ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ
24 ЙИЛЛИГИГА
КЎҲНА ТУРОНИМ
Сарҳадларинг даҳлсиз,
Тинчдир осмоним,
Шодлик,қувонч-ла ўтар
Ҳар кун, ҳар оним.
Келажагинг буюкдир,
Бордир имконим,
Фахрлансам арзийди:
Ватаним – жоним,
Азиз жонажон юртим,
Кўҳна Туроним,
Гулла, яшна, камол топ,
Ўзбекистоним!
Аму, Сиру Зарафшон,
Нориндир наҳринг,
Гўзал, боғлар, қишлоқлар,
кўркамдир шаҳринг.
Оқила қиз, ўғлонлар -
Келажак, фахринг,
Элга табассуминг бор,
ёвгадир қаҳринг,
Сен Тўмарис, Алпомиш –
зўр паҳлавоним,
Гулла, яшна, камол топ,
Ўзбекистоним!
Дунё юлдуз чамани,
сен тўлин ойсан,
Қалбинг ўхшар қуёшга,
кўркам чиройсан.
Олтин, кумуш, рудали,
маъданли жойсан,
Пахта, буғдой ва шоли,
ҳосилга бойсан,
Юксак тоғлар мисоли
ҳосил хирмоним,
Гулла, яшна, камол топ,
Ўзбекистоним!
Сени озод кўрмоққа
миллат зор эди,
Фитрат, Чўлпон, Носирлар
интизор эди.
Сенда яшаб улғаймоқ -
ифтихор эди,
Боғларингда тўрт фасл –
навбаҳор эди,
Хазонсиз боғ, яшнаган
кенг гулистоним,
Гулла, яшна, камол топ,
Ўзбекистоним!
Авлодларинг бахтиёр
жаҳон кезади,
Истибдоднинг занжирин,
қулфин бузади.
Ақл, идрок, илм-ла
иш юргизади,
Истиқболингни ўйлаб,
режа тузади,
Мустақил ва мустаҳкам
уй – ошиёним,
Гулла, яшна, камол топ,
Ўзбекистоним!
Қуёш порлаб нур сочди,
бўлди Истиқлол,
Дунё қойил ишингга,
кўрган бўлар лол.
Чунон омадинг келди,
Кулди бахт – иқбол,
Еминнатдир ойлтгинг,
топганинг ҳалол,
Фахрланур Суҳайлий,
боғим – бўстоним,
Гулла, яшна, камол топ,
Ўзекистоним!
-------------------
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Комментариев нет:
Отправить комментарий