ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 6 декабря 2014 г.

узум шарбати

Узум шарбати хотира йўқолишидан сақлайди.


Қизил узум шарбати хотира йўқолиши жараёнини тормозлайди, деб ҳисоблашади америкалик  Цинцинати университети  олимлари.
Олимлар изланиш ўтказиб кўришди. Унда қисман хотира йўқотган кўнгиллилар иштирок этишди. 12 ҳафта мобайнида текширилувчиларнинг бир қисмига узум шарбатини ичишни буюришди, қолган қисмига эса плацебо беришди. Уч ой мобайнида тадқиқот иштирокчилари хотирани текширишга қаратилган тестдан ўтишди. Натижада, табиий шарбат истеъмол қилган гуруҳда  тестлар кўнгиллиларда аҳволи яхшиланганлигини кўрсатди.

Экспертлар бу, узум пўсти ва мағизидаги антиоксидантлар таъсири туфайли рўй беради деб ҳисоблашади.

воскресенье, 30 ноября 2014 г.

Бойишнинг ўзига хос йўли

Бойишнинг ўзига хос йўли


Оила бюджетини режалаштириш учун нима қилиш керак?
Аввало, нима учун оила бюджетини режалаштиришга қарор қилганингизни билиб олинг. Буни шунчаки режалаштириш кераклиги ёки кимдир айтгани учун қилманг. Режалаштириш аниқ бўлсин, масалан, «топганингизга нисбатан озроқ сарфлаш» ёки «чиқимларни ўн фоизга камайтириш» каби.
Шу харажат ҳозир зарурми?
«Уйни таъмирлаш учун бу йил фалон пул тўплашим керак». Аксарият одамлар шахсий маблағни тўғри бош­қариш деганда ўта тежамкорликни тушунишади. Бу катта хато. Гап шундаки, кўпчилик топган пулининг йигирма фоизини ўйламасдан беҳуда сарфлайди. Масалан, салқинлатувчи ичимликларни кўп ичишади, тез-тез кафеларда овқатланишади. Aслида арзонроққа тушиши мумкин бўлган хизмат ва молларга ортиқча пул сарфлашади. Улардан воз кечиш асло турмуш сифатини пасайтирмайди.
Аввал ўзингизга, кейин бошқаларга
Одамлар қўлига пул тушиши билан уни сарфлашни бошлашади, сўнгра ортиб қолган пулни жамғармоқчи бўлишади. Аммо «муҳим» нарсалар чиқиб қолиб, қолган пул ҳам сарф­ланади. Бу нотўғри. Яхшиси, қўлингизга пул тушдими, унинг маълум бир қисмини олиб қўйинг, қолган пулни эса режа билан сарфланг.