ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 11 августа 2015 г.

ошқовоқнинг фойда ва зиёнлари





Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ ҳисобланади. Хўш, қовоқнинг фойдаси нимада?
Ошқозон-ичак йўли касалликларида қовокда бириктирувчи тўқималар ва органик кислоталар кам бўлади, шунинг учун ҳам у энг парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Таркибида пектин микдори кўплиги эса яллиғланган йўғон ичакка шифобахш таъсир кўрсатади, Қовоқнинг хом эти ичаклар ишини яхшилайди ва қабзиятга қарши қўлланилади.
Юрак-томир ва молда алмашинуви бузилиши хасталикларида қовоқ уруғидан тайёрланган тинитма стенокардиядаги оғриқларни бартараф қилади ва бошқа юрак-томир хасталикларида ёрдам беради.
Қовоқ бўтқаси (асал билан аралаштирилгани мақсадга мувофиқ)ни кунига 2 марта тановвул қилинса, юрак-томир хасталикларининг асорати бўлган бадан шишларини йўқотади. Бундай ҳолатларда кунига 0,5 пиёладан қовоқ шарбати ичиш ҳам яхши самара беради.Буйрак ва жигар хасталикларида

Бундай ҳолатларда қовоқнинг янги сиқиб олинган шарбати (кунига 100-200 граммдан) ёки 500 грамм қирилган этини истеъмол қилиш тавсия этилади. Қовоқ ўт пуфагининг мотор фаолиятини яхшилайди, шунингдек, холециститда ҳам жуда фойдалидир. Қовоқ шарбати буйрак ва жигар тизимини тозалаб, ишлашини кучайтиради. Пиелонефрит, ўткир ва сурункали циститларда ва уретритларнинг баъзи кўринишларида кунига икки мартадан 50 грамм қовоқ бўтқаси ейиш фойдали, Жигар хасталиклари Гепатит, холецистит, циррозда қўлланилади: қовоқнинг тепаси кесиб ташланади, ичидаги уруғлари олинади, ўртасида ҳосил бўлган бўшлиққа асал тўлдирилади, кейин яна кесиб ташланган тепаси қопқоқдек ўз ўрнига ёпилади, атрофига хамир суртилади ва 9 кун давомида қоронғу жойда сақланади. Ҳосил бўлган шарбатни кунига 3 марта 1 ош қошикдан ичилади.
Қовоқ уруғидан олинадиган мойлар гепатитдан сақловчи хусусиятга эга. Унинг асосида тайёрланадиган «Тиквеол» дориси жигарнинг яллиғланиш ва вирусли хасталикларида ҳамда ўт-тош хасталикларида фойдалидир.
Буйрак ва сийдик копи хасталикларида
Буйрак ва сийдик қопи хасталикларида қовоқ ва зиғир уруғидан «сут» тайёрланади: Ҳар бир уруғдан бир пиёладан олинади (қовурилмайди), туйилади, туйиш жараёнида қайноқ сув қуйиб турилади (3 пиёла), докадан ўтказиб, сиқилади, Сутни кун давомида асал ёки шакар солинган ҳолда ичилади.
Уйкусизлик ва стресс холатларида
Асал қўшилган қовоқ дамламаси тавсия этилади (уйқу олдидан 70-100 граммдан). Тунда ичиладиган бир пиёла қовоқ шарбати асаб тизимини тинчлантириб, тиниқиб ухлашга кўмаклашади.
Тери касалликларида
Куйишлар, совуқ, олиш, йирингли ёпиқ яралар, тери тошмалари, ҳуснбузарлар қирилган қовоқ эти билан даволанади, бунинг учун жароҳатланган терига қовоқ эти боғлаб қўйилади. Шунингдек, компресс учун янги қовоқ шарбатидан фойдаланилади. Тиббиётда «Тиквеол» дориси тери касалликларини иссиқдан ва кимёвий моддалардан куйишларни даволашда қўлланилади.


Юртимизда ошқовоқнинг сомса ошқовоқ, чилим ошқовоқ, картошка ошқовоқ, палов кади,
витаминли, каратинли, томоша қовоқ (патиссон), қовоқча (кабачка) ва бошқа навлари
экилади. Патиссон билан қовоқчанинг ёш мевалари консерваланган ҳолда истеъмол
қилинади. Бошқа навлари фақат пишиб етилганидагина мазали бўлади. Улардан ҳар хил
овқатлар тайёрлаш мумкин. Масалан, манти, сомса, сутли суюқ ош, қаймоқ шўрва,
ширгуруч, кадибийрон, ошқовоқ яхнаси, ошқовоқ балиш, мошқовоқ, қаймоқли пюре ва
бошқалар ушбу маҳсулотлар билан янада тотли бўлади.
Ошқовоқни гўдаклардан тортиб қарияларгача тез-тез истеъмол қилиб туриши керак.
Ошқовоқдаги шакар моддаси 4-12 фоизни ташкил этади. Сутда қайнатилган ёки
палла-палла қилиб қасқонда буғлаб қаймоқ суртилгани ҳам саломатликни
мустаҳкамлашда жуда фойдали.
Бу парҳез
таомлар, айниқса,
ёш организмнинг тўғри
ўсишига, толиққан аъзолар фаолиятини яхшилашга ёрдам берувчи восита сифатида
истеъмол қилинади.
Камқонликда қайнатилган ошқовоқдан кунига 20-150 граммдан тўрт-беш марта истеъмол
қилиш фойдали. Ошқовоқнинг организмда темир моддаси тақчиллашган пайтда ва
айниқса, энди касалдан турган камдармон кишиларга нафи тегади. Унинг таркибида
қонни тозалаб яхшилайдиган муҳим моддалар бор.
Ошқовоқ ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди, йўғон ичакдаги яллиғланишларга қарши
курашади, айниқса, холецистит, ангиохолит, пиелонефрит, ўткир ва сурункали
нефритда тавсия этилади. Бундай хасталикка чалинган беморларга кунига икки маҳал
100 граммдан ошқовоқ бўтқаси ейиш тавсия этилади.
Ошқовоқни қайнатиб шарбати ичилса, йўтал ва кўкракда пайдо бўлган оғриқни
қолдиради. (Абу Али ибн СИНО)
1 /__

·         ҚИЙМА СОЛИБ ПИШИРИЛГАН ҚОВОҚ
  •  
Лозим бўлган масаллиқлар:
2 та ўртача катталикдаги қовоқ
1 дона ўртача бошпиёз
1 дона унча аччиқ бўлмаган гармдори
Бироз укроп
Бир неча дона саримсоқ бўлакчалари
2 ошқошиқ ўсимлик ёғи
Ярим стакан ёнғоқ(ихтиёрий)
Зираворлар:
Таъбга қараб туз, мурч, зира лозим бўлади.
Бундан ташқари, 250 грамм қўй, мол ёки курка гўшти қиймаси
200 граммча иссиқда яхши эрийдиган пишлоқ лозим.
Энг аввало қовоқларни яхшилаб ювиб, ўткир пичоқ ёрдамида эҳтиёткорлик билан "думчаси"ни кесиб ташлаймиз. Кейин узунасига қоқ иккига бўлиб, ошқошиқ ёрдамида ичидаги уруғини сип-силлиқ қилиб чиқариб оламиз.
Духовкани 200 градусга мослаб, қизитишга қўямиз.
Қовоқларимизнинг ичини енгилгина ёғлаб, таъбга қараб, тузлаб, мурчлаб, зиралаб оламиз.
Сўнгра уларни четлари энлигина ва барча қовоқларимиз сиғадиган духовка листига териб чиқамиз. Пўсти арчилмаган саримсоқ бўлакларини бир ювиб ташлаб, икки донадан қилиб, қовоқ косачаларининг ичига соламиз.
Сўнгра духовкага солиб, 45 дақиқа қолдирамиз.
Бу орада бир дона бошпиёз, 4 дона пўстлари арчиб тозаланган саримсоқ бўлаклари ва битта яшил гармдорини майда кубик шаклида тўғраб оламиз.
Каттароқ товага 2-3 ошқошиқ ўсимлик ёғи солиб, тўғралган масаллиқни олтинранг тусга киргунча қовурамиз. Сўнгра қозондаги масаллиқа ярим стаканча майдаланган ёнғоқ қўшамиз. Яна 2-3 дақиқача қовуриб, қиймаланган гўштни соламиз.
Масаллиқни пастроқ оловда сели тортилиб, қиймамиз четлари қизара бошлагунча қовурамиз.
Шундан сўнг майда қилиб тўғралган укроп ва 1.5 ошқошиқ томат пастаси соламиз. Яна паст оловда 5-6 дақиқача қовурамиз. Шундан сўнг қиймамиз тайёр бўлади.
45 дақиқадан сўнг духовкадан қовоқларимизни олиб, ошқошиқ ёрдамида косачаларини тайёр қийма билан тўлдирамиз.
Сўнгра устидан йирик тишли қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепиб, яна 10 дақиқа духовкага қўямиз.
Жаъми 55 дақиқада яна бир лаззатли таом тайёр бўлади. Қиймали қовоқни истанг иссиқ, истанг совуқ ҳолида дастурхонга тортишингиз мумкин. Биз эса, Сизга ёқимли иштаҳа тилаб қоламиз

Комментариев нет:

Отправить комментарий