ҲАСАНОВА ҲОЛИДА
Олтинкўл туман. 12-мумтаълим мактаби
9 синф ўқувчиси . У анчадан бери ижодкорларнинг “Нафосат”
клубига, Андижон адабий гурунги анжуманларига келиб туради. У ҳали ижод гулшанига тўла кириб улгурмаган
бўлса ҳам, шеърдан шеърга ўсиб боряпти. Унинг ўз камчиликларни тез англаб
тузатиб бориши бошқалардан кўра ҳам ижодий тезроқ ривожланишига олиб келмоқда.
Айниқса, унинг ўз шеърларини жуда ифодали, ёқимли қилиб ёд айтиб бериши Андижон
адабий гурнгги иштирокчиларига ҳам маъқул бўлмоқда. У Бобур таваллуд кунига ҳам
ўзи менинг Бобурнинг опаси Хонзодабегим билан хайрлашув саҳнавий ҳикоямни
саҳналаштириб ўзи бир укаси билан ижро
қилиб бериши тадбирда кўпчиликнинг олқишига сабаб бўлди. Демак,
унда бошқа
потенциал иқтидорлар ҳам бор. Балки келгусида бу иқтидорларни ҳам юзага
чиқарармиз. Қуйида унинг ижодидан дастлабки ижодий намунани ҳукмингизга ҳавола
этмоқдамиз.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
вилоят бўлими ва “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари қошида ташкил этилган
ижодкорларнинг “Нафосат” клуби бадиий раҳбари шоир ва ёзувчи Ғани Мажид
ОНАНГДАН ЯХШИРОҚ
ДЎСТИНГ БЎЛМАЙДИ
Дилингни ҳеч кимса яхши билмайди,
Дўстинг ҳам дардингга парво қилмайди,
Дўстлар кўп дунёда дўст бўлгин майли,
Онангдан яхшироқ дўстинг бўлмайди.
Яхши кунларингда ҳамма ёнигда,
Гўё ҳаммалари меҳрибонингда,
Лекин бошга қайғу тушган онингда,
Онангдан яхшироқ дўстинг бўлмайди.
Севганингдан ранжиб тўкилса ёшинг,
Душман бўлиб чиқса топган сирдошинг,
Етмай қолса шунда сабру бардошинг,
Онангдан яхшироқ дўстинг бўлмайди.
Онангга боғланган жисм ила жонинг,
Она бу дунёда энг меҳрибонинг,
Онанинг пойида жаннатмаконинг,
Онангдан яхшироқ дўстинг бўлмайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий