Семизлик психологияси ва унинг сабаблари
Семизлик касалига чалинганларнинг
аксарияти болаликда кулгига қолиб, атрофдагиларнинг салбий муносабатини кўриб
улғаяди. Бу ҳам ўзига нисбатан ишончнинг пасайиши ва ҳаёт тарзининг
ёмонлашишига сабаб бўлади. Одатда, семизлик бошқа касалликлар билан (жинсий
хасталик каби) бирга кечади.
Нима учундир семизлар бошқа
инсонларга ҳар доим ташқи қиёфаси орқали ёқимсиз кўринадилар, характер заиф
эканини ўйлайдилар. Мунтазам равишда қабул қилинмай, хоҳиш билдирилмай, диққат
тортилмай, тартиб-интизом ва ҳеч бир ишга ярамай келишларига доир фикрлар
орқали тинимсиз танқидга учрайдилар. Шу тариқа ўзларига нисбатан ҳурматлари ҳам
пасая бошлайди.
Ҳурматнинг тушиб кетиши ортиқча
вазнга боғлиқ, деб топилмоқда. Бунинг турли сабаблари мавжуд:
1. Кўпчилик киши семиз
инсонларнинг қадр-қиммати паст бўлганига ва фақат озиш орқали ҳурмати, ишончи
ва ўзига нисбатан рағбат туйғусини ҳис этиш мумкинлигига ишонади. Бақалоқлар
озиб шаклга киргач, бахти кулгани англанилади.
2. Семиз инсонларнинг кишилараро
тартиб-қоидалардан маҳрум бўлганлари ва ўзларига ёхуд ташқи кўринишларига
эътибор бермасликларига доир ҳукм жамиятда кенг тарқалган. Семиз кишилар қатъий
тарзда огоҳлантирилади ва ўзларига нисбатан эътибор қаратишлари айтилади.
3. Бақалоқлар парҳез қиладилар, у
муваффақиятсиз бўлгач, омадсизликка берилиб, ўзларини айблайдилар. Ўзларини
иродаси заиф ва хоҳиш-истаксиз, деб баҳолайдилар, доим омадсиз эканларини
ўйлайдилар.
4. Турли маданиятларда семизлар
ташқи кўриниш жиҳатидан хуш кўрилмайдиган инсонлар сифатида қаралади.
5. Ахборот воситаларида ҳар доим
семизликка қарши фикрлар билдирилади, семизлар бошқалар томонидан танқид
қилинади. Семизлик билан боғлиқ латифалар ҳам бунга қўшилса, вазндор
инсонларнинг ҳурматини пасайтирадиган омиллар ортади.
Семизликнинг асосий сабаблари
1. Генетик омиллар сабаб одам
семиз бўлиши мумкин.
2. Гармонлар бузилиши семизлик
сабабларининг 5 фоизини ташкил этади. Булар тироид, гипофиз ва буйракусти
безларининг касалланиши билан боғлиқ.
3. Нотўғри парваришга одатланиш.
4. Замонавий ҳаёт тарзи. Бугунги
тараққият даврида лифт, ўзиюрар зиналар, ҳар хил иситиш воситалари сабабли
инсонларнинг камҳаракат ва танбал бўлиб бораётгани ҳам бунга омил бўлади.
5. Ҳомиладорлик даври. Бу даврда
бола камқувват бўлишидан чўчиб, кўп ва кучли калорияли егуликларни истеъмол
қилиш сабабли аёллар семириб кетади.
6. Бола парваришида. Бунда ҳам
боланинг жисмонан етук бўлиши учун ҳаддан ташқари кучли озуқалар бериш
кузатилади.
7. Балоғат даврида. Бу даврда бўй
ва суякларнинг ўсиши натижасида ўсмир озиб кетади ва ўзини хунук деб билади.
Баъзан эса бу ёшда ярашмайдиган ялқовлик туфайли семириб қолган болаларни кўриш
мумкин. Шунинг учун бу даврда энг муҳими ҳаракат ва спорт билан мунтазам
шуғулланишдир.
8. Мансабдорлик. Бу ҳам тез-тез
давраларда қатнашиш ва юз хотир учун бўлса ҳам тановул қилиш, бунинг устига
яқин масофаларга ҳам машиналарда бориш каби сабаблар орқасидан семизликни
келтириб чиқаради.
9. Психологик омиллар ҳам
семизликни келтириб чиқаради.
Сафо Сайгили
Манба: www.muxlis.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий