ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 27 декабря 2014 г.

янги йил тилакларим

Икки минг ўн бешинчи йил бошланди, ажабо,
Янги йил хуш хабарин келтирди тонгги сабо.
Қутлов ва табриклар ҳам ҳуш ёқурким, дилрабо,
Совға, саломлар олиб, кириб келди Қорбобо,
Ассалом,  эй Янги йил, ҳуш келибсан, марҳабо!

Ассалому-алайкум хурматли  мехрибон оналар, қалби дарё опа-сингиллар, бағри кенг ака-укалар!
Мен аввало  барчангизни кириб келаётган янги-2015 йил билан муборакбод этаман!
Бу келаётган йил барчангизга омад ва сихат - саломатлик тилаш билан бирга ,шу янги йил бахонасида аразлашган қариндош-уруғлар бир-бирлари билан гина-қудратларини унутиб бир-бирлари билан иноқ ва мехрибон бўлишларини  етишмаган орзуларнгизга бу йил етишингизни “ОЛЛОҲИМ”дан сўраб қоламан.
Сизларга ҳурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Саттаров

Ўлкамизни яшнатиб,яна ҳам обод этиб,
 Эзгу орзу тилаклар,барчасин бунёд этиб.
 Дилдаги ғуборларни, кекларни барбод этиб,
 Беморларни дардлардан, ғамлардан озод этиб,
 Янги йил келаётир, барчамизни шод этиб.!
       Янги йил бу..қўй йили, молу қўйлар кўпайсин,
         Ўзбекларнинг удуми..юртда тўйлар кўпайсин!
           И ж о д ,  илҳом булоғи..орзу, ўйлар кўпайсин,
            Юрт..элда шодиёна, қўшиқ, куйлар кўпайсин!
                Гуллаб..яшнар ҳамиша Ўзбекистон  д и ё р и ,
                  Кексаларни эъзозлаш... йилимизнинг шиори!


пятница, 26 декабря 2014 г.

17 ёшли ўсмирнинг ортиқча 232 тиши олиб ташланди

17 ёшли ўсмирнинг ортиқча 232 тиши олиб ташланди


Ҳиндистонлик Ашик Гаваи бир неча ой муқаддам оғир на ўта ноёб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Стоматологлар томонидан унинг оғиз бўшлиғидаги ортиқча 232 дона катта ва кичик ҳажмдаги тишлар олиб ташланди. Бу ҳақда life-e.ru нашри хабар беради.

Гап шундаки, Ашикнинг ўнг томондаги пастки жағида туғма нуқсон билан туғилган. Шу сабабли ҳам, инсонда мавжуд бўлиши лозим бўлган 32 дона тиш ўрнига унинг оғиз бўшлигида салкам 300 та тиш бор эди.


7 соат давом этган жарроҳлик амалиёти ёрдамида эндиликда Ашик 28 та бутун ва соғлом тишларга эга. Қолганлари эса ҳаёти давомида яна ўсиб чиқаверади.

четверг, 25 декабря 2014 г.

ОВҚАТЛАНИШНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ

ОВҚАТЛАНИШНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ

       Бир хакимдан эшитдим-ки, ўликдан,
      Сўрса ўлмоқ учун сабаб не хар чоқ
      Ундан тўққиз ўлик жавоб берарди,
      Ўлим сабабидир кўп овқат емоқ

      Одам  ўзининг бутун хаёти давомида 70 ёш хисобида овқатланиш учун ўрта ҳисобда 6 йил сарфлар ва 100 тонна озиқ-овқат истеъмол қилар экан. Бошқача айтганда, одам оғирлигини 80 кг хисобласак, унда одам ўз оғирлигидан 250 хисса кўп овқат истъемол қилади.


      Овқатланиш бу организмнинг хаёт фаслиятини таъминлаш, саломатлик ва иш қобилиятини сақлаб туриш учун зарур озиқ моддаларни ўзлаштириш жараёни. Киши режим билан овқатланса, касалликларга камроқ чалиниб уларни осон енгади. Турли овқатланиш барвақт қариб қолишнинг олдини олишда мухим ахамиятга эга. Меъда-ичак, юрак-томир касалликлари ва бошқа касалликларда алохида тузиладиган рацион хамда овқатланиш даъво шартларидан хисобланади.

среда, 24 декабря 2014 г.

Қуллар нимага

Қуллар нимага калтирайди


Кўпчилик қўллар титраши билан яхши таниш бўлсангиз керак. Чунки ҳозирги вақтда ушбу касаллик нафақат қариялар орасида, балки ёшлар орасида ҳам "оммалашиб" бормоқда.
Тремор ёки қўллар титраши кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Шундай ҳолатда мантиқли бир савол туғилади. Тремор асаб тизими билан боғлиқ эмасми?! Кўпчилик неврологик касалликларда, масалан, Паркинсон касаллигида қўллар титраши характерли белгидир. Шунингдек, тремор энцефалопатиялар ва гормонал ўзгаришлар натижасида ҳам келиб чиқади.
Треморлар келиб чиқишига кўра қуйидаги турларга бўлинади: асабий тремор, жисмоний тремор, алкоголли тремор.
Баъзан қаттиқ асабийлашганда, совқотганда қўллар титраши кузатилади. Бундай ҳолатлар оддий ҳаётда кўп учрайди: оғир халталарни кўтариш, турли жисмоний оғир ишларни бажариш, оғриқ синдромлари ҳам қўллар треморини чақириши мумкин. Баъзан қаҳва ишқибозларида қаҳвани ҳаддан зиёд қабул қилиш натижасида безовталик, охир оқибат буларнинг бари треморга сабаб бўлади. Ушбу тремор вақтинчалик бўлиб, зўриқиш бартараф этилгач ўтиб кетади. Мунтазам равишда спиртли ичимликларни истеъмол қилувчиларнинг бармоқлари ҳам беихтиёр титрайдиган бўлади. Тил учи ҳам титрайди. Алкогол асаб тизимини лабил ҳолатга солганлиги боис уларда ушбу ҳолат кузатилади.