ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 26 августа 2015 г.

ватаним

Абдулаев Абдуғани
ВАТАНИМ

Боғланганман сенга жон ўлкам,
Сенсиз яшолмаслигим аниқ,
Сен борсанки шодликлар ҳамдам,
Фикрларим теран ва тиниқ.


Чидолмайман бир ой кўрмасам,
Соғинаман онажонимдай,
Сен паноҳсан бошимда ҳар дам,
Меҳрибонсан отажонимдай.

Сенда агар кўрсам муаммо,
Унутаман ўз ташвишимни,
Бошқа юрта бўлсам ҳам ҳатто,
Қайтадирман ташлаб ишимни.

Тайёрдирман кўзга суртмоққа,
Тупроғингдан осмонинггача,
Қизиқаман сени билмоққа,
Ҳар яхшингдан ёмонинггача.

Комментариев нет:

Отправить комментарий