ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 18 октября 2015 г.

Оёк веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)









Оёк веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)

 Варикоз касаллигида---Оёқ вена қон томирларининг қопсимон кенгайиши, тери ости веналари узунлигининг ошиши ва илонсимон эгри-бугри бўлиб қолиши тушунилади. Бу касалликда зарарланган оёқда веноз қон айланишининг бузилиши ва трофик ўзгаришлар кўзатилади.
Варикоз касаллиги фақатгина инсониятги хос касаллик. Homo sapiensларнинг тик юришга ўтиши натижасида перифериядаги қон томирларга катта юклама тушган.фаол иш фаолияти натижасида кўп миқдордаги циркуляцион қоннинг 60-70% и юракдан пастда жойлашади.
 Тарихи
 Илк варикоз касаллигини даволаш усуллари хақидаги маьлумотлар қадимги Миср папирусларида учрайди (тахминан эр.ав. 3 минг йил аввал). Юнонистонда Гиппократ яшаган даврдан бошлаб флебология фанига асос солинган (бу хозирги ангиохирургияга тўғри келади). Варикоз касаллиги, веналарнинг варикоз кенгайиши ва тромбози ва уни даволаш усуллари хақида кўплаб олимлар асарлар ёзишган (Ибн Сино, Гален ва бошқ.). Ўрта асрларда эса Европа медицинаси олимлари (Амбруаз Паре) касаллик даволаш усулларини ишлаб чиқдилар.
 Этиология

 Наслий моиллик (Ота ва она 60% )
 Семириш (20% х 5)
 Хомиладорлик ва туғруқ(1.5-2 %)
 Физик зўриқиш
 Узоқ вақт тик туриб ишлаш
 Овқатланиш тартибини бузилиши
 Кам миқдордаги жисмоний фаолият.
Патогенези
 Веналарда қон босими ошиши ва веноз димланиш Юзаки веналар, кейинроқ комуникант веналарнинг клапан етишмовчилигига, бу эса ўз навбатида мушаклар қисқарганда қоннинг чуқур веналардан юзаки веналарга оқиб келишига олиб келади. Артериола-венуляр анастомозлар очилади, капиллярлардаги қон оқими пасаяди, стаз ривожланади.
 Перикапилляр бўшлиқда кўп миқдорда суюқлик, электролитлар, қоннинг шаклли элементлари, плазма оқсили тўпланади. Терида ва тери ости клетчаткасида бириктирувчи тўқима ривожланади, майда томирлар ва капиллярлар деворида гиалиноз ва склероз ривожланади, тўқималарда алмашинув жараёнлари бузилади. Клиник жиҳатдан бу шишлар ва трофик бузилишлар билан намоён бўлади.

Қоннинг чуқур веналардан юзаки веналарга ўтиш даражасига кўра варикоз касалликнинг турлари (В.С.Савельев бўйича, 2000).
Юқори вено-веноз қон рефлюкси билан ўтадиган варикоз касаллиги (тери ости венаси остиал клапани етишмовчилигида).
 Паст вено-веноз қон рефлюкси билан ўтадиган варикоз касаллиги (комуникант веналари етишмовчилигида).
 Вено-веноз аралаш қон рефлюкси билан ўтадиган варикоз касаллиги.
Варикоз касаллиги формалари:
I. Тери ости ва сегментар варикоз вено-веноз патологияларсиз.
II. Сегментар варикоз юза ёки перфорант веналар рефлюкси билан
III. Тарқалган варикоз юза ёки перфорант веналар рефлюкси билан
IV. Варикоз кенгайиш, чуқур веналар варикоз кенгайиши билан.
Сурункали веноз этишмовчилик даражалари :
0 - учрамайди;
1 - “оғир оёқлар " синдроми;
2 – ўтиб кетувчи шишлар;
3 – доимий шишлар, гипер- или гипопигментация, липодерматосклероз, экзема;
4 - веноз трофик яра.
Касаллик даврлари.
Компенсация - симптомсиз кечади.ташқи кўринишдан хам аниқлаш қийин.
 Субкомпенсация - доимий бўлмаган оғриқлар.ўтиб кетувчи шишлар, узоқ вақт тик туриши натижасида хосил бўлади ва горизонтал холатга ўтганда йўқолади.
 Декомпенсация - доимий оғирликка шикоят,оёқларда тўлишиш хисси.оғриқлар. Горизонтал холатда ётганда хам қисқа муддатли оғриқлар. Трофик бузилишлар ва тери қичиши асосан кечалари учрайди.
Клиника.
 Тери ости веналарининг тугунли кенгайиши. Оғриқ.
-Оёқларда оғирлик хисси. Тизза ва товонда шишлар.Кун охирига келиб оёқларда чарчоқ.
 -Тери ўзгаради, ўз эластиклигини ва рангини йўқотади. Томирли юлдузчалар (телеангиоэктазиялар). Тери дағал, қорамтир қўнғир бўлиб қолади.Енгил жарохат олинганда хам яра хосил бўлади.
- Ёш аёл 40 ёшдан инвалид бўлиши мумкин
Оғриқ
 --Ўткир , пулсацияли оғриқ,
 --Тунги судоргилар ва мушакларда қичишиш хисси
-- Юрганда оғриқ,
 --Веноз томир бўйлаб оғриқ,
 --Умумий оғриқ ва оёқ оғриғи
Тери холати.
 Дастлаб тери қуруқлашади.Пигментация пайдо бўлади.Оёқ териси қораяди,кулранг доғлар билан қопланади.Кейинчалик бу симптомларга хар хилдерматитлар, экзема ва трофик бузилишлар қўшилади.
Диагностика
1. Флеболог ёки ангиохирург кўриги.
2. Флебография
 3.ультратовушли допплерографию,
4. окклюзион плетизмографию,
5.дуплексли ангиосканирлаш.
Даволаш:
Медикаментоз даволаш:флеботоник и ангиопротектор (детралекс, цикло-3-форт); дезагреганты (трентал, курантил)
 Яллиғланишга қарши дори воситалар (диклофенак, реопирин)
 Махаллий (лиотон 1000 гель, куриозин)
 антикоагулянт (гепарин, фраксипарин )
Хирургик даволаш
 Склеротерапия.
минифлебэктомия.
 Компрессионная склеротерапия
 флебэктомия
Асорати; Тромбофлебит,Ўпка артерияси тромбоэмболияси , Веналар ёрилиши ва кон кетиш
Ҳомиладор аёлларни варикоз қийнаса…

Ҳар учинчи аёлдан бири оёқларида оғриқ, оғирликни ҳис этади. Оғирлик, чарчоқ ҳисси, шишлар – кечқурун юзага чиқадиган бу аломатларнинг барчаси варикоз касаллиги бошланаётганидан далолат беради. Хўш, бу ҳолда нима қилиш мумкин? Бугунги саҳифамизда варикоз касаллиги ва унинг олдини олиш ҳақида сўз юритамиз.

 Касаллик сабаблари нималардан иборат?

Наслий омиллар;  Аёлларнинг тез-тез ҳомиладор бўлиши ва кўп туғруқлар;  Ортиқча вазн;  Оғир жисмоний меҳнат;  Узоқ вақт тик туриб ёки ўтириб ишлаш, оғир юк кўтариш;  Гормонал ўзгаришлар (таркибида эстрогенлар миқдори кўп гормонал контрацепция воситаларини қабул қилиш);  Конституция (касаликка асосан семиз ва бўйдор кишилар чалинади);  Ҳаёт тарзи (кўп ҳаракатланадиган инсонларда варикоз касаллиги нисбатан камроқ учрайди).

Фактлар, рақамлар

Статистик маълумотларга кўра, аёллар эркакларга нисбатан бу касалликка 5-6 баробар кўпроқ чалинишади;  Ошпазлар, официантлар, сотувчилар, сартарошлар, косметологлар, темирчи усталар, юк ташувчилар, ҳайдовчилар, тикувчилар, жарроҳлар, ҳисобчилар, профессионал спортчилар, велосипедда мунтазам равишда юрадиганлар, футболчилар, штанга кўтарувчилар, кондукторлар ва шунга ўхшаш касб эгаларида варикоз касаллиги кўпроқ учрайди;  Варикоз касалллиги 20-40% ҳомиладор аёлларда ва ёш оналарда келиб чиқади.



Маълумот ўрнида 

Варикоз — вена қон томирларининг энг кўп тарқалган касаллигидир. Кўп ҳолларда бачадон, тухумдон, кичик тос, жинсий ва бошқа органлар венаси ҳам варикоз кенгайиши мумкин. Варикознинг энг хавфли оқибати – бу тромбофлебит (веналар деворининг тромб ҳосил қилган ҳолда яллиғланиши) ва томирлар тромбоэмболиясидир (касалланган томирнинг тромб билан ёпилиб қолиши). Варикоз касаллигининг оқибати бемор соғлиғига жиддий хавф туғдиради.



Касаллик белгилари нималардан иборат?

Варикоз касаллиги аёлларда, асосан, оёқ қон томирларида учрайди. Касаллик бошланишида беморларнинг шикоятлари косметик ноқулайликдан иборат бўлади: вена қон томирининг тери юзасида билиниб туриши, томирларнинг ҳар хил шаклда бўлиши.

Кейинчалик варикоз кенгайган веналар бутун оёқ бўйлаб тарқалади ва тўқималарда қайтмас ўзгаришлар содир бўлади. Беморларни шиш, икрасимон мушаклардаги оғриқлар, эрталаблари мушакларнинг тортишиб қолиши қийнайди. Терида кўкариш пайдо бўлиши мумкин. Кейинчалик арзимаган жароҳат узоқ вақт тузалмайдиган яраларнинг ривожланишига олиб келади. Аста секин оёқларда шиш пайдо бўлиб, оғирлик сезилади. Тери қуруқлашиб, ранги қораяди ва усти доғ билан қопланади. Кун давомида тери қичиши, юрганда мушакларда оғриқ сезилади.

Аёллар учун уй шароитида тавсия этиладиган машқлар

1. Қўллар билан елка тенглигида деворга тиралиб туринг. Сўнг оёқлар учида туриб, яна олдинги ҳолатга қайтинг. Бу машқ кунига 15-20 марта қайтарилади.

2. Кафтларни учинчи-тўртинчи бўйин умуртқасига қўйиб, оёқларни бирлаштириб, панжаларни ўзингизга қараб тортинг. Ушбу ҳолатда тезкор тебранишни аввал ўнг, сўнгра чап тарафга, товонлар ўз ўрнида қолган ҳолда бажариш лозим. Бу тебраниш бутун тана бўйлаб бажарилади. Машқни 3 дақиқа давомида бажаринг.

3. Оёқлар бирлаштирилиб, бир-бирига сиқиб ўтирилади. Кетма-кетликда оёқлар кўтарилиб, яна ўз ҳолига қайтарилади. Енгил нафас олинади. Машқ кунига 15-20 марта бажарилади.

Аёлларга касаллик зўрайишининг олдини олиш бўйича тавсиялар:

Қон оқимининг юза веналардаги ҳаракатини камайтириш учун уларни қисиш керак. Бунинг учун эластик пайпоқ ва колготкилардан фойдаланилади. Пайпоқ эрталаб вертикал ҳолатга ўтгунга қадар кийилади, бунда веналар ҳали қон билан тўлмаган бўлади. Ёзда эса бошқа воситалар қўлланилади;

Нотўғри овқатланиш, оғир жисмоний меҳнат, семириб кетиш ва бошқалар веналарнинг варикоз кенгайишига олиб келишини унутманг;

Қуёш нури ва қаттиқ уқалаш (массаж) мумкин эмас;

Кўпроқ витаминларга, минерал моддаларга ва микроэлементларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари: сут, қатиқ, творог, ҳўл мева, сабзавот, ошкўклар, шарбатлар, айниқса, анжир, ўрик, карам, тарвуз, бодринг, сабзи, қизил лавлаги, шотут, қулупнай, ошқовоқ истеъмол қилиш жуда фойдалидир.

Сабзавотлардан тайёрланадиган салатларга, маринадларга бир неча томчи сирка кўшиб истеъмол қилинса, қон томирларда тромблар пайдо бўлишидан сақлайди.

Узоқ вақт вертикал ҳолатда турганда ёки стулларда узоқ вақт ўтириш ҳам оёқларда ва бошқа аъзоларда қоннинг туриб қолишига олиб келади. Агар сиз ишда кўп юрсангиз, ҳар 20-30 дақиқада ўтиринг ёки ётиб олинг, бунда оёқларингиз тос суягидан юқори бўлиши керак.

Кўпроқ юришга ҳаракат қилинг, чунки юрилганда оёқ мушаклари туриб қолган қонни маълум даражада ҳайдаб туради.

Узоқ вақт бир жойда туриб ишлайдиган кишилар оёқларини бироз очиб, товон ва учини галма-галдан худди тикув машинасида ишлаётгани каби ҳаракатлантириш керак.

Оёқни тез-тез илиқ сувда совунлаб ювиб туриш керак. Сувда ялангоёқ юриш ҳам қон юришини яхшилайди ва томирларда қон тўхтаб қолишини камайтиради.

Халқона усуллар

Карам барглари тухум оқи билан аралаштирилади. Кечаси компресс шаклида зарарланган жойларга қўйилади.  Сохта каштан, қизил узум, қизил сувўтлари, қашқарбеда ўсимликларидан тайёрланган ванналар ҳам оёқлар учун фойдалидир.  Таркибида  кобальт, марганец ва селен каби микроэлементларни сақловчи маҳсулотлар веналарнинг тонусини оширади. Бу микроэлементлар янги узилган мевалар ва бошоқлиларда мавжуд.

Ҳомиладорлик ва варикоз касаллиги

Ҳомиладорлик пайтида варикоз касаллиги тез тез учрайди. Бу қуйидаги сабабларга кўра юз бериши мумкин:

Ҳомиладор аёлнинг организмида айланадиган қон миқдори ошади, демак қон тизимига тушадиган зўриқиш ҳам ортади; Венадаги босим ошади ва оёқ томирларидаги қон айланиш тезлиги секинлашади;  Аёл организмида гормонал фон ўзгаради. Шу боис қон томирлари фаолияти ҳам бузилади.

Ҳомиладор аёлларга тавсиялар



Ҳомиладор аёлларда варикоз  касаллиги кузатилганда, у туғруқ давригача оёғига эластик бинт ўраб юриши, бандаж (тананинг касал жойини танғиб қўядиган махсус камар) тақиши керак. Бундан ташқари, қуйидагилар буюрилади:

ҳомиладорликлар орасида қисқа муддатлар бўлмаслиги лозим (интервал 2-3 йил бўлиши керак);  гормонал контрацепция воситаларига эътиборли бўлинг, чунки кўп ҳолларда уларнинг таркибида эстрогенлар миқдори кўп бўлади, ушбу модда томир тизимига салбий таъсир қилади;  эрталаб ва кечқурун оёқ кафти ва болдирлар учун контраст душ қабул қилинг – бу қон айланишини рағбатлантиради. Фақат бўлғуси оналарга ушбу муолажа билан эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.  Вазнингизни назорат қилиб боринг! Қисқа муддат ичида семириш варикознинг кечишига салбий таъсир қилади.  Қон ҳаракатини сиқиб қўй­майдиган ва пахта матодан тикилган ички кийимлар кийинг. Ҳомиладорликнинг иккинчи 3 ойлигидан бошлаб бандаж тақинг.  Баланд пошнали ва орқаси йўқ туфлилардан воз кечиб, товонни яхши ушлаб турадиган пойабзал танланг. Бундай пойабзалда юриш қон айланиш тизимига яхши ёрдам беради.  Ич қотишига йўл қўйманг.  Оғир юкларни кўтарманг.  Организмни тетиклаштирадиган ичимликлар (аччиқ қаҳва, чой) ичманг.  Ўтирганингизда ёки ётганингизда тортишиш кучини юмшатиш учун оёқларингизни бироз кўтаринг. Тунда матрас остига ёстиқ қўйинг ёки оёқларингизни шунчаки каравотдан тахминан 10 см баландга кўтаринг.   Узоқ вақт ўтирманг ва тик турманг.  Махсус колготкилар кийинг. (Агар бўлғуси онада веналар варикоз касаллиги мавжуд бўлса, унга босим даражаси I ёки II бўлган колготкилар ки-йиш тавсия этилади (III ва IV даражали колготкалар бўлғуси оналарга мўлжалланмаган).
Submit to LinkedIn

Варикоздан қутулса бўладими?

— Баъзан оёғим зирқираб оғриб, шишади. Чарчагандирман-да, деб бепарво бўлиб юравердим. Аслида, оёғимда бошқа муаммо бор экан. Кўпчилик варикоз касаллигига чалингансан, дейишмоқда.
Ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари нима, ундан қандай қутулиш мумкин? Шулар ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
Раъно ХАЙРИДДИНОВА,
Тошкент шаҳри
Варикоз касаллигининг келиб чиқиш сабаблари турлича, — дейди Республика “МАЛҲАМ” ҳалқ табобати маркази рахбари ,профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров— Баъзи ҳолларда тери остидаги қон-томирлар клапанлари туғма равишда яхши ривожланмаганлиги сабаб бўлади. Баъзан варикоз касаллиги аёлларнинг ҳомиладорлик даврида юзага келади. Аксарият ҳолларда аёллар шу даврда оғир жисмоний ишларни бажариши натижасида варикоз касаллиги келиб чиқади. Узоқ вақт тик туриб ишлайдиганлар, профессионал спортчилар, велосипедда мунтазам равишда юрадиганлар, футболчилар ҳамда штанга кўтарувчиларда ушбу хасталик кўп учрайди.
Белгилари қуйидагича: оёқда шиш пайдо бўлиб, оғирлик сезилади. Тирик организм тўқималарида пигмент ҳосил бўлиши кузатилади. Тери қуруқлашиб, ранги қорайиб, усти доғ билан қопланади. Кун давомида қичима, юрганда мушакларда оғриқ сезилиб туради. Оёқда умумий оғриқ юзага келади. Оқибатда оёқда трофик яра пайдо бўлиши мумкин.
Касалликнинг илк аломатларини сезиши биланоқ шифокор-мута­хассисга, яъни флебологга мурожаат қилиши зарур. Бемор текширувдан ўтказилгач, унга қўйилган ташхис бўйича даволаш ишлари олиб борилади.

Ҳомиладорлик даврида қандай таъсир қилади?

Ҳомиладорлик пайтида ҳомила катта бўлгани учун қон-томир клапанлари фаолияти бузила бошлайди. Томирда қон бир томонга ҳаракатланмасдан қарама-қарши тарафга йўналади. Бунинг ҳисобига гидростатик ҳолат юзага келиб, босим сабабли териости, сўнгра вена қон-томирлари кенгайиб териости ёғи фаолияти ўзгаради. Аёлларда варикоз учрашининг сабабларидан яна бири бу — гормонал ўзгариш.
Шунингдек, вена қон томирлари ўз эластиклигини йўқотиб, кенгаяди ва чўзилади. Қулф вазифасини бажарувчи вена клапани орқали қон ўтиш йўналиши ўзгаради ва юқорида айтиб ўтилган гидро­с­татик босим натижасида қон-томир­ фаолияти бузилади. Сўнг қон оёқда ҳаракатсиз туриб қолади. Ушбу вена қон оқимини юргизиб бўлмайди. Оқибатда варикоз хасталиги юзага келади.
Ҳомиладор аёлда варикоз кузатилганда, у туғруқ давригача оёғига эластик бинт ўраб юриш, бандаж (тананинг касал жойини танғиб қўядиган махсус камар) тақиши керак. Бундан ташқари, кечаси оёқ тагига икки қарич баландликда ёстиқ ёки кўрпача қўйиб ётиш маслаҳат берилади.
Давоси
Бугунги кунда шифокорлар бундай хасталикни даволашнинг кўпгина йўлларидан фойдаланишмоқда. Аввало, склеротерапия, жарроҳлик йўли ва мунтазам машқ қилиш орқали даволаш мумкин.
Бу хасталикнинг олдини олиш учун доимо машқ қилиб юриш зарур. Вена фаолиятининг фаоллик даражасини ошириш учун қуйидаги машқларни мунтазам бажариш тавсия этилади:

1 Қўллар билан айланиб, елка тенглигида деворга тиралиб туринг. Сўнг оёқлар учида туриб, яна олдинги ҳолатга қайтинг. 15-20 марта қайтаринг.

2 Нафас олган ҳолда қўлларни бошдан тепага кўтариб, оёқлар учида туринг. Нафас чиқарилиб, қалдирғоч ҳолатига қайтинг. Ушбу машқни 15-20 марта қайтаринг.

3 Кафтларни учинчи-тўртинчи бўйин умурт­қасига қўйиб, оёқларни бирлаштириб, панжаларни ўзингизга қараб тортинг. Ушбу ҳолатда тезкор тебранишни аввал ўнг сўнгра чап тарафга, товонлар ўз ўрнида қолган ҳолда бажариш лозим. Бу тебраниш бутун тана бўйлаб бажарилади. Машқни 3 дақиқа давомида бажаринг.
4 Оёқлар бирлаштирилиб, бир-бирига сиқиб ўтирилади. Кетма-кетликда оёқлар кўтарилиб, яна ўз ҳолига қайтарилади. Енгил нафас олинади. Машқ 15-20 марта бажарилади.

5 Гиламга чалқанча ётиб, бўйин умуртқа поғонасига ёстиқ қўйинг. Иккала оёқ ва қўллар кафтларини хона шифтига параллель ҳолда кўтаринг. Ушбу ҳолатда бир вақтнинг ўзида оёқ-қўлларни тепа ва пастга йўналтириб силкитинг. Машқни 2-3 дақиқа давомида бажариш тавсия этилади


Варикоз кучайиб кетмасин

Веналарнинг варикоз кенгайишига венада қон оқишига тўсқинлик қилувчи омиллар пайдо бўлиши ва вена ичидаги қопқоқ (клапан)лар фаолиятининг бузилиши сабаб бўлади. Кўпинча оёқнинг юза веналари, қизилўнгачнинг шиллик пардаси тагидаги веналар (жигар циррозида), тўғри ичак веналари (бавосил), уруғ тизимчаси атрофидаги веналар (варикоцеле) кенгаяди.

Оёқ веналарининг варикоз кенгайишида бемор оёқларида оғриқ ва оғирлик, оёқ мушакларининг тортишиши, оёқларининг увишиши, жонсизланиши ва тез толиқишидан шикоят қилади. Кенгайган веналар тери остида ҳар ер-ҳар ер тугун-тугун бўлиб буралиб ётган қора шнур кўринишида яққол сезилиб туради.

Веналарниг варикоз кенгайиши баъзан оғир жисмоний иш билан шуғулланувчи (темирчилар, юк ташувчилар) ва узоқ вақт тик туриб ишлайдиган кишилар (ошпазлар, сотувчилар)да пайдо бўлади. Семириб кетиш, палапартиш овқатланиш, ясси оёқлик ва бошқалар веналарнинг кенгайишига олиб келади. Ҳомиладорлик пайтида кичик чаноқ веналарининг эзилиб қолиши ёки думалоқ резинка боғичлар тақиш туфайли оёқ веналаридан қон оқиб кетишининг бузилиши натижасида ҳам бу касаллик пайдо бўлиши мумкин.

Касаллик авж олиб кетишининг олдини олиш учун албатта профилактик тадбирлар кўриш (узоқ вақт тик туриш ёки ўтиришни чеклаш, тор ва сиқадиган кийимлар киймаслик, резиналар тақмаслик, суюқликни чеклаш, паст пошнали пойабзал кийиш) ҳали веналар у қадар кенгайиб кетмаган даврида яхши натижа беради. Шунинг учун иложи борича врачга эртароқ мурожаат қилиб, унинг маслаҳатларига амал қилиш керак.

Веналарнинг варикоз кенгайиши белгилари очиқ кўриниб турганда оёқларга дам бериш, уларни юқори кўтариб ётиш (тагига ёстиқ ёки бир неча қават қилинган кўрпача қўйиш), эластик пайпоқ кийиб юриш зарур. Бинт билан ўраб боғлаш яхши самара беради. Бу тадбирлар қўлланилмаса, веналар яллиғланиб, тромблар пайдо бўлиши мумкин.

Касаллик зўрайиб кетганда операция қилинади.

Халқ табобатидан.
Дарднинг бошланғич даврларида асалли компресс ёрдам беради. Бунинг учун бир парча каноп матога асални суртиб, бўртиб чиққан веналарга қўйинг. Устидан полиэтилен халта ёпиб, қалин қилиб бинтлаб ташланг. Биринчи куни икки соат, иккинчи ва учинчи кунлари 4 соат, кейин эса кечаси билан қолдиришингиз мумкин. Бутун муолажа 45-50 та компрессни ўз ичига олади.

ВАРИКОЗДА ФОЙДАЛИ МАШҚЛАР

Қуйидаги машқлар россиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, варикоз касаллиги ривожланиши ва асоратларининг олдини олади.
Чуқур ва бир маромда нафас олганча кўзларингизни юминг, ўзингизни бўш қўйинг
1. Оёқларингиз 15-20 даража бурчакда кўтариладиган қилиб тагига ёстиқ қўйинг.
2«Велосипед» машқи. Чалқанча ётиб, бир маромда нафас олганча оёқларингиз билан велосипед педалини айлатираётгандек ҳаракат қилинг.
3Бу машқ бир нечта қисмлардан иборат бўлиб, аста-секинлик билан бажарилади. Чалқанча ётганча оёқларни узатинг ва чуқур нафас олинг. Нафас чиқараётиб ўнг оёқни букинг ва тиззани кўкрак томон яқинлаштиринг. Нафас олаётиб оёқни тепага вертикал ҳолатда узатинг. Нафас чиқараётиб оёқни туширинг. Чап оёқ билан ҳам худди шуни бажаринг.
4Чалқанча ётинг, қўллар тана бўлаб узатилган, оёқлар тепага вертикал ҳолатда кўтарилган. Оёқлар кафтини аввал ичкарига, сўнг ташқарига айлантиринг.
5Оёқ кафтларини олдинга ва орқага букинг.
Навбати билан оёқ бармоқларини олдинга ва орқага букинг.
Тик туринг, оёқлар жуфтланган, қўллар тана бўйлаб туширилган. Чуқур нафас олганча асталик билан оёқ учида туринг. Нафас чиқариш билан дастлабки ҳолатга қайтинг.
6Оёқни ердан узмаган ҳолда турган жойингизда «юринг».
7Вертикал «қайчилар». Чалқанча ётиб, қўллар тана бўйлаб узатинг. Бир маромда нафас олганча оёқларингиз билан қайчи ҳаракатини қилинг.
8Чалқанча ётинг, оёқни ердан узмаган ҳолда тиззадан букинг. Қўлларни сонга қўйинг. Аста нафас олганча бошингизни кўтариб, қўллар сирпанганча тиззагача борсин. Секин нафас олган кўйи дастлабки ҳолатга қайтинг.
9Чалқанча ётинг, қўллар тана бўйлаб узатилган, оёқлар 15-20 даража бурчак остида, оёқ кафтлари орасида қичкина ёстиқ бўлсин. Секин нафас олганча думбани ердан узинг, нафас чиқарган қўйи дастлабки ҳолатга қайтинг.
10Чалқанча ётинг, қўллар тана бўйлаб узатилган. Оёқларни ердан узамаган ҳолда тиззадан букинг. Аста нафас олганча қоринни ичга тортинг, нафас чиқарганда қорнни ҳам чиқаринг.
11/Чалқанча ётинг, оёқлар 15-20 даража бурчак остида кўтарилган. Ўнг оёқни букиб, тиззани кўкрак томон яқинлаштиринг. Қўлларингиз билан оёқ кафтини ушланг. Асталик билан оёқни тепага кўаринг. Қўлларингиз сирғалганча тиззагача тушади. Оёқни аста туширинг, қўллар сонга тушади. 12/Худди шуни чап оёқда ҳам бажаринг.
Тик туринг, оёқлар жуфтланган, қўллар тана бўйлаб туширилган. Аста нафас олганча елкани орқага ташланг, нафас чиқарганча елкани бўшаштиринг ва бошни олдинга эгинг.
13/Оёқлар учун илиқ ва салқин сувда контраст душ. Ҳар бир оёқ учун 5-10 дақиқадан.

Мурожат учун телфонлар +998-90-987-9-987 ёки +998-95- 200-29-29

Комментариев нет:

Отправить комментарий