ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 30 ноября 2014 г.

Бойишнинг ўзига хос йўли

Бойишнинг ўзига хос йўли


Оила бюджетини режалаштириш учун нима қилиш керак?
Аввало, нима учун оила бюджетини режалаштиришга қарор қилганингизни билиб олинг. Буни шунчаки режалаштириш кераклиги ёки кимдир айтгани учун қилманг. Режалаштириш аниқ бўлсин, масалан, «топганингизга нисбатан озроқ сарфлаш» ёки «чиқимларни ўн фоизга камайтириш» каби.
Шу харажат ҳозир зарурми?
«Уйни таъмирлаш учун бу йил фалон пул тўплашим керак». Аксарият одамлар шахсий маблағни тўғри бош­қариш деганда ўта тежамкорликни тушунишади. Бу катта хато. Гап шундаки, кўпчилик топган пулининг йигирма фоизини ўйламасдан беҳуда сарфлайди. Масалан, салқинлатувчи ичимликларни кўп ичишади, тез-тез кафеларда овқатланишади. Aслида арзонроққа тушиши мумкин бўлган хизмат ва молларга ортиқча пул сарфлашади. Улардан воз кечиш асло турмуш сифатини пасайтирмайди.
Аввал ўзингизга, кейин бошқаларга
Одамлар қўлига пул тушиши билан уни сарфлашни бошлашади, сўнгра ортиб қолган пулни жамғармоқчи бўлишади. Аммо «муҳим» нарсалар чиқиб қолиб, қолган пул ҳам сарф­ланади. Бу нотўғри. Яхшиси, қўлингизга пул тушдими, унинг маълум бир қисмини олиб қўйинг, қолган пулни эса режа билан сарфланг.
Ҳар доим ва ҳар қандай даромад қўлингизга тушиши билан унинг маълум бир қисмини ажратинг ҳамда бу пулни ҳар қандай ҳолатда ҳам сарфламанг. Бу пулни сиз ўзингиз учун тўлаяпсиз! У вақт ўтган сари кўпайиши шарт бўлган пул! Қолган пуллар эса сизники эмас, улар меҳмон, ой давомида сиз бу пулларни хизматлар ва бош­қа зарурат учун сарфлайсиз. Агар сиз ўзингиз учун пул тўламасангиз сизга нима қолади? Шунчаки қизиқиш учун ўтган йили қанча пул ишлаб топганинг­изни ҳисоблаб кўринг. Ҳозир қўлингизда ўша пулдан қанчаси бор? Деярли ҳеч вақо қолмаган. Ёки ўтган бир ой давомида қанча пулни ҳавога совурганингизни ҳисоблаб кўринг. «Шунча пулни қаердан топгандим?» деб ҳайрон қоласиз. Кўп оилаларнинг асосий молия­вий муаммолари уларнинг қўлларида жамғармаларининг йўқлигидадир. Одамлар аввал сарф­лаб, қолганини сақлашга уринганлари учун пул жамғара олмайдилар. Шунинг учун қуйидаги одатга қатъий риоя қилинг — қўлингизга қанча пул тушишидан қатъи назар, йигирма фоизини жамғармага олиб қўйинг, қолган қисмини ишлатинг. Кўрасиз, олиб қўйган ўша пулингиз харажатларингизда сезилмайди. Жамғармадаги пулингизга асло тегманг!  У сизнинг хавфсизлик ёстиқчангиз бўлади!
Харажатларнинг муҳимлик даражасига риоя қилинг
Оила учун нима муҳим, нима эса иккинчи даражали эканини аниқлаб олиш лозим. Яъни, пулни дастлаб зарур харажатларга ажратиш, қолганини эса муҳим бўлмаган нарсаларга ажратиш керак.
Оила бюджетини режалаштиришда қуйидаги тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин:
1) Барча қарзларингиздан қутулинг;
2) Топган даромадингизнинг 20 фоизини захирага олиб қўйинг;
3) Қолган 80 фоизини эҳтиёжларга сарфланг.
Жуда осон, шундай эмасми? Дарвоқе, агарда сизда 20 фоиз пулни ажратиш қи­йинчилик туғдирадиган бўл­са, жамғаришни 10 фоиздан бошлаш мумкин.
Нозима БЕРДИАЛИЕВА
тайёрлади

Комментариев нет:

Отправить комментарий