пятница, 7 ноября 2014 г.
Тошкентда бир кун яшаш қанчага тушади?
четверг, 6 ноября 2014 г.
мигрень нима?
мигрень нима?
Оғриқ кўпчилик касалликларнинг субъектив белгиси ҳисобланади. Шу билан бирга оғриқ танада икки маънода мужассамлашади: биринчидан бу тананинг мунтазамлигига таҳдит солувчи хавфдан дарак берса, иккинчидан оғриқ мустақил равишда касалликка айланиши мумкин. Шунга кўра оғриқ ўткир ва сурункали шаклларга ажратилади. Ўткир оғриқ -асосан хавф белгиси бўлиб, ҳимоя белгиси ҳисобланади. Сурункали оғриқ – касалликдир. Шартли равишда 3 ойгача бўлган оғриқ - ўткир, ундан кўп давом этувчи оғриқ эса - сурункали оғриққа бўлинади. Кўпчилик бош оғриқлари сурункали оғриқ турига киради. Бош оғриғининг охирги халқаро таснифига кўра уни 100 дан ортиқ турлари фарқланади. Бош оғриғини халқаро таснифига кўра мигрень қуйидаги турларга бўлинади: 1) Аурасиз мигрень (оддий мигрень), 2) Аурали мигрень (классик мигрень), 3) мигреньдан олдин кузатиладиган доимий синдромлар (пароксизмал бош айланишлари, ўзгарувчи гемипарезлар), 4) асороатли мигрень: мигрень стасуси, мигреньли инсульт.
Бош оғриғини халқаро таснифда мигрень хуружларини клиник ташхис мезонлари ҳам келтирилган:

среда, 5 ноября 2014 г.
«Соғлом бола йили»
Ўзбекистон «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишга 4,2 трлн сўм ва 200 млн доллар маблағ йўналтирилди
02.11.2014/ Маҳаллий
2014 йилнинг тўққиз ойида «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга
оширишга 4,2 триллион сўм ва 200 миллион доллар маблағ йўналтирилди. Бу ҳақда
ЎзА хабар
берди.Ўтган даврда 59,2 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 210 умумтаълим мактабини (жумладан, ихтисослаштирилган мактаблар) қуриш ва реконструкция қилиш, 159 мактабни капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни мебел, компьютер синфлари, ўқув-лаборатория ускуналари ва бошқа инвентарлар билан жиҳозлаш учун қарийб 300 миллиард сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди. Бундан ташқари, 37 болалар мусиқа мактаби ва 89 болалар спорти объекти (жумладан, умумтаълим мактабларида 73 спорт зали) барпо этиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 218,2 миллиард сўм ўзлаштирилди
понедельник, 3 ноября 2014 г.
Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар
Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар
Уйқусизлик, соатлаб компьютер олдида
ўтириш кўзни толиқтириб, қовоқ терисида шиш пайдо бўлишига ва юзнинг сўлғин
кўринишига сабаб бўлади. Бу ҳолатга эътиборсизлик эса кўз атрофини майда
ажинлар қоплашига олиб келади.
Шу боисдан ҳам кўз парваришига жиддий эътибор
қаратиш лозим.
Қуйида кўз парваришига оид уй шароитида ҳам
фойдаланиш мумкин бўлган баъзи тавсияларни бериб ўтмоқчимиз.
Кўз ва қовоқ терисига сут ҳамда мойчечак, ялпиз,
петрушка, укроп, бўтакўз ўсимликлари ёрдамида тайёрланган дамламалардан компресс
қилиш фойда беради. Пахта бўлаги дамламада ҳўлланиб, қовоқ терисига 5-10 дақиқа
қўйилади. Бу компресслар кўзлар яллиғланиб, қизарганда ҳам фойдалидир.
воскресенье, 2 ноября 2014 г.
Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти
Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти
Ушбу ширин куз неъмати теридан тортиб ичаккача бўлган бутун
организмингизни қувонтириши шубҳасиз.
Таркибидаги глюкоза ва фруктоза моддаларининг кўплиги
туфайли икки-уч дона хурмо меваси қорнингизни тўйдириши мумкин.
Олмаларда мис ва рух моддалари кўп бўлса, хурмо ўз
таркибидаги натрий, калий, магний, кальций, темир моддалари бўйича биринчи
ўринда туради. Шунингдек, унда озиқ-овқат толалари олмага қараганда кўпроқ.
Пишган хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини
яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятини тартибга солади.
1. Саратонга қарши
Хурмо қовоқ, календула, чаканда, ўрик ва бошқа
сариқ-зарғалдоқ сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзага келадиган
ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ўзининг ёрқин ранги туфайли хурмо
меваси таркибида бета-каротин миқдори кўп бўлиб, у ҳужайра тузилмаларини
шикастловчи эркин радикалларга қарши курашишга қодир жуда кучли антиоксидант
ҳисобланади. У терининг кексайиш белгиларига қарши курашади. Хурмодаги
бета-каротин моддаси помидор, қовоқ ва қизил булғор қалампирига қараганда жуда
кўп.
2. Буйракдаги тошлардан халос этади
Подписаться на:
Сообщения (Atom)