули ва елими ҳам кўп дардларни даволашда қўл келади.