М У Л О Х А З А У Ч У Н
“Бани Исроилдан уч кишини – мохов, кал ва кўрни Аллоҳ таоло синамоқчи бўлиб, уларга фариштани жўнатди.
У моховнинг олдига келиб:
- Сенга нима нарса ёқади? – деди.
- Чиройли ранг, чиройли тери ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетиши, – жавоб берди мохов.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса нарса кетди, чиройли ранг, чиройли тери ато қилинди. Сўнг сўради:
- Сенга молнинг қайсиниси ёқади? - Туя, – деди. Унга ўн ойлик бўғоз туя бериб: - Аллоҳ сенга бундан барака берсин! – деди.
Кейин калнинг олдига келиб:
- Сенга нима нарса ёқади? – деб сўради.
- Чиройли сочлар ва одамлар мендан жирканадиган нарса кетиши, – жавоб берди мохов. Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса нарса кетди, чиройли соч ато қилинди. Сўнг сўради:
- Сенга молнинг қайсиниси ёқади? - Қорамол, – деди. Унга сигир берди ва:
- Аллоҳ сенга бундан барака берсин! – деди.
Кейин кўрнинг олдига борди ва: - Сенга нима нарса ёқади? – деб сўради.
- Аллоҳ менга кўриш қобилиятимни бериши, – деди. Фаришта уни силади, Аллоҳ унга кўриш қобилиятини берди. Сўнг сўради: - Сенга молнинг қайсиниси ёқади? - Қўй, – деди. Унга қўй берди ва дуо қилди. Туя, қорамол ва қўйлар кўпайиб кетди. Биринчисининг бир водий туяси бўлди. Иккинчисининг бир водий қорамоли бўлди. Учинчисининг бир водий қўйи бўлди.
Кейин фаришта моховнинг олдига унинг шифо топиши ва бойиб кетишидан аввалги кўриниши ва суратида келди. Унга:
- Мен мискин кишиман. Сафаримда боримдан ажрадим. Бугунги кунда Аллоҳ ва Ундан сўнг сендан бошқа борар жойим қолмади. Сенга чиройли ранг ва чиройли ҳусн берган Зот ҳақи сўрайман – бир дона туя бер, сафаримни якунлаб олай, – деди. Мохов унинг сўраган нарсасини беришдан бош тортди. Мискин суратдаги фаришта: - Аллоҳга қасамки, мен сени таниётганга ўхшаяпман. Сен одамлар жирканадиган мохов ва фақир бўлган эмасмисан? Аллоҳ сенга (бу неъматларни) ато қилмадими? – деб сўради.
- Йўқ. Мен бу молни мерос қилиб олганман, – жавоб қайтарди мохов. - Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин! – деди фаришта.
Сўнг фаришта калнинг олдига унинг суратида бориб унга ҳам шунга ўхшаш гап айтди. У ҳам аввалгига ўхшаб қайтарди.
- Агар ёлғон гапираётган бўлсанг Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин! – деди фаришта унга ҳам. Ундан сўнг кўрнинг олдига унинг сурати ва кўринишида борди ва ундан хайр-эҳсон сўради. Шунда кўр бўлган киши: - Эй, бу киши! Мен ҳам кўр бўлган эдим, Аллоҳ кўриш қобилиятимни қайтарди. Камбағал бўлган эдим, Аллоҳ мени бой қилди. Хоҳлаганингча олиб, холаганингча қолдир! Аллоҳга қасамки, бугунги кунда Аллоҳ учун олган нарсангга ҳеч ҳам чарчамайман! – деди.
Шунда фаришта: - Молингни ўзингга олиб қол. Мен уларни ҳам синаган эдим, Аллоҳ сендан рози бўлди. Иккала биродарларингга эса ғазаб қилди, деган экан..

Комментариев нет:
Отправить комментарий