БОБОМИЗ АБДУЛХАМИД ЧЎЛПОН хотирасига бағишланди
Бугун Андижан вилояти «ЧЎЛПОН » жамғармаси хамкорлигида хамда Андижан туман хокимлиги ,туман халк демократик партияси сайи харакати Билан Андижан туман ШАРК ЮЛДУЗИ МФЙ ХРАБЕК ҚФЙ да
АБДУЛХАМИД ЧЎЛПОН хотирасига ЧУЛПОН ГУЗАРИ ини
очилиш маросими бўлди.
Бу
маросимга асосан махала ахлидан ташкари А.Чўлпонни қариндош уруғлари ва дўсу-биродорлари
йиғилишди.
Йиғилишни
«ЭЪЗОЗ» ашула ва ракс ансамбили рахбари Маҳамматжон Юсипов кириш сузи Билан
очди хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузиридаги ННТ ва Фуқоролик
жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-қуватлаш Жамоат фонди маблағларини
бошқариш бўйича Парламент камисияси тамонидан
Андижон вилояти “ЧЎЛПОН” хайрия жамғармаси серфикатини тантановор уюшма
раиси М.Хотамхожи га топширди.
Мен
сизларга бобомиз ЧЎЛПОН тўғрисида озгина тўхталиб ўтсам...
Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Юнусов — Чўлпон 1897 йилда Андижоннинг «Қатортерак» маҳалласида зиёли оиласида дунёга келган. Онаси уй бекаси бўлган. Отаси Сулаймонқул мулла Муҳаммад Юнус ўғли деҳқончилик, ҳунармандчилик, баззозлик билан шуғулланган.
Чўлпон
аввал эски мактабда, сўнгра эса Авдижон ва Тошкентдаги обрўли мадрасаларда
таҳсил олиб, турк, араб, форс тилларини мукаммал ўзлаштиради. Шарқ
ижтимоий-сиёсий қарашларидан озиқланади. Фирдавсий, Саъдий, Ҳофиз, Деҳлавий,
Низомий, Умар Ҳайём, Алишер Навоий, Абдулла Тўқай каби буюк сўз санъаткорлари
ижодини меҳр билан ўрганади. Шу билан бирга, Андижондаги рус-тузем мактабида
рус тилини чуқур ўзлаштириши натижасида жаҳон адабиёти дурдоналари билан
яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Айни чоғда Туркистонда 1905 йилларда
камол топа бошлаган маърифатпарварлик йўналиши таъсирида шакллана борди.
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби атоқли маърифат тарғиботчилари ва
ташкилотчиларига эргашди, маърифатчи адиб бўлиб шаклланди.
Чўлпоннинг
ижоди 1913-1914 йиллардан бошланган бўлиб, у аввал «Қаландар», «Мирзақаландар»,
«Андижонлик» ва ниҳоят Чўлпон (Тонг юлдузи) тахаллус билан ижод қила бошлади. У
ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург сифатида ўз халқи адабиёти равнақига
салмоқли ҳисса қўшди. Унинг дастлабки асарлари «Садои Туркистон», «Садои
Фарғона» каби маҳаллий рўзномаларда, шунингдек, Оренбургда чиқадиган «Шўро»
номли ойномада ҳам нашр этилади. Хусусан, Чўлпоннинг «Иштирокиюн», «Қизил
байроқ», «Туркистон» ҳамда «Бухоро ахбори» каби рўзномалардаги фаолияти ҳам
унинг ижодий шаклланишида маҳорат мактабл бўлиб хизмат этди.
Чўлпон очеркнавис ва публитсист сифатида ҳам баракали ижод
дилди. 1914-1917 бошларда «Баҳор овуллари», «Ўш», «Ватанимиз Туркистонда темир
йўллар» ҳамда «Дўхтир Муҳаммадиёр» асарларнда маданият ва маърифат тарғиботчиси
сифатида майдонга чиқди. Октябр тўнтаришидан кейинги 1920-1924 йилларда ҳаётда
содир бўлаётган хуш ва нохуш ўзгаришларни қаламга олди. Унииг «ЙЎлда бир
кундуз», «ЙЎлда бир кеча», «Шарқ поезди келди», «Шарқ уйғонган», «Чимкент»,
«Қутурган мустамлакачилар», «ЙЎл эсдалиги» сингари ўнлаб саёҳат очерклари ва
публитсистик мақолалари яратилди. Мазкур асарларда чоризм мустамлакачилари ва
маҳаллий ҳоким синф етказган жабру жафо етмагандек, фуқаролар уруши даври
офатлари, фожеалари, меҳнаткаш халқни яна бир бор жабрлаганлигини қоралади.
Чўлпон 1922-1926 йилларда ўзининг «Тонг сирлари», «Уйғониш»
ва «Булоқлар» каби учта шеърий тўпламини нашр эттирди. 30-йилларга келиб «Соз»
ва «Жўр» кабо шеърий тўпламлари тайёрланди. Аммо «Соз»и чоп этилади-ю, «Жўр»
тўплами катағонлик шамоли тузоғига илиниб, қолиб кетади. Шоир тўпламлари
орасида «Булоқлар» (1922) ажралиб туради. Унда шоир яхлит ҳолда мазлум Шарқ
тақдири фожеаси ҳақида ўз қарашларини тўкиб солади. Тўплам беш бўлимдан иборат
бўлиб, «Шарқ учун», «Сезгилар», «Севги», «Қора йўллар» ва «Қор қўйнида» деб
номланади. Шоирнинг ўзи қайд этишича, мазкур шеърий гулдаста «Жаҳон фотиҳлари
чангалида эзилиб ётқон Шарқ ўлкаларига бағишданадир». Жумладан, «Амирнинг
ўлими» шеърида шундай мисраларни ўқиймиз:
Кўнглимда йиғлаган малаклар кимлар,
Шарқнинг оналари, жувонларими?
Қаршимда инграган бу жонлар кимлар,
Қуллар ўлкасининг инсонларими?
«Халқ», «Қўзголиш»,
«Қор», «Бир тилла қўнғиз», «Япроқ учун» каби умидли, армонли ва файзли шеърлари
қўшилди. Шоир яратган икки юздан ортиқ шеърий асарлар ўз халқи, юрти, бахти,
келажаги, мустақиллиги, озодлиги ҳақидаги курашнинг адабий солномаларидандир.
Ҳозирги кунда Чўлпон номида нашриёт, кўча, маҳалла, кутубхона ва мактаблар
қўйилган. Унинг Фозила (1906), Фоиқа (1903) исмли қизлари ва набиралари
Наманганда яшайди. Унга 1991 йил 25 сентябрда «Яна олдим созимни» китоби учун Алишер Навоий
номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти берилди.
Қарияларни
қадирлаш йили муносабити билан “ЧЎЛПОН”жамғармаси қошида тузилган ёшлари
олтмишдан саксонгача булган отахону-онахонларимиз тамонидан тузилган
“ЭЪЗОЗ”ашула ва рақс ансамбили иштирокчилари тамонидан асосан А.Чўлпон
шеъру-ғазаллари билан айтиладиган куй қўшиқлар ижро этилди
Суратда “ЭЪЗОЗ” ашула ва рақс ансамбили
иштирокчилари
Парда
очилмай парда орқасидан насри сегоҳ куйи янгради.Куй тугамасдан аста секин куй
оҳангида бошловчи чиқиб келди ЯНА қўлга олдим ,янгроқ созимни,
Ватанни
улуғлаб тинмай куйлайман
Бутун
дунё тинглар шўҳ овозимни
Она юрт
улуғсан,мақтаб туймайман
-ха бу
кун бизланнинг қаршимизда созларини кўп йиллик танафусдан кейин қўлга олган олтмишдан
ошган нуроний отахонлар,уларнинг ўғил-қизлари ижросида “Гулизорим ” ва
“Соқийномаи савти калон” қўшиқлари янгради.
БИР НЕЧА ЙИЛ ТИН ОЛГАЧ
ЯНА ОЛДИМ СОЗИМНИ,
ЭНДИ АЙТИБ ЙИҒЛАМАС
КЎГИЛДАГИ РОЗИМНИ
Ха-бу
мисралар андижанлик буюк бобоколонимиз шоир А.Чўлпон қаламига муносибдир
Шу пайт
сахнага гумбирлаш билан бошлавчи ЧЎЛПОН рухи келганини билдиради
“во,ажаб
сезияпсизми ,ана сахнага ЧЎЛПОН бобомизнинг рухи кириб келди.уни хозир
кўраётгандек бўлияпман.хуш келибсиз ЧЎЛПОН бобо!
Шу пайт
сахна микрофонидан кекса қаламкашлар тўгараги рахбари Набижон ака Мажидов ўзи
ёзган асарни ЧЎЛПОН номидан ўқий бошлайди....
Мени ўлган деманг ағли донишлар
Мангуга мухрлаб қўйдим номимни.
Энди таъсир этмас таъқиб қилишлар,
Десам бўлар топдим ,бахт-иқболимни.
Кимнинг номига бир музей қурилган,
Кимнинг номида бор яратилган боғ,
Кўрар мени ЧЎЛПОН боғига келган
Боғ миллат шаънига ёқилган чироқ
Ҳар ўтган шоирнинг йўқ жамғармаси,
Қайси шоир учун боғу хайкал бор?
Кўккача
етса ҳам оҳу-ноласи
Хайкалсиз кетдилар қанча ижодкор.
“Ҳалқ шоири” деган унвон олай деб,
Кимлардир юрибди ёзишиб китоб,
Менман
ҳалқ шоири кўрингиз ўйлаб,
Пешанаси нур,чақнаган офтоб..
Халқим ардоқлайди ўз шоирини,
Мукофат,унвонлар қоғозда қолар.
Алпомишдек мард ўғлонини,
Номин минг йилдирки халқ ёдга олар..
Кўп китоб ёзмадим, олмадим унвон
Ҳақ гапни айтолдим,ёнолдим фақат
Ҳалқнинг қалбидан жой олган инсон,
Бўларкан эъзозга мушарраф ,албат
Ушбу
суратда (ўнгдан чапга)Вилоят “ЧЎЛПОН” жамгармаси бошқаруви раиси А.Чўлпонни
жияни М.Хотомжон хожи ака ,домла Сухайлий камина қўлимда жамғармага берилган сертификат ва
ёзувчилар тўгараги рахбири Н.Мажидовлар билан бирга атрофимиз турфа атиргуллар
очилган бобомиз ЧЎЛПОН боғиниг
гузаридамиз
Шеър
ўқилиб бўлгандан сўнг сахнада Чўлпон шеъри билан “ГАЛДИР” ашуласи янгради уни
махорат билан Қ.Сайдалийва ижро этди.
Шундан
сўнг шу туманнинг 10 –умумтаълим мактабининг ёш ўқувчи йигит-қизлари чиқишиб
бобомиз ЧЎЛПОНни шеъру-ғазалларидан мажорат билан ўқишди
Куйидаги
суратда шу мактаб ўқувчиларининг суратлари
Ха
дустларим Чўлпон қаламига мансуб шеърлар,унинг шеърлари охангида янграган
куй-оханглар бугун миллонлаб қалбларга кириб бормоқда.У орзу қилган ИСТИҚЛОЛ
унинг халқига насиб бўлди
Ул гўзал
уялиб ,бошини букиб
Айтадир,”МЕН
УНИ ТУШИМДА КЎРАМЕН,
Тушимда
кўрамен,шунчалар гўзал,
Бизданда
гўзалдир,ойданда гўзал....
Бу
суратда шоир ЧЎЛПОН ни қариндош –уруғлари
Келган
мехмонларни МФЙ раиси М.Турғунов ташабуси билан шу ШАРҚ ЮЛДУЗИ МФЙ га яқинда келин бўлиб тушишган
ёш келинчаклар чиқишиб тадбирга келган мехмонларга ёр-ёр куй қўшиги садоси
остида КЕЛИН САЛОМ қилишиб беришди
Маросимдан
лавхалар
Соат
17.30 да бошланган тадбир 20 .00дадавом этди ва дастурхонга половхонтўра
келгандан сўнг шоир бобомиз хаққига ҚУРОН тиловат қилиб тадбир якунланди
Абдуқодир
Нурмухаммад ўғли Саттаров-профессор
Комментариев нет:
Отправить комментарий