Тошкентда бир кун яшаш қанчага тушади?
Тошкентда нима кўп — келди-кетди кўп. Бу табиий албатта, пойтахтга
кимдир хизмат сафарига, кимдир даволангани, яна кимдир бозор-ўчар ёки
таҳсил олаётган ўғил-қизидан хабар олгани, хуллас, минг бир сабаб билан
отланади. Тошкентга қадам босиш билан кўндаланг турадиган асосий савол: “Қаерга
жойлашсам экан?” бўлса, ажаб эмас.
Экранларимизда тез-тез намойиш этиб
туриладиган “Меҳмонжонлардан айланай” сериали қаҳрамонларини ёдга олиб,
қариндош-уруғ, ёру биродарларни кутилган ёки кутилмаган ташриф билан безовта
қилишни истамасангиз, қуйидаги маълумотларимиз айнан сиз учун. Суриштирувни
меҳмонхоналардан тортиб, кунлик ижара уйларигача олиб бордик. Амин бўлдикки,
баъзи меҳмонхоналардаги нархлар ҳамма ўйлаганчалик у қадар қиммат ҳам эмас
экан. Қуйида ана шундай ҳамёнбоп меҳмонхоналарнинг баъзилари билан таништиришни
мақсад қилдик.
Нархлар
Маълумотларимизга кўра, неча кишилик эканлиги ва хонанинг оддий, ўртача,
“люкс”лигига қараб, “Ҳосилот” меҳмонхонасида нархлар 32 мингдан 62 минггача,
“Оазис Асака”да 55-95 минг, “Геликон”да 100-160 минг, “Диёрбек”да 120-240 минг
сўмгача бориши мумкин.
“Мирзо”да нархлар $20-50, “Жаҳонгир”да
$35-65, “Ровшан”да $40-65, “Grand Orzu”да $45-75, “Саёҳат”да $50-100,
“Виардо”да $70-130, “Рамада”да $90-130 атрофида.
Пойтахтдаги қиммат меҳмонхоналарни кўнглингиз
тусаса, у ҳолда “International Hotel Tashkent”, “Miran International
Hotel”, “Dedeman”, “Tashkent Palace Hotel”, "City Palace",
"Grand-Mir", "Uzbekistan"га ташриф буюришингиз мумкин.
Уларда кунлик яшаш нархи бир кишига $170-288, икки кишига эса $ 200-338
гача белгиланган экан.
Аксарият меҳмонхоналар нархларига нонушта
киритилган бўлади. Шунингдек, Интернет, автомашиналар сақлаш учун жой,
айримларида эса болалар майдончалари, фитнес заллари ва бассейнгача
муҳайё этилган.
Эслатма:
Меҳмонхоналарда тўлов хорижий валютанинг
сўмга нисбатан шу кунда белгиланган давлат курси асосида амалга оширилади.
ЭНГ МАРКАЗДАГИ МЕҲМОНХОНАЛАР
"Grand-Raddus JSS", "Grand-Orzu",
"Orzu", "Rovshan", "Viardo",
"Raddus-JSS", "Grand-Mir", "Glen-Eden",
"Tashkent Palace Hotel", “Мирзо”, "Le Grande Plaza",
"Uzbekistan", "City Palace", "Dedeman" каби
меҳмонхоналар марказда, аэропортдан унчалик узоқ бўлмаган ҳудудларда жойлашган.
Хуллас...
Қизиқчиларимиз тили билан айтганда, “вариантлар бор”. Балки меҳмонхоналарда
эмас, уйингизни эслатиб турадиган, айниқса оилали, узоқ муддатга келганлар учун
қулай квартираларда тўхташни истарсиз?
Энг “ҳамёнбоплари”:
Қўйлиқ, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Юнусобод, Бектемир туманларининг чекка
ҳудудларидан уйларни неча хонали эканлигига қараб кунига
50 мингдан 70
минг сўмгача топиш мумкин.
“Ўртамиёналари”:
Улар сирасига Юнусобод, Қорақамиш, Шайхонтоҳур, Яшнобод, Чилонзорни киритиш
мумкин. Бу ҳудудларда уйлар хоналар сонига қараб
70-150 минг
сўмлар атрофида.
Марказ:
Мирзо Улуғбек, Миробод, Яккасарой энг қиммат
туманлар қаторида бўлиб, бу ердаги уйларнинг кунлик нархи 150 мингдан
450 минг сўмгача боради.
Ҳашаматни хуш кўрувчиларга
Пойтахтда “Габус квартиралари” деб номланувчи уйлар ҳам бор (одатда шу номли
компания томонидан пойтахтда қурилган уйлар бу ном билан аталади). Ҳашамати,
қулайликлари билан ажралиб турувчи “габус”-ларда нарх-наво бир кун учун
200 АҚШ доллари турса, ажабланманг. Одатда бундай квартиралар кунлик эмас,
узоқроқ муддатга берилади ва ойлик ижара нархи ўртача 1,5 минг АҚШ долларини
ташкил этади.
Лайло Рустамова тайёрлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий