Соғлиғингизга зарар келтирувчи кундалик 10та одат
Инсон кундалик ҳаётида ўзи
билмаган ҳолда кўплаб соғлиғи учун зарарли ишларни амалга оширади. Биз ҳар куни
миллионлаб одамлар томонидан қилинадиган кундалик амалларнинг зарарли
жихатларини санаб ўтдик.
1. Уйқудан уйғониш биланоқ
керишиш. Ҳали уйғониб улгурмаган танангиз, тўсатдан бошланган керишиш ва
тортилишларга таъсирчан бўлади. Бу одатнинг қайта қайта такрорлаш умуртқа
поғонасинига оғирлик туғдиради, натижада сизни танангнизни орқа қисмида турли
ҳил оғриқлар пайдо бўлади
2. Ўтирган ҳолатда оёқларни
тиззадан тепа қисмини устма-уст чалиштириб ўтириш. Ушбу ҳолатда ўтириш оёқдаги
вена қон томирларини сиқилишига ва қоннинг тўпланиб қолиб уни босимини
кучайтиришига сабаб бўлади. Бу одатни такрорланиши оёқ вена томирларини
шишишига сабаб бўлади
3. Сақични узоқ вақт давомида
чайнаш. Инсон жағлари асосан маълум қисқа вақт ичида овқатни чайнаш учун
мослашган бўлиб, узоқ вақт давомида сақич чайнаш инсон жағи мускулларини ҳаддан
зиёд ишлашига олиб келади. Бу одат жуда кучли оғриқларни ҳосил қилиши мумкин
4. Ҳожатга чиқишдан ўзини тийиш.
Баъзида ҳожатга чиқиш учун ҳоҳишимиз туғилсада, қилаётган ишимизни оҳирига
етказиш учун ўзимизни тийиб турамиз. Лекин бу одат сизни сийдик йўлларингизга
катта зарар бўлиб унга инфексия тушишига сабаб бўлади. Чунки сийдикдаги
бактериялар қисқа муддатда тез кўпайиб кетиши мумкин. Танангиз берган ҳукмларга
қулоқ тутинг.
5. Узоқ вақт давомида машина
ҳайдаш. Инсон кўп вақт давомида ўтириши натижасида тананинг оёқ қисмига
одатдагидан кўп қон тўпланади, бу қон томирларини яллиғланишига олиб келади.
Узоқ йўлга сафарга чиққанда ёки касбингиз тақозоси билан машинани узоқ муддат
бошқаришга тўғри келса ҳар 2-3 соатда машинадан тушиб оёқларингиз чигилини ёзиб
юбориш маслаҳат берилади.
6. Танани тик тутмаслик. Одам
танаси қанчалик тўғри ушланса унинг мускуллар билан мувозанати ҳам шунчалик
мутаносиб бўлади. Танани эътиробсиз қийшиқ тутиш ушбу мувозанатни бузилишига ва
қайсидир мускулни ёки суякни кўпроқ босим олишига сабаб бўлади. Яҳшиси
танангизни тик тутишга одатланинг
7. Жуда тор шимларни кийиш. Тор
шимлар бизнинг танамизнинг қорин қисмини сиққан ҳолда бизнинг ҳазм қилиш
жараёнимизга салбий таъсир кўрсатади. Шим билан сиқилган қоринда ҳазм қилиш
учун ажратилган кислоталарни ошқозон ва ичакларда кўпроқ вақт қолиб кетишига
сабаб бўлади. Оғизга зардоб таъмини келиши, жиғилдон қайнаши, кўкрак қафасида
оғриқ ҳосил бўлиши, йўтал ва ошқозоннинг дам бўлиши тор шим кийишнинг
оқибатларидир.
8. Қорин билан ерга қараб ётиш.
Бундай ҳолатда ётганда инсоннинг бўйин қисмида ва бошда оғриқлар пайдо бўлади.
Чунки ерга қараб ётганда бўйиндаги нерв толалари сиқилиб тананинг бўшашишига
ҳалақит беради. Фойдасиз оғриқлардан ҳалос бўлиш учун ерга қараб ётишдан
сақланинг
9. Оёқларни тикка турган ҳолатда
таранг тутиш. Тикка турганингизда оёқларингизни бўшаштириб тутишингиз сизга
фойдалироқдир. Оёғингизни таранг қилиб тикка тутишингиз тиззангиз атрофидаги
мускулларнинг ортиқча ва бефойда ишлашига сабаб бўлиб оёқ қисмида қон босимини
кучайтиради.
10. Сумкангизни елкада узоқ вақт
кўтариш. Агар сиз сумкангизни доимий равишда бир елкангизда кўтариб юрсангиз бу
сизни танангизда мускуллар билан боғлиқ оғриқлар ҳосил қилади, чунки доимо бир
томонга оғирлик тушиши мувозанатни бузилишига олиб келади. Ҳудди кўпчилик бир
ҳил ҳаракатлар билан фаолият кўрсатадиган касблардаги тез тез учрайдиган мускул
касалликлари каби. Сумкангизни иложи борича енгиллаштиринг ва уни тез тез у
елкадан бу елкага олиб кўтаринг.
Манба: Уз24.уз
Комментариев нет:
Отправить комментарий