ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 18 ноября 2014 г.

Машҳур уйқусизлар


Машҳур уйқусизлар

Қирқ беш ёшли Конард Фондерштрасс Герма­ния­нинг Фрайберг шаҳри  клиникасига бир неча ойлардан бери ухла­маётганлигидан нолиб келга­нида, шифокорлар унинг чиндан ҳам уйқусизлик касалига дучор бўлганлигига ишонишмади. Олимлар  хулосасига кўра, ҳар қандай инсон бундай узоқ муддатда барибир бир-икки соат мизғиб олиши керак.
Беморнинг касаллигини аниқлаш учун унга 8 соатлик махсус мослама улаб, уйқусизлигини текшириб кўрмоқ­чи бўлишди.  Белгиланган муддат ичида Конард атиги бир неча минутгина пинакка кетди, қолган вақтларда эса тамоман ўзини ҳушёр тутди.

Фондерштрасснинг қисқа муд­датли уйқу­сида ҳеч қандай ўз­га­риш сезилмади, яъни ҳушёрликда кечди.  Шифокорлар тўплаган маълумотлар уларнинг мижози  тўрт-беш ойдан бери ухламаган деган хулосани келтириб чиқарди.


Беморни текшириб кўрган шифокорлар «Лантсет» журналида мақолалар эълон қилишди. Олимлар бир неча йиллардан бери худди ана шу касаллик устида иш олиб бораётганликларини маълум қилдилар. Улар инсон ўз асаб­ларини ишдан чиқазмай, қанча вақт уйқусиз юра олиши мумкин ва бу унинг органлари фаолиятига - иммун ва гармон тизимига, қон босимига қанчалик таъсир қилиши мумкин, каби бир қатор саволларга ўз муносабат­ларини билдирдилар.

Авваллари бир қатор мута­хассислар ва ҳарбий шифокорлар уйқусизлик устида экспери­ментлар ўтказиб, инсон уч кундан ортиқ уйқусизликка чидай олмайди деган хулосага келишганди.

Америкада 17 ёшли ўқув­чи Ренди Гарднер 1965 йилда 11 сутка ухламай Гин­неснинг рекордлар китобига кирганди. Ўша пайт­даги бу антиқа эксперимент йигит­чанинг ақлий фаолиятида заррача ҳам нуқсон бўлмаганлигини исботлаганди. Тажрибадан сўнг, у 15 соат ухлаб олиб, эртасига ҳеч нарса кўрмагандай, мактабга кетганди.

Фондерштрасснинг  уйқусизлиги Гарднер ўрнат­ган рекорддан ҳам устун келди. Унинг бу кўрсаткичи ҳам Гиннесс китобига киритилди. Қизиғи шундаки, Конард бу рекордни ўзи истамаган ҳолда амалга оширди. Шунча кун уйқусиз юрганига қарамай, унинг соғлигида ҳеч қандай кучсизлик сезилмади. У яна бир неча ой ухламаганида ҳам соғлигига  хавф таҳдид қилмайди.

Россия олимлил А.М.Вейн: «Инсон мутлақо ухламаса ҳам бўлади, «»уйқусизлик» атамаси бўлмаган гап», - деган фикрни олға сурди.

«Шпигел» журналининг ёзи­шига кўра уйқусизлик ҳақида юзлаб ҳодисалар қайд қилинган. Улар «фатал ўзга­риш»лар туфайли азоб чекиб, ниҳоят вафот этишган, аммо уларнинг ўлимига сабаб уйқу бўлмай, генетик етиш­мовчилик кўр­сатилган. Буларнинг бар­часи ма­саланинг ечимини топиш йўлидаги бир уринишлар натижа­сидир.

Олимларни асосан бемор­нинг руҳи қизиқтиради, қарангки, Фондерштрасс кўп ойлик уйқусизликда ҳам руҳиятини яхши сақлаб қолган. Уйқусизлик турли-туман бахт­сизликдан, алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилишдан, руҳий кечинмалар, кўнгилсизликдан келиб чиқади. Шундай экан, бу касалликдан ҳимояланишнинг энг кучли усули руҳан тетик ва албатта, ҳаётдан мамнунлик ҳиссини шакллантиришдир.

Албатта, юқоридаги "қаҳ­ра­мон"ларимизга эргашиб, уйқусизликни синаб кўриш ярамайди. Зеро, уйқу инсонни жисмонан ва ақлан бақувват сақлаб турувчи муҳим ҳодисадир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий