Қуръонда бир оят фақат фатҳа ҳаракатидан иборат:
Назиат, 23 оят –
فَحَشَرَ فَنَادَى
Бир оятда икки буйруқ, икки қайтариқ, икки башорат хабари
бор:
وَأَوْحَيْنَا إِلَى
أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ فَإِذَا خِفْتِ عَلَيْهِ فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ
وَلَا تَخَافِي
وَلَا تَحْزَنِي
إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ
“Биз Мусонинг онасига
(Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган
пайтида) ваҳий қилдикки: “Уни эмизавергин. Бас, қачон (Фиръавн одамлари ўғил
кўрганигни билишиб қолиб, уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга
ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро, Биз уни сенга (яна тирик
ҳолида) қайтаргувчидирмиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчидирмиз”. (Қасас
сураси, 7-оят)
Қуръонда икки оят
борки, уларни ўнгдан чапга ва чапдан ўнгга ўқиса ҳам тўғри бўлаверади. رَبَّكَ
فَكَبِّرْ- Мудассир, 3 оят, كُلٌّ فِي فَلَكٍ – Анбиё, 33 оят