ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 1 марта 2016 г.

анжуман


ВИЛОЯТ АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИДА АДАБИЙ АНЖУМАН

Февраль ойининг охирида 2016 йили Андижон вилоят ахборот ресурс марказида вилоятдаги шоирларнинг адабий гурунгги ва ёшлар учун “ижод сирлари” номли тўгарак машғулоти бўлиб ўтди. Анжуманларни Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби бадиий раҳбари шоир ва ёзувчи Ғани Мажид олиб борди.

Ижодкорлар бу анжуманга анча қизиқарли ижодий намуналар олиб келгани мушоирада урф бўлмаган беихтиёр қарсаклар чалинишига сабаб бўлди. Барча ижодкорлар ўз ижодий намуналарини ўқиб бўлгач анжуманга раислик қилаётган Ғани Мажид ўтган ижодкорларнинг хотирасини анжуманларда эслаб туриш, уларнинг хонадонларига ёзги оқибатли учрашувларда ташрифлар
уюштириш, ўтган ижодкорларга атаб мақола ва ижодий ишлар яратиб матбуотларга тақдим этиш масаласини айтиб ўзи шу куни ўтган Андижон адабий гурнгги қатнашчиси Зокиржон Меҳмонга аталган шеърини ўқиб берди. Бу таклиф ва шеър кўпчиликк томонидан маъқулланиб  илиқ сўзлар айтилди. Анжуманда  Сухайлий,Шеруз, Дурбек, Икромжон Шукуров, Эркин Охунов, Ғани Мажид ижодий намуналари кўпчилик томонидан яхши кутиб олинди. Анжуманда иштирок этган кекса қаламкаш Комилжон Ҳакимов ёшлар билан учрашувга таклиф қилинди.
Ёшлар билан ўтказилган тўгарак кўринишидаги анжуманда ёшларга аввалги сафар берилган уй вазифаси тингланди. Бу шеърлар ичида Олтинкўл туман 12-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Ҳолида Ҳасанованинг шеърлари катта ижодкорларда ҳам яхши таассурот қолдирди ва матбуотга беришга таклиф этилди. Ёшлар анжуманида иштирок этган Комилжон Ҳакимов ёшларга ўз ижодий йўли ва ижодга кириб келиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.
Адабий гурнг охирида шоир Зокиржон Меҳмон хотирасига қуръон тиловат қилиниб унинг руҳига бағишланди. Анжуман тугади деб эълон қилингандан кейин ҳам иштирокчилар анчагача бу сафарги анжуман анча қизиқарли бўлгани тўғрисида суҳбатлашиб тарқалолмай туришди. Анжуман охирида иштирокчиларни суратга тушишга таклиф этдим ва суратларини олдим.
Сурат Вилоят Ахборат Ресурс марказининг кириш эшиги олдида туширилди
Куйида суратлардан намуналар

Абдуқодир  Нурмухаммад ўғли Саттаров
Рухшунос олим профессор

Комментариев нет:

Отправить комментарий