МАСТОПАТИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг
маълумотларига кўра, кейинги йилларда сут безлари раки билан касалланиш анча
кўпайиб бормоқда. Бунга сут безларининг рак олди касалликларини ўз
вақтида аниқламаслик ва етарли даволамаслик сабаб бўлмоқда. Ўсма олди
касалликларининг келиб чиқишида аёллар жинсий аъзоларида рўй берган ўзгаришлар
ва касалликлар, уларни ўз вақтида даволатмаслик катта роль ўйнайди. Бунинг
натижасида сут безлари эпителийси касалликка чалинади.
Кам туғиш, сут келишининг қисқа муддатли бўлиши, кўп маротабалаб аборт
қилдириш, яъни бола олдириш, аёллар жинсий аъзолари,
қалқонсимон безлар, жигарнинг касалланиши бунга сабаб бўлади.
Мастопатиянинг пайдо бўлишида руҳий изтироблар ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Сут бези – нормал ҳайз фаолиятидаги
циклик ўзгаришларга боғлиқ равишда эндокрин тизими томонидан бош¬қарилиб
туради. Ҳайз олди даврида сут бези ҳажми бироқ катталашади ва дағаллашади, бу
ўзгаришларнинг ҳайз бошланиши билан ўтиб кетиши нормал циклик ўзгаришлар
натижасидир. Сут безида кескин оғриқ ёки шиш ҳиссиёти ва унинг ҳажми
катталашиши ҳайз бошланишидаёқ бир неча кун олдин юз беради ва бу "сут
безининг ҳайз олди таранглашиши" синдроми дейилади. Сут безининг
ҳомиладорлик ва лактация даврида ҳажмининг катталашиши, гиперпигментацияси,
томирлар суратининг катталашиши нормал физиологик жараён ҳисобланади.
Унинг хавфсиз ўсмаси сут бези саратонига қараганда 3-4 марта
кўп учрайди. Статистик маълумотларга кўра, сут бези саратони сут бези хавфсиз
ўсмаси билан касалланганлардан 3-5 марта кўпроқ бўлади. Бу касалликларни ўз
вақтида аниқлаш ва даволаш сут бези саратонининг олдини олиш имконини беради.
Масалан, сут бези эпителийсининг кескин ўсиб кетиш аломатлари билан кечадиган
мастопатиянинг тугунли шаклида сут бези саратони 30-40 марта кўпроқдир.
Мастопатия билан кўпинча бола туғадиган ёшдаги аёллар касалланади. Юзага келган
хавфли жараённи ва унга мойил бўладиган касалликларни ўз вақтида аниқлаш жуда
муҳим аҳамиятга эга. Бунда абортлар, бола эмизишни вақтидан олдин тўхтатиб
қўйиш ва мастопатия ўртасида алоқадорлик бор-йўқлигини кўриб чиқиш керак.
Маълумки, сут безлари тўқимасининг тузилиши ва унинг иши аёл
кишининг ёшига, бўйида бўлишига, болага кўкракни бериб эмизишига қараб
ўзгаради. Бу ўзгаришлар ички секреция безлари, аввало тухумдонлар ишлаб
чиқарадиган гормонларнинг бевосита таъсирида рўй беради. Аёл кишининг бўйида
бўлганда гормонлар таъсирида безсимон тўқима шишади, сут безлари бўлаклари
катталашади. Бола туғиладиган вақтга келиб, безсимон бўлаклар анча катталашиб,
оғиз сути, кейинчалик эса сут ишлаб чиқара бошлайди. Одатда бола туғилгандан
кейин 10-12 ойгача она кўкрагидан сут келиб туради. Ана шу муддат охирига
келиб, сут безлари бўлаклари энди кичрая бошлайди, сут ишланиб чиқиши камаяди.
Шу вақтда она боласини кўпинча эмизмай қўяди, натижада сут безлари асли ҳолига
келади. Лекин шуни унутмаслик керакки, аёл киши боласини олдирса ёки болани
туғиб, уни кўкрак сути билан боқмаса сут безларидаги ўзгаришлар шу хилда
аста-секинлик билан аслига қайтмайди ва оқибат-натижада сут безларида оғрийдиган
қаттиқ тугунлар пайдо бўлади. Ана шулар мастопатиянинг асосий аломатлари
ҳисобланади, сут безларининг безсимон ва бирлаштирувчи тўқимаси зўр бериб ўсиб
кетади. Ҳалиги қаттиқ тугунлар вақт ўтиши билан катталашиб кетиши мумкин.
Хусусан, ҳар сафар бола олдиргандан кейин бу жараён оғирлашаверади. Гинекологик
касалликлар, асосан гормонлар мувозанатининг бузилишига олиб борадиган
тухумдонлар ишининг бузилиши ҳам мастопатияга сабаб бўлади. Бунинг натижасида
одатда ҳайз кўриш цикли ўзгаради. Шуни унутмаслик керакки, гинекологик
касалликлари бор аёлларда сут безларида касаллик жараёнлари кўпроқ учрайди. Мастопатия узоқ кечади ва бу турли кўринишларда намоён бўлади.
Баъзан тўқималарнинг катталашиши хавфли бўлмайди. Бош¬қа ҳолларда эса хавфли
ўсмага айланиб кетиши мумкин. Фақат онколог касалликнинг қандайлигини аниқлай
олади. Шунинг учун ҳам кўкрагингизда ўзгариш пайдо бўлиши биланоқ, онкологга
мурожаат қилинг. Сут безларининг шишиши касаллик аломати бўлиши мумкин. Дастлаб
бундай ўзгаришлар ҳайз кўришингиздан олдин сезилади, кейинчалик эса, бунга
алоқаси бўлмаган ҳолда ҳам пайдо бўлаверади.
Кўкрагингиз учидан рангсиз қўнғир, кулранг-кўкимтир ажралма
чиқиши ҳам бу касалликнинг аломати бўлиши мумкин. Баъзи аёллар мастопатия билан
оғриб қолсалар менда рак борга ўхшайди, деб ваҳимага тушадилар. Шуни
унутмангки, мастопатиянинг ҳамма тури ҳам рак олди касаллиги бўлавермайди.
Мастопатия билан оғриб қолган ҳар бир аёл ваҳима қилмасдан онкологга бориб
учраши ва даволаниши керак. Диффуз мастопатия дори-дармонлар билан тузалиб
кетади. Гинекологик касалликларни даволатишда асаб
бузилмаса, мастопатия тезроқ тузалади. Касаллик бепарволик оқибатида
ўтиб кетган бўлса дори-дармонлар ва гормонлар билан даво қилинади. Диффуз
мас¬топатия мавжуд ҳолда қаттиқ тугунлар бўлса, албатта операция қилиш керак.
Мас¬топатияси бор беморлар, албатта, онкологик диспансер ҳисобида назоратда
бўлиб, бир ойда бир марта сут безларини текширтириб туришлари лозим.
Бир йилда 2 марта гинекологга бориб, гинекологик касаллиги
бор-йўқлигини текширтириши, мабодо бирор дард бўлса даволаниши керак. Булар
хавфли ўсманинг олдини олишнинг энг яхши йўли ҳисобланади. Бироқ, мастопатия
билан оғримаган аёлларда ҳам хавфли ўсмалар пайдо бўлиши мумкин. Сут
безларининг қаттиқлашиши, ажралма чиқиши, шиш устидаги тери рангининг ўзгариши
(лимон пўчоғига ўхшаб қолиши), кўкрак учининг ичига кириб кетиши сут
безларининг хавфли ўсмаси аломати бўлиши мумкин. Шу аломатлардан бирортасини
сезгудек бўлсангиз зудлик билан онкологга учрашинг. Ўз билганингизча ёки
таниш-билишларнинг маслаҳатлари билан даволанманг. Мабодо аёл кишида чиндан ҳам
рак касаллиги топилса, беморни нур, кимёвий гормонлар воситасида даволаш керак
бўлади. Хирургик йўл билан даволаш масаласини шифокор ҳар томонлама текширишлар
ўтказиб, ҳал қилади.
Сут бези саратонини ташҳислашда икки асосий йўналиш мавжуд:
биринчидан, сут бези саратонининг дастлабки (пайпаслаб
бўлмайдиган хавф¬ли ўсмаларни) фақат маммография (сут безини рентген тасвири)
орқали аниқлаш мумкин. Шунинг учун 35 ёшдан ошган соғлом аёллар доимий равишда
икки йилда бир марта маммографик текширувдан ўтиши шарт. Ўсмирлар, ҳомиладор ва
эмизикли аёлларга маммография фақатгина қатъий кўрсатмалар бўлгандагина
буюрилади. 50 ёшдан кейин бу текширувни йилда бир марта ўтказиш тавсия
қилинади. Барча ривожланган мамлакатлардаги аёллар бундай текширувдан ўтади. Бу
текширишда нурланиш даражаси юқори эмас ва аёллар соғлигига хавф туғдирмайди;
иккинчидан, аёллар ўз-ўзини текшириш усулини ўзлаштирганда сут
бези саратонининг илк даврида аниқлаш ва тўла соғайиш имконини беради.
Сут бези саратонини келтириб
чиқарадиган омилларга: наслий (она томонидан қариндошларда сут бези хавфли ва
хавфсиз ўсмаларининг мавжудлиги), ҳайз¬нинг эрта бошланиши (12 ёшгача),
менопаузанинг кеч бўлиши (55 ёшдан кейин), бепуштлик, кўп марта аборт, боласини
эмизган аёллар, сурункали гинекологик касалликлар, эндокрин без касалликлари
ионли радиация таъсири ва канцерогенлар киради. итта сут безида саратон
бўлганда иккинчисида ҳам бўлиш эҳтимоли ортади. Сут безида доимий циклик
ўзгаришлар бўлиб туради, шунинг учун текширишда қулай пайт ҳайз бошланганидан
кейин 6-12-кунлари.
Ҳайз циклидан ташқари аёл ҳаёти мобайнида сут бези тўқимасида
турли хил ўзгаришлар кузатилади; то ривожланишдан етилиш давригача сурилиш
(инволюция) 35 ёшгача туғмаган аёллар сут бези тўқимаси юқори зичлиги билан
характерланади, рентген нурларини ёмон ўтказгани сабабли маммография кам
маълумот беради. Бу даврда УТТ асосий текширув усули ҳисобланади. Ёш ўтиши
билан ва туғруқдан кейин, кўкрак билан эмизганда тўқима зичлиги камаяди. Бу эса
сут бези маммография текширувига қулай бўлади. Сут бези тўқимасидан олинган
пункция, сут йўлларидан олинган суртмани цитологик текшириш касаллик
характерини аниқлаш имконини беради. Секторал резекция – ўзгарган тўқимани
тўлиқ олиб ташлаш, ҳам хирургик даво ва ташҳислаш усулидир.
Мастопатия (фиброз кистоз касаллиги)
гормонал ўзгаришлар фонида келиб чиқадиган касаллик. Икки хил шаклда намоён
бўлади: диффуз мастопатия – сут бези ҳамма тўқимасининг катталашиши, оғриқ
бўлиши ва сўрғичлардан ажралма ажралиши билан кечади (оқиш, сар¬ғиш ёки
кўкимтир):
- тугунли мастопатия – сут безида
битта ёки бир нечта нотекис шаклли ва чегаралари ноаниқ тугунлар пайдо бўлиши
билан кечади. Бу касаллик маммографияда, УТТ ва пункцион биопсияда аниқ
ташҳисланади. Тугунли мастопатиянинг баъзи турлари хавфли ўсмага айланиши
мумкин, шу сабабдан хирургик йўли билан олиб ташланади.
Фиброаденома – хавфсиз ўсма,
сут бези тўқимасидан келиб чиқади. Юзаси силлиқ, чегаралари аниқ, кўпинча
юмалоқ шаклда пальпацияда ҳаракатчан, терига ёпишмаган. Агар сиз сут безида
қандайдир ўзгариш сезсангиз, иложи борича тезроқ маммологга мурожаат этинг.
Мастопатиядан даволанаётган аёлларга қуйидагича маслаҳат
берамиз: касаллик қайталамаслиги учун қуёшли кунлари иссиқда кўп юрманг,
саунага тушманг, физиотерапия қабул қилманг, иссиқ цехларда ишламанг, тандирда
нон ёпиш ҳам зарарлидир. Биостимуляторлар, чунончи, алоэ, фибс, шишасимон тана
(стекловидное тело) қабул қилиш, мўмиё ичиш мумкин эмас. Лекин уй-рўзғор
ишларини бемалол бажараверинг, масалан: овқат пишириш, уйларни супуриб-сидириш,
кир ювиш. Бироқ оғир, яъни 2,5 килограммдан ортиқ нарса кўтарманг.
Эсингизда бўлсин! Рак хавф¬ли касаллик, лекин, ундан ҳамма ҳам вафот
этавермайди. Зеро, ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун эътиборли бўлиб, вақтида
шифокорга мурожаат қилса, кўнгил
Комментариев нет:
Отправить комментарий