ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 17 августа 2015 г.

парманчак нима


ЗАНГОРИ МАЙМУНЖОН (парманчак)
ЕЖЕВИКА СИЗАЯ
RUBUS CAESIUS


Бўйи 50-150 см атрофидаги ётиб ўсувчи ярим бута. Май-июнь ойларида гуллаб, июнь-июлда меваси пишади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларидаги тўқайзорларда, ариқ бўйларида, жарликларда, бутазорларда, тоғ ёнбағирларидан бошлаб, ўрта қисмигача бўлган жойларда ўсади. Пояси цилиндрсимон, шохланган, майда тиканлар билан қопланган. Барги уч пластинкали мураккаб. Пояда узун банди билан кетма-кет жойлашган. Баргчалари қийшиқ, тишсимон қиррали, ўртасидаги тухумсимон, ромбсимон шаклда, икки четдагиси эса икки бўлакли. Гуллари оқ, қалқонсимон шингилга тўпланган. Меваси – қизил, сершира,
данакли, мураккаб ҳўл мева. Ўсимлик илдизи, барги, меваси йиғилади. Илдизи эрта баҳорда ёки кузда кавлаб олиниб, тупроқдан тозалаб, сув билан ювиб, очиқ ерда қуритилади. Пишган меваси гулўрнисиз йиғилиб, очиқ ҳавода қуритилади. Барги гуллаганда йиғилиб, салқинда қуритилади. Меваси, барги таркибида қандлар, витамин С, органик кислоталар, каротин, ошловчи моддалар бор.
Май – июнь ойларида гуллайди, июнь – июлда меваси пишади. Ўсимликнинг илдизи, барги ва меваси йиғилади.
Халқ табобатида маймунжон меваси иштаҳа очувчи, иситма кўтарилганда ҳароратни пасайтирувчи, чанқов босувчи, терлатувчи дори сифатида ишлатилади. Баъзан мевасини қон тупурганда истеъмол қилиш буюрилади. Илдизидан тайёрланган қайнатма сийдик ҳайдовчи дори сифатида ҳамда милк касалланганда оғизни чайиш учун қўлланилади. Барг дамламаси шамоллаш касалликларида терлатувчи дори сифатида, томоқ ва оғиз оғриганда уни чайиш учун ишлатилади. Қуритилмаган баргини майдалаб, темиратки ва сурункали ҳамда йирингли яраларга қўйилади.

Муолажалардан тавсиялар

Аёллар климакси. Меваси шарбатидан кунига уч маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилса, климакс даврида организмни мустаҳкамлайди, барги ва мевасидан тайёрланган дамлама эса тинчлантирувчи хусусиятга эга.
* Маймунжон, қашқарбеда ва ялпиздан 100 г дан олиб йиғма қилинади. Икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.

Вена девори яллиғланиши (тромбофлебит). * Зангори маймунжон илдизидан 100 г, сохта каштаннинг эзилган меваси, қайин пўстлоғи, эман пўстлоғидан 20 г дан, қирқбўғин ўтидан 50 г, ровоч илдизи ва ўлмасўт гулидан 30 г дан олинади. Йиғмадан икки ош қошиғи устига ярим литр сув қуйиб, ўн дақиқа қайнатилади ва совигач, сузиб олинади. Кунига 3-4 маҳал овқатдан ярим соат олдин ёки бир соат кейин ярим стакандан истеъмол қилинади.

Дармонсизлик. * Зангори маймунжон илдизи, тоғрайҳон, лимонўт барги ва газандадан бир қисмдан олиб аралаштирилади. Йиғмадан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал бир стакандан ичилади.
* Зангори маймунжон ва лимонўтдан 100 г дан олиб йиғма қилинади. Икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.

Ётоқ яра. * Баргларини майдалаб, қўтир, экзема, яралар, йирингли яралар ва ётоқ ярага тезроқ тузалиши учун қўйилади.

Иситма. * Баргидан икки чой қошиқ ва тирноқгул  гулидан бир чой қошиқ олинади, устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига икки маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.

Истисқо, сариқ сув касаллиги. * Икки ош қошиғи устига ярим литр қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Кунига тўрт маҳал 50 мл дан ичилади. Дамлама учун илдизидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Ичбуруғ. * Илдизидан олиб майдаланади ва тўрт ош қошиғи бир литр сувда ярим литр қолгунча қайнатилади. Кунига уч маҳал овқатдан олдин 150 мл дан ичилади.
* Новдаларини барглари билан олиб, сирли идишга солинади. Устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда, оғзи ёпиқ идишда 15 дақиқа қайнатилади ва ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кун давомида оз-оздан ичилади.

Йўғон ичак яллиғланиши, қуланж. * Зангори маймунжондан икки чой қошиғига тирноқгул саватчаларидан қўшилади ва устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига икки маҳал овқатдан ярим соат олдин ичилади.
* Баргидан икки қисм, тирноқгул гулидан бир қисм олиб, йиғма қилинади. Тўрт чой қошиғи устига бир ярим стакан қайноқ сув қуйилади ва бироз дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал ярим стакандан сурункали колит ва интереколитда ичилади.

Камқонлик. * Қуритиб майдаланган мевасидан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйилади ва ярим соат дамлаб қўйилади. Икки маҳал овқатдан олдин камқонлик, қандли диабет ва туз йиғилганда ичилади.

Меъда касаллиги. * Барги, мойчечак ва бўйимодарондан 100 г дан олинади. Шу йиғмадан уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 мл дан меъда оғриғида ичилади.

Меъда кислотаси пастлиги гастрити. * Баргидан бир ош қошиғи устига бир стакан сув қуйиб, бир дақиқа қайнатилади ва ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кунига уч маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади.

Милклар яллиғланиши, лавша. * Барги, мевасидан оғиз ва томоқ яллиғ­ланиши, гингивитни даволашда фойдаланилади.

Оқчил. * Мевасидан 30-50 г дан истеъмол қилинса, шифо бўлади.

Оғиз бўшлиғи хасталиклари. * Баргидан уч ош қошиғини сирли идишга солиб, устига уч стакан совуқ сув қуйилади. Паст оловда 15 дақиқа оғзи ёпиқ ҳолда қайнатилади ва кейин 15 дақиқа тиндириб қўйилади. Сузиб олиб, қайнатманинг ярми кун давомида оз-оздан ичилади, қолгани билан оғиз чайилади. Оғиздаги яллиғланиш ва яраларга фойда қилади.

Простата бези аденомаси. * Мевасидан ҳар куни кўпроқ истеъмол қилиш лозим.

Сийдик тута олмаслик дарди. * Мевасидан бир ош қошиғига бир ош қошиқ черника меваси қўшилади. Устига ярим литр сув қуйиб, паст оловда 20 дақиқа қайнатилади ва ярим соат ўраб, дамлаб қўйилади. Кунига тўрт маҳал бир стакандан ичилади.

Қандли диабет. * Ўсимликнинг юқори новдаларидан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади. Қанд касали бор беморга бу ўсимликни дамлаб ичиш тавсия этилади.
* Қуритиб майдаланган мевасидан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Кунига икки маҳал овқатдан олдин ичилади.

Қизилча. * Зангори маймунжон ва ёнғоқ барги ҳамда тоғ қуддуси баргларидан 100 г дан олиб йиғма қилинади. Икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 мл дан ичилади.

Қонни тозаловчи воситалар. * Зангори маймунжон барги, ертут  ва газандадан 100 г дан олиб йиғма қилинади. Уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 мл дан ичилади.

Қўтир. * Баргидан уч ош қошиғи устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Паст оловда ярим соат қайнатилади ва яна ярим соат дамлаб қўйилади. Қайнатма оғриган жойларга суртилади.

Ҳалқум ва ҳалқум шиллиқ пардаси яллиғланиши. * Зангори маймунжон ва оқ акация гулидан 10 г дан, тирноқгул гулидан 5 г олиб аралаштирилади. Йиғмадан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, ингаляция учун ишлатилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий