Мусофир рўза тутгани афзалми ёки тутмаганими?
Иккинчи масала: мусофир сафарда рўза тутгани афзалми ёки тутмаганими? Биз биринчи масала хулосасидан билдикки, жумҳур уламоларнинг рожиҳ фикрига кўра мусофирнинг рўза тутиши жоиз ва рўза тутмаслиги ҳам мубоҳдир. Бироқ бу икки ишдан қай бири мусофир учун афзалроқ? Бу масала хусусида уламолар турлича фикр билдирганлар. Ушбу фикрларнинг энг афзали қуйида Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ билдирган фикрдир: “Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, рўза тутишга қуввати бор киши учун рўза тутиш афзалдир. Рўза тутиш машаққатли бўлган ёки сафарда рўза тутмаса ҳам бўлиши тўғрисидаги шариат рухсатидан юз ўгирган киши учун сафарда рўза тутмаслик афзалдир. Рўза тутишда муҳаққақ машаққат сезмаган одам учун тутиш ёки тутмаслик баробардир”[1]. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ билдирган мазкур хулосани Абу Саид
Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис ҳам қўллаб-қувватлайди: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан рамазонда ғазотга чиқар эдик. Ичимизда рўзадорлар ҳам, рўзасизлар ҳам бўлар, бироқ рўзадор рўзасизни, рўзасиз эса рўзадорни маломат қилмасди. Одамлар ким ўзида жисмоний қувват сезиб, рўза тутган бўлса, яхши иш қилган деб билишар, шунингдек, ким ўзида заифлик сезиб, рўза тутмаган бўлса ҳам яхши иш қилибди, деб билишарди”[2]. Мавзуга оид мулоҳаза ва эслатмалар:
Уламоларнинг рожиҳ қарашларига мувофиқ, бир киши муқим ҳолида рамазонни кутиб олса-ю, сўнг рўза кунларидан қайси куни сафар қилса ҳам рўзасини очиши жоиздир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойида Макка сари йўлга отландилар. Йўлга чиққанларида рўзадор эдилар, Кадийдга борганларида рўзасини очдилар ва одамлар ҳам рўзаларини очишди”[3]. Баъзи ривоятларда келишича, воқеа Макка фатҳ қилинган йилда содир бўлган. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтади: “”[4].Ушбу ҳадис далил бўладики, мусофир гарчи муқим ҳолатида рамазонни бошлаган бўлса ҳам сафар қилиши билан кундузи рўзасини очиши жоиздир. Ҳадис айнан бу ишнинг жоизлигини кўрсатади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳ қилинган йили рамазонни Мадинада кутиб олганликлари, сўнгра ой асносида сафарга чиққанликларида ихтилоф йўқ.
Шунингдек, бир одам муқим ҳолида рўзадор бўлиб тонг оттирса-ю, сўнг кундузи сафар қилмоқчи бўлса ҳам рўзани очиши жоиздир. Муҳаммад ибн Каъб роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: “Рамазонда Анас ибн Моликнинг олдига бордим. Қарасам сафарга отланган, уловига хуржун осган ва сафар кийимларини кийиб турган экан. Бир пайт таом чақиртириб, ундан еди. Мен: “Суннатми?” – дедим. “Ҳа, суннат” – деди ва уловига минди”[5].
Мусофир юқоридаги ҳадисга биноан рўза тутмаслик рухсати (имтиёзи)дан фойдаланишни истаса, уйидан чиқмасданоқ рўзасини очиши жоиздир. Шунингдек, Убайд ибн Жабрдан ривоят қилинган ҳадис ҳам шуни кўрсатади: “Абу Басра Ал-Ғифорий билан бирга рамазонда Фистот[6] шаҳридан кемага миниб сафарга чиқдик. Кема юра бошлади. Сўнг Абу Басра дастурхонини ёзиб, менга қараб: “Яқин кел” – деди. Мен: “Уйларни кўрмаяпсизми (яъни, ҳали шаҳардан чиқиб кетмадикку)?” – дедим. Абу Басра деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан юз ўгирасанми?!”[7].
Шавконий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу икки ҳадис мусофир сафарга чиқмоқчи бўлган еридан чиқишидан олдин рўзасини очиши жоизлигига далолат қилади”[8].
Инсон рамазонда рўза тутмаслик учун ҳийла қилиб сафарга отланиши жоиз эмас. Негаки, бир фарзни соқит қилиш учун ҳийла қилиш барибир бу фарзни соқит қилмайди. Шунингдек, ҳаромга қўл уриш мақсадида қилинган ҳийла ҳам уни ҳалол қилиб қўймайди.
Узоққа қатновчи юк автомобиллари ва поезд ҳайдовчилари ҳамда учувчилар каби доимий сафарда юрувчи кишилар сафарда рўза тутмаслик имтиёзидан фойдаланишлари жоиз. Чунки Аллоҳ таоло бу имтиёздан фойдаланишни сафарга боғлиқ қилди ва ундан бошқа талаб қўймади.
Мусофир ғоятда роҳатбахш ва қулай транспорт воситалари орқали сафарга чиққан бўлсада, сафарда машаққат чекса ёки чекмасада рўза тутмаслиги жоиз. Чунки рўза тутмаслик иллат-сабаби фақат сафардир, бошқа нарса эмас.
Борди-ю, мусофир кундузи рўза тутмаган ҳолда сафардан ватанига келса, рожиҳ фикрга кўра, кундузнинг қолган қисмида рўза тутиши вожиб бўлмайди. Сабаби, буни вожиб қиладиган бирон далил йўқ.
[1] “Фатҳул Борий” (4/216). [2] Муслим (1116), Абу Довуд (2405), Термизий (712) ва Насоий (4/188) ривоят қилишган. [3] Бухорий (1944), Муслим (1113), Абу Довуд (2404) ва Насоий (4/189) ривоят қилишган. [4] “Фатҳул Борий” (4/181). [5] Саҳиҳ. Термизий (799) ва Байҳақий (4/247) ривоят қилишган. Асарни Термизий, Ибн қаййим ва Албоний саҳиҳ деган. [6] Ҳозирги Қоҳира шаҳрида жойлашган, Амр ибн Ос қурдирган шаҳар. [7] Саҳиҳ. Абу Довуд (2412), Ибн Хузайма (2040), Байҳақий (4/246) ва Аҳмад (6/398) ривоят қилишган. Ҳадисни Албоний “Ал-Ирво”да (4/63) саҳиҳ деган. [8] “Найлул автор” (4/311).
сиз www.malham 1 uz.blogspot.com хам кириб ранг баранг мақолаларни ўқишингиз мумкин

Комментариев нет:
Отправить комментарий