Қайта уйғонган Эбола
Сўнгги маълумотларга кўра, бугунга келиб Эбола безгаги
вирусига чалинганлар сони 10 минг кишига етди, ундан ўлганлар эса 5 минг кишини
ташкил этмоқда. Шу йил декабрь ойининг бошига келиб мазкур касалликка
чалинганлар сони ҳафтасига 10 минг кишига ортиши, тўрт ойдан кейин эса бундай
беморлар сони ярим миллион кишидан ортиб кетиши таҳмин қилинмоқда.
Жорий йил баҳор ойларидан бери оммавий ахборот
воситалари Ғарбий Африка минтақасида тарқалаётган Эбола безгаги эпидемиясига
эътибор қаратмоқдалар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти, Халқаро қизил хоч ва қизил яримой ҳаракати каби қатор халқаро
ташкилот ва тузилмалар ҳамда бир қанча давлатлар 21-асрнинг қўрқинчли
пандемиясига сабаб бўлиши эҳтимоли бор бўлган касалликка қарши курашиш устида
бош қотирмоқдалар.
Етакчи фармацевтика компаниялари Эбола безгагини даволаш ва
унинг олдини олишга қаратилган бир нечта дори воситаларини синовдан
ўтказмоқдалар. Уларнинг таъкидлашича, эпидемияни узил-кесил назоратга олиш
ҳамда ишончли ва самарали дори воситаларини бозорларга кенг миқёсда чиқариш
учун бир неча ой талаб қилинар экан.
Ҳаммаси нимадан бошланди?
Аслида, Эбола безгаги вируси инсоният учун
нотаниш ва кеча пайдо бўлган нарса эмас. Одамлар у билан 1976 йилда Африкада
танишганлар. Ўшанда Конго Демократик Республикаси ва Суданда кўплаб одамлар
ушбу вирусга чалинган эди. Турли мамлакатлардан етиб келган тиббиёт ходимлари
ва олимлар нотаниш касалликка оид маълумотларни ўрганиб, уларнинг қаршисида
турган вирус – ўшанга қадар нотаниш бўлган янги вирус эканини тасдиқлаган
эдилар. Вирус илк бор Ғарбий Африкадаги Эбо́ла дарёси ҳавзасида ажратиб
олингани сабабли ҳам, унга “Эбо́ла” деб ном берилди.
Ўтган вақт мобайнида хавфли вирус ўзи ҳақида бир неча бор эслатиб, одамларни қўрқитиб келди. Хусусан, 1977 йилда Конгода ва 1979 йилда Суданда Эболага чалинган бир неча бемор қайд этилди. 1989 йилда АҚШнинг Виржиния штатига ва 1992 йилда Италияга хориждан олиб келинган макака маймунларида, 2008 йилда эса Хитой ва Филиппиндаги чўчқалар орасида Эбола вируси аниқланди.
1994 ва 1996 йилларда Ғарбий ва Марказий Африкани Эбола эпидемияси тутти. Бу гал Код д-Ивуар, Конго Демократик Республикаси, Габон каби мамлакатлардаги аҳоли орасида Эболанинг EBO-Z ва EBO-CI каби турлари тарқалди.
Шундан сўнг, баъзилар номини ҳам тилга олишга қўрқиб қолган вирус алоҳида ҳолларда қайд этиб келинар эди, холос.
2014 йил 23 март куни хавфли ва юқумли вирус яна уйғонди... Бу сафар Гвинея давлати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ўз ҳудудида Эбола тарқалиб бораётгани ҳақида маълум қилди. Сал ўтиб Либерия ва Сьерра Леон ҳам бонг ура бошладилар... Ғарбий Африкани қайтаттан Эбола эпидемияси тутти. Бу сафар у шиддатлироқ ва кенгроқ ёйила бошлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, бугунга келиб Эбола безгаги вирусига чалинганлар сони 10 минг кишига етди, ундан ўлганлар эса 5 минг кишини ташкил этмоқда. Шу йил декабрь ойининг бошига бориб, мазкур касалликка чалинганлар сони ҳафтасига 10 минг кишига ортиши, тўрт ойдан кейин эса бундай беморлар сони ярим миллион кишидан ортиб кетиши таҳмин қилинмоқда.

Касаллик аломатлари ва унинг
кечиши
Эбола вирусига чалинган инсонда шу ном билан
аталадиган алоҳида безгак касаллиги келиб чиқади. Унинг инкубацион даври – 2-21
кун. Бошида беморда тана ҳароратининг кескин кўтарилиши, йўтал, акса уриш,
томоқ ва бош оғриғи, кейинроқ мушакларда кучли оғриқ, пешоб йўли ва терлаш
орқали кўп сув йўқотиш, диарея, қон кетиши кузатилади. Лаборатория
текширувларида қондаги оқ таначалар ва тромбоцитларнинг кескин камайиб кетгани,
қонда жигар ферментларининг кўпайиб кетгани аниқланади. Тирик организмга
яхшилаб жойлашиб олган вирус танадаги ҳужайраларга ҳужум қилиб, ўз нусхаларини
кўпайтиришга тушади. Инсон танасининг ички аъзоларига ўта жиддий шикаст ета
бошлайди: ўпка, жигар, қора талоқ ва қон томирлари бирин кетин забт этилади.
Натижада, буюк табиб Абу Али ибн Сино тасвирлаган “турли қисмлардан иборат
бўлган яхлитлик” издан чиқади, ички органлар функцияси бузилади, инсон
организмида қайтариб бўлмас оқибатлар юзага келади...
Ҳисоб-китобларга кўра, Эбола вирусига чалинган беморлар орасида ўлим даражаси 90 фоизгача етиши мумкин экан. Бунда касалликни илк босқичларидаёқ аниқлаш ва тезкор госпитализация, шунингдек сифатли тиббий хизмат ҳал қилувчи ўрин тутиши таъкидланмоқда.

Эҳтиёт чоралари
Эбола вируси безгаги инфекцион касаллик
ҳисобланади. Мутахассисларнинг айтишича, у бевосита контакт орқали юқади.
Аниқроқ қилиб айтганда, Эбола вируси касалланган тирик организм (инсонлар,
жониворлар)нинг қони, сийдиги, аҳлати ва танадан чиқувчи ҳар қандай ажратмалар
орқали ўтади. Вируснинг ҳаво-томчи йўли орқали тарқалиши исботланмаган
бўлса-да, аксарият шифокорлар “барибир оғиз ва бурунни ҳам эҳтиёт қилиш”га чақирмоқдалар.
Эбола юққан одамни зудлик билан бошқалардан изоляция қилинади. Касалликдан ўлган одамлар ва жониворларнинг жасадлари ўрнатилган тартиб ва қоидалар асосида кўмилади ёки кремация қилинади
Касаликка чалинмаслик учун ҳар бир инсон яшаш ва иш жойларида, шунингдек аҳоли кўп тўпланадиган жойлар (масалан, бозорлар, жамоат транспортлари)да шахсий гигиена қоидалари, тозалик ва санитария талабларига қатъий амал қилиши, шунингдек жинсий ҳаётининг ҳам тоза бўлиши талаб этилади.
Жумладан, кўчадан уйга келгач қўллар, оғиз ва бурун, бош қисми, сочлар, оёқларни яхшилаб, совунлаб ювиш керак. Шунинг баробарида, овқатдан олдин ҳамда ҳожатхонадан чиққач ҳам қўлларни совунлаб ювишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Сиздан аввал бошқа биров ишлатган ошхона анжомлари (идиш-товоқлар, қошиқ-пичоқлар, дастурхон ва сочиқлар)дан фойдаланишда уларнинг тозалигини синчковлик билан текшириш зарур. Жинсий ҳаётнинг тўғри ва ўта эҳтиётли бўлиши шарт (эътиборингиз учун: ҳар қандай юқори сифатли презерватив ҳам 100 фоизлик кафолат бера олмайди – бу исботланган факт). Кўчадаги турли тамаддихоналар, ҳожатхоналар, жамоат транспортлари, савдо нуқталари, спорт, таълим, тиббиёт муассасаларида дизинфекция ишларини мунтазам равишда қилиб туриш катта аҳамиятга эга. Аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, мутасадди идора ва ходимларнинг билим ва малакасини, масъулият ва жавобгарлигини ошириб бориш қатъий тавсия этилади.

Даволашнинг иложиси борми?
Ҳозирга қадар Эбола вируси безгагига қарши
синалган бир вакцина йўқ. Бунинг ҳам қатор сабаблари бор экани айтилмоқда.
Хусусан, қимматга тушадиган бундай вакцинани сотиш бозори анча чегаралангани
рўкач қилинмоқда. Масалан, вирус аниқланган ўша 1976 йилдан то 2012 йилга қадар
жами бўлиб 2200 киши Эболага чалинган бўлиб, дори-дармон ишлаб чиқарувчи йирик
ширкатларнинг назарида, бу жуда ҳам кам кўрсаткич эмиш.
Алоҳида ҳолларда, беморларга аввал Эболага чалинган ва ундан тузалиб кетган киши қонининг плазмасини қуйиш ёрдам берганлиги хабар қилинмоқда.
Шу йил ноябрь ойининг бошига келиб, Ғарбий Африка мамлакатларида Эбола вируси безгагига чалинган беморларнинг умумий сони 20 минг кишига етиши таҳмин қилинмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемиологи Кристофер Дайнинг огоҳлантиришича, инсоният ҳозирда эпидемиянинг учинчи – портлаш фазасида турибди. Агар ушбу эпидемия зудлик билан тўхтатилмаса, у ҳалокатга айланиши мумкин экан.
Айни кунларда Германия, Франция, Британия, Швейцария, АҚШ, Канада, Габон, Кения каби мамлакатларда Эбола вирусига қарши турли вакциналарни тайёрлаш устида иш олиб борилаётгани хабар қилинмоқда. Синовлардан ўтган вакциналар 2015 йилнинг баҳорига қолмай сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Абу Иброҳим
тайёрлади
тайёрлади
Комментариев нет:
Отправить комментарий