МЕДИЦИНА ЗУЛУГИ – HIRIDO MEDICINALIS
Зулуклар ҳолида эшитгин
бироз,
Қуруқ-совуқ бўлар мижоз.
Ҳаром қонни тандан узоқ
қилишда
Сенга кўмакчидир аълою мумтоз.
Медицина зулуги: зулукнинг арабча номи “алақ”,
форсчасига эса “зулу” ва “девча” аталиб турклар уни “сулук”, ҳиндлар эса
“жуонк” деб атарлар. Медицина зулуги ҳалқали чувалчанглар типининг вакили
бўлиб, чучук сувларда (ҳовуз, сув омбори, кўлмак сувларда) яшайдиган вақтинча
эктопразит ҳисобланади. Медицина зулуги бир қатор иссиқ қонли умуртқали
ҳайвонлар ва одамлардан қон сўриб, йиртқичларча ҳаёт кечиради.
Турлари:
Зулук ширин сувли анҳор, кўл, тўхтаб қолган сувлар, ҳидланган, айниган сувли чуқурлар ҳамда яъни сув остида ўсадиган,
баъзан ўсимлик сув остига ҳам ўсиб
чиқадиган (русчасига “рянка” деб номланувчи) ўсимлик кўп бўлган жойларда
яшайдиган қурт бўлиб, унинг хиллари кўп. Энг яхши зулук ширин сувли анҳор ва
ҳовузда ёҳуд чиримаган ва сасимаган, сув ости ўтлари кўп сувларда етилгани бўлиб, унинг ранги
оч-қора, катта-кичиклиги ўртача, боши қора ва юмалоқ, қорнининг ости бир оз олароқ бўлади.
Айтишларича, қорни
қизғиш, тепасида 2 яшил чизиғи бўлган ва
юқорида айтилган яхшисидир. Тим қора ва каттаси яхши эмас, ундан
фойдаланилмайди. Жуда кичиклари заиф бўлади.
Биологик объект:
Медицина зулуги алоҳида биологик
объект бўлиши билан бир қаторда медицинада жуда катта аҳамиятга ҳам эгадир. Бу
зулук гипертония касаллигида, артериялар
ички қавати қалинлашиб, диаметри торайганида, яъни атеросклероз касаллигида,
вена томирлари ички қаватининг
яллиғланиши-тромбофлебит ва баъзи бир қон касалликларида кенг қўлланилади.
Медицина зулугининг ташқи қиёфасига келсак, унинг танаси сегментар тарзда
жойлашган бир талай ҳалқалардан иборат. Танасининг сегментлари ташқи
ҳалқаларига нисбатан майдароқ бўлиб, сони кўп. Ҳалқалар ташқи юзасида жуфт оёқчалар-парапония ва тукчалар йўқ.
Медицина зулуги танасининг олдинги ва орқа
учларида махсус сўрғичлар тафовут қилинади. Бу сўрғич бўлиб, ҳазм системасига
очилса, орқа сўрғич ёпишиш аъзосидир, холос. Медицина зулугининг танаси этлик,
яъни паренхиматоз типда тузилган бўлиб, етилган шаклларида алоҳида тана
каваги-целом бўлмайди. Ҳазм системаси алоҳида тузилишга эга. Оғзи атрофида
кутикуляр тузилишга эга бўлган жағлари бор. Тиш вазифасини ўтовчи бу жағлар
ёрдамида зулук ўзининг вақтинча хўжаси танасида худди устара билан кесилгандек яра ҳосил қилиб, қон сўради. Оғиз бўшлиғи этдор
ютқинга давом этади, ютқин деворига эса алоҳида сўлак безлари очиладики, бу
безларнинг секрети-гирудин сўрилаётган қоннинг ивимаслигини таъмин этади
тарихдан.
Бизларга маълумки Зулукнинг табиатда тахминан
400 тури мавжуд бўлиб, табобатда ишлатиладиган тури оч ҳолидаги оғирлиги 5 грни
ташкил қилади. Уни қўйишдан олдин 3-4 ой очлик праҳезида ушланади. Зулукни оғиз бўшлиғида 3 жағи бор
бўлиб, у улар ёрдамида терини кесиб қонни сура бошлайди. Зулук терини кесганда арии чаққандай бўлаади, бу
ҳолат тезда ўтиб кетади. Даволаниш фойдаси эса тез сезила бошлайди.
Ўтган асрда олимлар зулукни мўъжизакор сифатларини ўрганиб чиқиб инсонни даволаш учун жуда мураккаб ва идеал машина деган хулосага келишган. Ҳозирги замонавий ва қимматли бирор бир дори воситаси зулукнинг даво кучини ўрнини боса олмайди. У инсон танасидаги токсинлар, вируслар ва қоннинг организмга кераксиз моддаларини суриб олади. Унинг энг муҳим фазилати шуки, сўлак безларидан инсон қонига тушган фойдали моддаларидир. Бу моддалар ўзида биологик актив нарса – ферментни мужассам қилган. Бугунги кунга келиб бу ферментнинг 120 таси ўрганилган. Уларнинг қанча экани эса фақат Аллоҳга маълум.
Ўтган асрда олимлар зулукни мўъжизакор сифатларини ўрганиб чиқиб инсонни даволаш учун жуда мураккаб ва идеал машина деган хулосага келишган. Ҳозирги замонавий ва қимматли бирор бир дори воситаси зулукнинг даво кучини ўрнини боса олмайди. У инсон танасидаги токсинлар, вируслар ва қоннинг организмга кераксиз моддаларини суриб олади. Унинг энг муҳим фазилати шуки, сўлак безларидан инсон қонига тушган фойдали моддаларидир. Бу моддалар ўзида биологик актив нарса – ферментни мужассам қилган. Бугунги кунга келиб бу ферментнинг 120 таси ўрганилган. Уларнинг қанча экани эса фақат Аллоҳга маълум.
Яқинда рус олимлари зулукнинг сўлагида гиоалуранидаза ферментини топишган. Бу фермент баъзи бир ўргимчак
ва илонларнинг заҳарида бўлади. У инсон танасидаги яра ва тикиш изларини
йўқотади.
Гиоалуранидазани яна бир фойдали томони шуки у организмда йиғилиб қолган ёғларни тарқатиб терини майин ва гўзал қилиб целлюлитни йўқотади. Ҳозирги кунда унинг бу хусусиятини юз ва қўл учун тайёрланадиган кремлар ва куйишга қарши доривор воситалар ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда. Умуман олганда, зулук ёрдамида кўпгина касалликларни даволаса бўлади. Унинг ёрдамида операция қилиш керак бўлган касалларни ҳам даволаш мумкин. Масалан: оғир ҳолдаги тромбофлебит.
Зулук иммунететни кучайтиради ва қон босимини пасайтириб нормал ҳолга келтиради. Тромбларни эритиб, танадаги яллиғланишларга сабаб бўлган микроорганизм ва бактерияларни ўлдиради. Уни инфаркт миокард, стенокардия, диабет, радикулит, геморрой, жинсий ожизлик, бепуштлик, аёллардаги генекологик касалликлар, тухумдон кистаси, бачадон моимаси каби касалликларда қўллаш мумкин.
Зулукни гемофилия ва камқонликнинг оғир ҳолатларида қўллаб бўлмайди. Уни албатта мутахассис қўйиши лозим. Чунки уни ўзининг рефлектор нуқталари бўлиб, ундан бошқа жойга қўйилса, фойда ўрнига зарар келтиради. Шифокор уни маълум бир жойга қўйганда ўзига керакли акупунктур нуқталарини топиши эса Аллоҳнинг бир мўъжизаси эканидан далолатдир.
Зулукнинг ҳайратга соладиган яна бир тарафи шуки, у бемор рўза бўлса, қон сурмайди. Агар бемор ёки шифокор асабийлашаётган бўлса ҳам бу ҳолат такрорланади
Гиоалуранидазани яна бир фойдали томони шуки у организмда йиғилиб қолган ёғларни тарқатиб терини майин ва гўзал қилиб целлюлитни йўқотади. Ҳозирги кунда унинг бу хусусиятини юз ва қўл учун тайёрланадиган кремлар ва куйишга қарши доривор воситалар ишлаб чиқаришда фойдаланилмоқда. Умуман олганда, зулук ёрдамида кўпгина касалликларни даволаса бўлади. Унинг ёрдамида операция қилиш керак бўлган касалларни ҳам даволаш мумкин. Масалан: оғир ҳолдаги тромбофлебит.
Зулук иммунететни кучайтиради ва қон босимини пасайтириб нормал ҳолга келтиради. Тромбларни эритиб, танадаги яллиғланишларга сабаб бўлган микроорганизм ва бактерияларни ўлдиради. Уни инфаркт миокард, стенокардия, диабет, радикулит, геморрой, жинсий ожизлик, бепуштлик, аёллардаги генекологик касалликлар, тухумдон кистаси, бачадон моимаси каби касалликларда қўллаш мумкин.
Зулукни гемофилия ва камқонликнинг оғир ҳолатларида қўллаб бўлмайди. Уни албатта мутахассис қўйиши лозим. Чунки уни ўзининг рефлектор нуқталари бўлиб, ундан бошқа жойга қўйилса, фойда ўрнига зарар келтиради. Шифокор уни маълум бир жойга қўйганда ўзига керакли акупунктур нуқталарини топиши эса Аллоҳнинг бир мўъжизаси эканидан далолатдир.
Зулукнинг ҳайратга соладиган яна бир тарафи шуки, у бемор рўза бўлса, қон сурмайди. Агар бемор ёки шифокор асабийлашаётган бўлса ҳам бу ҳолат такрорланади
Зулукка таъриф берадиган бўлсак уни қуйдагича
тарифлаш мумкин....
Ҳалқали чувалчанглар типининг синфи. Танасининг
узунлиги бир неча см дан 15 см гача, баъзан ундан ҳам узунроқ. Танаси орқа ва
қорин томондан яссилашган, баъзан цилиндрсимон, 33 та ташқи ҳалқадан иборат.
Зулук танасининг ташқи ҳалқалари сони ички ҳалқалари сонига тенг бўлмайди,
одатда, ҳар бир ички ҳалқага 3-5 та ташқи (иккиламчи) ҳалқа тўғри келади. 400
га яқин тури чучук сув ҳавзалари ва денгизларда тарқалган. Кўпчилик зулукнинг
2сўрғиси бўлиб, улардан бири танасининг олдинги, иккинчиси кейинги қисмида
жойлашган. Оғиз тешиги сўрғич ёки хартум билан ўралган. Зулук йиртқич (хартумли
зулук) ёки паразит (жағли зулук) ҳаёт кечиради. Йиртқич зулук майда умуртқасиз
ҳайвонлар билан озиқланади, паразит зулук умуртқали ҳайвонлар ва одам қонини
сўради. Жағли зулук ичагининг ён томонидаги жуда кенг халталарига кўп қон сўриб
олади. Зулук сўлаги таркибидаги гирудин қонни ивитмайди. Зулук териси орқали
нафас олади. Айириш системаси – метанефрийдир. Жағли зулукнинг қон айланиш
системаси қон томирлари девори эпителийси бўлмаслиги билан бошқа ҳалқали
чувалчанглардан фарқ қилади, қон томири тана бўшлиғи қолдиғидан ҳосил бўлади.
Зулук гермафродит, уруғланган тухумларини пилла ичига қўяди. Личинкаси пилла
ичида ўзгаришсиз ривожланади. 2 кенжа синф: қадимий ва ҳақиқий зулукка
бўлинади. Ҳақиқий зулук хартумли ва жағли зулук туркумларига бўлинади. Тиббиёт
зулукдан тромб ҳосил бўлиши билан боғлиқ қон томирлари касалликлари
(гипертония, склерознинг бошланғич даврлари, инсульт ва бошқа)ни даволашда
фойдаланилади. Тиббиёт зулук махсус зулукларда кўпайтирилади. Айрим зулук
балиқларга жиддий зарар етказади. Ўрта Осиё сув ҳавзаларида чиғаноқли зулук,
сохта от зулук, туркистон зулуки учрайди. Цейлон ва Зонд архипедаги тропик
ўрмонларида қуруқликда яшовчи зулук одам ва сут эмизувчилар қонини сўради.
Тиббиёт зулуклари.
Тиббиёт зулуги халқали
чувалчангларга киради. Унинг сўлагидаги гирудин моддаси қон ивишига тўскинлик қилади.
Шунинг учун тиббиёт зулуги даво мақсадида қон чиқаришда фойдаланилади. Хозирги
замон тиббиёт зулиги тромбофлебит, гипертания ва бошка касалликларда даволаш
максадида беморга солинади.
Зулук солиб даволаш қадимдан
маълум.Айникса шарк табобатида кенг қўлланилган. Зулуклар сув солинган
(кайнатилмаган) шиша идишларда сақланилади. Идиш оғзи дока билан махкам боғлаб қўйилади.
Идишдаги сув кунига 1 махал алмаштириб турилади.
Сувни алмаштирилганда идишдаги
шилимшик ювиб ташланади. Идиш ярмигача сув куйилади. Айрим томир касалликларда,
қон ивишига карши ишлатилганда албатта шифокор билан маслахатлашиш зарур.Зулукни фақат махсус малакага эга
булган медитцина ходими солиш мумкин.
Канча қон олинади?
Зулукни қуритиб асалга солиб
яланса томоқ оғригини қолдиради. Бу холат буйраклардаги тошни
майдалайди. Туйиб алоэ билан қўшилгани эса бавосил ярасини қуритади. Суркалганида эса доғларни
кетказади. Кичик турининг қуйидаги кули сирка хамда
банг (наша) га қўшилиб, қовоқ атрофидаги ўсиб чиққан ортикча
тукларга суритилса, ўсишини тўхтатади. Зулукдан ўн беш дона олиб (каттаси бўлиши
шарт), ювиб, қуритиб, йигирма мисқол
туйилган чувалчанг билан бирга ярим қошиқ тоза кунжут ёғи билан қайнатиб, сув оқиб кириши натижасида
шишган моякка бир неча кун иситиб
суритилса, бу иллатни йўқ қилади.
Гирудотерапия -- зулук билан даволаш .
Гирудотерапия,
яъни зулук билан даволаш услуби -уни Гиппократ, Гален, Абу Али Ибн Сино каби
тиббиёт асосчилари хам ўз муолажаларида кўллашгани тарихдан маълум. Кўпчилик
зулук билан даволашни халк табобатига оид деб билса-да, аслида у замонавий
тиббиёт хам тан олган муолажа услублари сирасига киради. кискаси, бу даво тури
халк табобатига шубха билан карайдиганлару замонавий дори воситалари ичишдан
хавотирга тушадиганларга хам тўгри келаверади. Унинг саломатликка фойдасини
жуда куп.
Гирудин:
Гирудин
қон сўраётган медицина зулугининг сўлаги орқали вақтинча хўжайин (бемор)нинг
қонига ҳам ўтади ва қонни ивимайдиган ҳолатга келтиради. Шунинг учун медицина
зулуги қон сўрган жароҳатдан узоқ муддат қон оқади. Ютқиннинг давоми пиёзча
шаклида кенгайиб бориб, буқоққа, сўнгра эса ошқозон, ичакларга айланади.
Ичакнинг буқоқ қисми 10 жуфт ён чўнтак ҳосил қилади. Мазкур ён чўнтаклар медицина
зулуги қон сўрганда ичакнинг умумий ҳажми ўрта ичакка, ўрта ичак эса, ўз
навбатида тўғри ичакка айланиб, тўғри ичак анал тешик билан тамом бўлади.
Бу муолажада
одам танасидаги махсус акупунктур нукталарга
зулук кўйилади. У мазкур нукталарга ёпишиб олиб, терини 1,5-2 мм
чукурликда тишлаб секин-аста кон сўра бошлайди. Хавотир олманг, зулук жуда
нозик жаррох ва сиз ошиб борса чумоли чаккандай енгил ачишиш хис килишингиз
мумкин. Шуниси хам борки, бир дона зулук атиги 5 мл.дан ортик кон сўра олмайди.
40-60 дакика мобайнида кон сўриб бўлгач, ўзи теридан тушиб кетади. Зулуклар
муолажа учун махсус кўпайтирилади ва мутлако стерил даражада бўлиб, биттаси
факат бир одамга кўйилади. Зулук кон сўрган жойда 12-16 соат давомида бироз
конаш кузатилиши мумкин.
Бу митти «табиб»
хидларга жуда таъсирчан ва инжик. Шу боис бемор терисидан атир, сигарета тутуни
ёки спиртли ичимлик хиди анкиб турса, кон сўришдан бош тортиши мумкин.
Нерв системаси:
Медицина зулугининг нерв системасига келсак, бу система бир қадар яхши
тараққий этган. Аввало ютқин олди нерв ҳалқаси, сўнгра бутун тана бўйлаб жойлашган нерв тизимчаси
кўрилади. Мазкур нервтизимчаси сегментлар
аро жойлашган бир қатор нерв тугунчаларидан иборат бўлиб, нозик нерв
толалари билан ўзаро туташгандир. Нерв тугунчаларидан чиққан нерв толалари тана
бўйлаб таралади.
Айирув системаси:
Медицина зулуги айирув системаси алоҳида аҳамиятга эга. бир неча олдинги
ва орқа ички сегментларни ҳисобга олмаганда зулук танасининг марказий қисмидаги
17 та тана ички сегментида 17 жуфт воронкасимон буйракчалар бор. Бу
воронкаларга тўлқинга ўхшаган жуда нафис найсимон сийдик йўллари келиб
туташади.
Медицина зулуги 2 жинсли – гермафродитдир. Медицина зулугининг танасида
нерв тугунлари билан айирув органлари ўртасида 9 жуфт уруғ безлари, уруғ
безлари, уруғ йўллари тафовут қилинади. Уруғ йўллари Медицина зулугининг бош
қисмига яқинлашиб борар экан бир-бири
билан қўшилади ва зулук танасининг ўрта соҳасида жойлашган умумий уруғ йўлини ҳосил
қилади. Бу йўл жуфтлашиш аъзоси-циррусга очилади. Медицина зулугида цирруснинг
пастки қисмида қин, тухум йўли ва жуфт
тухумдон жойлашгандир. Медицина зулуги ҳам пилла қўйиб кўпаяди. Пилланинг ичида 15-20 дона оталанган тухум жойлашгандир.
Етилган медицина зулугининг танаси 15-25 см келади. Етилган зулук ўзининг вақтинча хўжасидан (бемордан) бир йўла 15-25 мл гача қон сўра
олади. Бу қон медицина зулугининг ичак
системасида гирудин таъсирида узоқ вақт ивимайди.
Зулук қандай
қўйилади?
Зулукни аввал беморнинг танаси қизартириб ишқаланиб олгандан сўнг
ўша ерга зулук солинади. Зулукнинг
шишганига қараб уни тўйди деб гумон қилиб куч билан ажратишга уринмаслик керак.
Тўйингандан сўнг тиббиёт зулуги бўлса
ўзи ажралиб тушади. Ёки тушириш зарур бўлса озгина кул ёки туздан оғзига
сепилса ёки пиёз парчаси оғзига текизилса, дарҳол тушиб кетади.
Зулук қаерга
қўйилади?
Зулукнинг
яхши навидан олиб ҳаром қон йиғилган жойга, масалан: ёғли ўсмага, ярага,
сепкил, тошма, наштар уриб, қон олдириш хавфли бўлган жойларга, чунончи қовоқ,
кўз атрофлари, юзга ёки кичик ёшдаги болаларга қўйилса қонларни осонгина тортиб олади. Бироқ зулук
қўйилгандан сўнг, совуқ ҳаводан
сақланиш, аччиқ, шўр нарсалардан емаслик
керак.
Касаллик тури ва
зулукларни жойлаштириш тартиби:
Тромбофлебитда зулукни тиқилган томирдан 2 см узоқликда жойлаштиринг.
Шамоллаш жараёнида зулук шамоллаган жойга ёки
унинг атрофига қўйилади. Гайморитда 1 та зулукни қош атрофига ўртасига,
2 тасини эса буруннинг 2 томонига бир
вақтнинг ўзида қўйинг. Радикулитда зулукларни умуртқа бўйлаб асаб толаси
зарарланган жойга қўйинг (бел, думғаза, бел ости, бўйин, кўкрак-кураклар ораси
ва юқорироқ, 1 та муолажа 2-4 дона зулукдан ошмасин). Артроз ва артритда
зулукларни зарарланган бўғимлар атрофига касаликнинг умумий ҳолатини эътиборга
олган ҳолда 1-3 донадан жойлаштиринг. Бошланғич катарактада ва кўз қон босими
юқори бўлганида 2 тадан ортиқ бўлмаган зулунинг бўйиннинг орқа томонига умуртқа
бўйлаб қойилади. Жигар ва ўт тош касалигида зулукни ўнг қовурға остига ва унинг
атрофига қўйилади. Мия қон айланишини яҳшилаш
учун зулукни пастки жағингизни бурчакларига (қулоқ супрасидан 3-4 см пастга) қўйилади.
Сийдик
ҳалтаси ва гинекологик касалликларда зулукни думғаза суяги устига қўнинг: ДИҚҚАТ!
Аёллар касаллигида зулукни фақат шифокор билан аввалда маслаҳатлашинг инфарқдан
тикланишда зулукнинг майдасидан юрак ва атрофига (чап томон ёнига) ва учинчи,
тўртинчи, бешинчи қовурғалар орасига шифокор билан маслаҳатлашиб қўйинг. Нафас
йўлларининг сурункали (астмадан ташқари) касалликларида зулукни орқа чиқарув
тешиги атрофига қўйиш мумкин. Мигренда зулуклар бош чаноғи суягидаги
сорғичсимон тўсиқчалар устига қўйилади. Уларни топиш учун бармоғингиз билан
қулоқ оркасини пайпаслаб кўрсангиз, донгчалар бор. Худди шу жойга қўйилади.
Стресс ва депрессияга учраган бўлсангиз зулукларни болдирнинг олд томонига
биттадан қўйинг. Дарвоқе зулукни маьлум
бир жойга қўйиш шарт эмас, уларни аниқланган жойи атрофига қўйсангиз унинг ўзи
энг биоактив нуқтани топиб сўришга тушади.
Зулук
билан даволаш
Ангина ва тошга
Зулукни қурутиб, янчиса одам,
Асал
билан қўшиб ютса ўша дам.
Ангина бўлса уни бартараф қилар,
Тош
бўлса, тошларни майдалайди ҳам.
Бавосил ( гемарой )
Агар ҳар кимсада бўлса бавосил,
Бу дарддан
қийланиб бўлса агар сил .
Зулукни
эзсаю алоэга қўшиб,
Суркаса, мақсади бўлади хосил.
Яра ва темиратка
Ёмон яра чиқса баданга ногоҳ,
Темиратки пайдо бўлса боногоҳ.
Зулук солса ушбу дардларга,
Тузалиб иллатдан чиқмас асло оҳ.
Қон
олдиришдан қўрқса
Аёл ёки бола олдирмаса қон,
Наштардан юз берса қўрқув ўша он.
Ёки нозик жойда бўлса иллати,
Зулук қўйса қони камаяр осон.
Парҳез
қилиш
Зулук қўйгач, ичма асло совуқ сув,
Нордон нарсаларни яна ўздан қув.
Совуқ хаводан ҳам қочгин ўша он,
Ёқмас нарсалардан тезда қўлни юв.
2
марта зулук қўйиш
Бугун зулук қўйган бўлсанг эй укам,
Ўша ерга қўйгин эртасига ҳам.
Шундай қилсанг, қолган бузуқ қонларинг.
Бариси тугайди, дил бўлар хуррам.
Томир
устига солмаслик
Зулук солсанг агар бўл доим хушёр,
Томиринг устига солмагин зинҳор.
Бошини пстга қил осилтириб қўй,
Сўнг солгин, қайт қилиб, соф бўлар эй ёр.
Шишни
тузатиш
Зулук солган ерда пайдо бўлса шиш,
Совуқ
тегса, қаттиқ юзберса қичиш.
Зарчавани туйиб, элаб латтада,
Ўша ерга лозим такроран босиш.
Тиббиёт зулуги
Хар бир
зулук, яъни тиббиёт зулуги ярим ёки 1 соат давомида 10-15 мл қон сўради. Кейин ўзи тушиб кетади. Агар тушиб
кетмаса, спиртга ҳўлланган тампон
ёрдамида туширилади. Тиббиёт зулуги тўйгандан сўнг жароҳатга стирилланган
боғлов қўйилади. Жароҳат ўрнидан 6-24 соат, баъзан ундан ҳам кўпроқ вақт давомида қон сизиб чиқиб туради. Қон
шимилган боғлаб турилади. Ўз билганича зулук солиш ёмон оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун тиббиёт
зулуги қўйишдан олдин албатта мутахасис шифокор билан маслаҳатлашиш
зарурдир.
Зулук неча маротаба
қўйилади.
Зулук 2
маротаба қўйилса, масалан: биринчи куни қўйилган жойга, иккинчи куни ҳам қўйилса
ёмон бўлмайди. Чунки биринчи кундан
қолган ҳаром қон қолдиғини иккинчи куни қўйилганида тортиб
олади. Аммо биринчи кундагидан камроқ
бўлиши маъқул. Масалан: биринчи кун
10 дона зулук қўйилган бўлса, иккинчи куни 5 ёки 3 дона қўйилиши керак. Лекин қувватга эътибор бериш
лозимдир. Куч-қувватдан қоладиган даражада қон олдириш ва томир устига зулук
қўйиш хавфлидир танлаб олинган зулукни қўйишдан аввал унинг бошини ерга қаратиб
турилса, аввал нимаики ичган бўлса қусиб
ташлайди.
Муолажа пайтида
оғриқ бўладими?
Муолажа
бошида озроқ ачишиш пайдо бўлади. Бироқ зулук сўлагида оғриқ қолдирувчи
моддалар бўлганлиги сабабли бу ҳолат тезда ўтиб кетади. Фақатгина 1 ярим соат
сабр қилсангиз бас. Даволаш пайтида
ўтирасизми ёки ётасизми бунинг аҳамияти йўқ. Қон сўриб бўлганидан сўнг зулук
ўзи ажралади. Акс ҳолда йод ёки спирт суртилган паҳтани унга яқинлаштириш
керак. Ярани йод билан артиб стерал пахтани ёпиштириб қўйинг. Агар сиз 3 тадан
ортиқ зулук ишлатмаган бўлсангиз муолажани эртаси куни такрорлашингиз мумкин.
Акс ҳолда 3-4 кун танафуз қилинг.
Иттифоқда:
Иттифоқда
медицина зулугини кўпайтириш ва медицина муассасаларини таъмин этиш иши соғлиқни сақлаш органлари
назорати остидадир. Алоҳида текширишдан ўтказилган ва соғ деб топилган
зулукларгина дорихоналар системасида врачлар
талабномаси билан тарқатилади.
Якка тартибда тутилган ва медицина назоратидан ўтмаган зулукларни ўзбошимчалик
билан ишлатиш беморларга катта зарар келтириши мумкин.
Зулукнинг
хосиятлари:
Зулукни қуритиб, асалга солиб яланса томоқ оғриғини қолдиради. Бу ҳолат
буйраклардаги тошни майдалайди. Туйиб алоэ
билан қўшилган эса бавосил ярасини
қуритади. Суркалганида эса
доғларни кетказади. Кичик турининг куйдирилган кули сирка ҳамда банг
(наша)га қўшилиб, қовоқ атрофидаги ўсиб чиққан
ортиқча тукларга суртилса, ўсишини тўхтатади. Зулукдан 15 дона олиб (каттаси
бўлиши шарт), ювиб, қуритиб 20 мисқол
туйилган чувалчанг билан бирга
ярим қошиқ тоза кунжут ёғи билан қайнатиб, сув оқиб кириши натижасида
шишган моякка бир неча кун иситиб суртилса, бу иллатни йўқ қилади.
Табобатда зулук
қуйдаги касалликларга ишлатилади
Зулукни қуритиб туйиб, асалга қориб хамир қилиб ялаб ейилса ,шишлар ва
тамоқ дардига шифо бўлади. Буйрак ва қовуқдаги
тошларни майдалаб тўкиб юборади.
Агар зулукни
зайтун ёғида пишириб закарга
томизилса, уни катта ва серхаракат қилинади.
Куйдирилган майда зулуклар бинафша ёғида
қотирилиб, эркаклар закарига томизилса ёки аёллар фаржига юборилса ,пешобнинг
куйиши(сўзак) ва ичаклар яллиғланишига
шифо бўлади.
Хитойликликлар
Хитойлик шифокорлар зулук қон олдириш воситаси
бўлибгина қолмай, балки жуда кўп бедаво дардлардан халос қила олишини
таъкидлашмоқда.
Халқ табобатида айниқса, зулук
ёрдамида қон олдиришга катта эътибор берилган.
Зулук
қўйилганда дастлаб билинар-билинмас ачишиш сезилади. Бу пайтда ундан грудин
моддаси ажралиб чиқади ва қонга тушади. Мана шу модда қонни суюлтиради,
тозалайди.
Унинг
таркибида ҳозирги замонавий кимёвий текшириш ва кузатишларга кўра, инсон ҳаёти
учун ғоят зарур бўлган 120 хилдан ортиқ моддалар мавжуд экан
Нималарга
фойдали?
Зулукнинг асосий
шифо манбаи — сўлаги. Унинг сўлаги инсон конига тушгач, огрик колдирувчи,
яллигланишларга карши таъсир кила бошлайди. Натижада кон айланиши яхшиланади,
тромбозлар хавфи камаяди ва шишлар кайтади. Иммунитетни хам ошириш хусусиятига
эга. Зулук кўпгина касалликларга карши кўлланиб келинган.
Гипертоник касалликларда:
- кон босими кўтарилиши, турли тромбофлебитлар.
Урологияда:
- простатит, простата аденомаси, пешоб йўли
тошлари.
Неврологияда:
- остеохондроз, миозит, радикулит, бош огриги, бош
айланиши, неврит, невроз, уйкусизлик.
Эндокринологияда:
- кандли диабет, калконсимон без касалликлари,
семизлик.
Тери
касалликларида:
- псориаз, нейродермит, экзема, хуснбузар.
Кардиологияда:
- атеросклероз, стенокардия, кардиосклероз.
Пульмонологияда:
- сурункали бронхит, бронхиал астма.
Гастроэнтерологияда:
- гепатоз, холецистит, панкреатит, гастрит.
Жаррохликда:
- тромбофлебит, кон томирлари варикози.
Проктологияда:
- бавосил (геморрой).
Огиз,
бурун, томок касалликларида:
-отит, яхши
эшитмаслик...
Гинекологияда:
- хайз тизими бузилиши, бачадон миомаси, мастопатия,
тухумдонлар яллигланиши ва кистаси, климакс даврида зулук кўйиш тавсия
килинади.
Шунингдек:
- зулук кўйиш тери холатига хам яхши таъсир
кўрсатади, ундаги изларни йўкотади.
Қайси холларда зулук
билан даволаш мумкин эмас
Гирудотерапияга қарши кўрсатмалар ҳам мавжуд. Биринчи ўрида гемофилиядан озор
чекувчиларга зулуклар қатъиян ман этилади. Чунки уларни қони яхши ивимайди.
Улардан хафталаб қон тўхтамаслиги мумкин.
Қон босими паст бўлганида (гипатония) зулукдан фойдаланиш
мумкин эмас. Бунда кўп қон йўқотиш эвазига киши ҳушидан кетиши мумкин.
Астения (асабий сустлик) ва
анемия (камқонлик) билан оғриган кишиларда зулук қўйиш оғир кечади.
Гемморогик диатез (бавосил)га мойил кишиларга хам зулук тавсия қилинмайди. Муолажадан сўнг ачишиш,
қизариш ва терида қичишиш пайдо бўлса тезда ўтиб кетади. Фақат сиз ўша жойни
қашимасангиз бўлди.
- камконлик (анемия)нинг оғир шаклида;
- қон босими пастлиги (оғир шакли)да;
- хомиладорликда;
- хайз вактида;
- саратон касаллигида
Тавсия
килинмайди!
- Зулук ўз ишини тугатгач, у кон сўрган жойга йод
ёки зелёнка суртманг.
- Зулукни ёзда кўйиш тавсия килинмайди.
- Зулук билан даволанишни истасангиз, гирудотерапевтга мурожаат килинг. Ўз-ўзини даволашга уриниш кутилмаган натижаларга олиб келиши мумкинлигини унутманг.
Эслатма :сизларга табобат зулуги керак булса
+998-90-259-45-35 га ёки
+998-95-202-36-36 рақамга қунғироқ қилинг.Сабаб БОКУ зулуги деб тамагир
инсонлар беморларни алдаб парзит зулукларни сотиб юришибди.Алданиб қолманг
Зулук
олувчилар республика гирудология марказига телфон +998-90-259-45-35 ёки
“малхам” табобат марказига мурожаат қилишингиз мумкин. Кам таъминланган
оилаларга имтиёзлар бор. +998-95-200-29-29
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли халқ
табиби МАЛҲАМ халқ табобат маркази рахбари,профессор
Рахманов Абдурашид Тоирович Республика грундология маркази рахбари,
Фойдаланган адабиётлар:
А.Н.Саттаров «Тиббиёт зулугининг фойдалари»
Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов
“Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
К.А.Медведов
«лечебный пиявки»
Абу
Али ибн Сино *тиб қонунлари*
М.Хасаний
*Садолардан чиққан даволар*
А.Саттаров*
Зулукни ишлатиш усуллари*
Комментариев нет:
Отправить комментарий