Садақа кимларга берилади?
Савол: Ассалому алайкум! Садақа кимларга берилади? Жавоб: Ва
алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ таолога ҳамду санолар,
Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оиласи, саҳобалар ва уларга эргашган солиҳ
инсонларга салавот ва саломлар бўлсин!
Дарҳақиқат, Қуръон ва ҳадисларда
“садақа” сўзидан кўпинча закот назарда тутилади. Бизнинг диёрларда эса нафл
садақани “садақа” деб номлаш кенг тарқалган. Албатта, закот ва садақа
бериладиган инсонлар ўртасида фарқ бор. Зеро, закот шариат томонидан белгилан
муайян тоифа инсонларгагина берилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат
қилади: “Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда
фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна
қилинувчи кишиларга, қулларни озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида
(яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга
берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат
соҳибидир” [Тавба: 60]. Садақа тушунчаси эса закот тушунчасидан кенгроқ бўлиб, уни юқоридаги оятда зикр қилинган
инсонлардан бошқасига ҳам бериш