НАВОИЙ
ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКДАН ВАФОТ
ЭТГАН?
САВОЛ:
- Яқинда бир даврада бўлганимда машҳурларнинг вафоти ҳақида бахслашув давом
этди.Уларнинг орасида Навоийнинг қайси хасталик туфайли вафот этганлиги
мавзусида тортишувлар ҳам давом этди.
Агар
имкони бўлса, “Саломатлик сандиғи” газетасида шу хақда маълумот берсангиз.
Жуманазар Сайдуллаев.
Газетхонимизнинг ушбу саволига жавоб
излаб,бир неча манбаларни кўриб чиқишга тўғри келди ва Умид Бекмуҳаммаднинг WWW. E – TARIX. UZ сайтида чоп этилган
қуйидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.
Астрободдан келаётган подшоҳ
ҳазратлари Хўжа Аббос мавзесига келганда тахтиравондан тушди.Негаки уни бир
умрлик дўсти кутиб олаётганди.Аммо негадир дўсти подшо билан дийдорлашмоқ учун
отдан тушиб келаётсада,юришга қуввати қолмаётгандай кўринди.У бир қўлини Хўжа
Абдуллонинг елкасига,иккинчи қўлини Хондамирнинг кифтига қўйиб тахтиравонга
яқинлашди ва подшоҳ ҳазратларининг қўлини ўпди-ю,ҳолсизланиб ерга ўтириб
қолди.Беҳуш бўлиб қолган киши Мир Алишер Навоий ҳазратлари эди.
Болаликдан бирга вояга етгани боис
вақт ўтиб подшоҳ ва вазир даражасига чиққан Ҳусайн Байқаро ва Алишер Навоий
дўстлиги умрбод давом этди.Алишернинг оиласи ва қариндош-уруғлари темурийлар
хонадонига яқин амалдорлардан бўлиб,отаси Ғиёсиддин кичкина Абулқосим Бобурнинг
сарой амалдорларидан,кейинроқ эса Сабзавор шаҳрига хоким ҳам бўлганди.Бу ҳолат
ака-укалар Бахлулбек,Алишербек ва Дарвешалибекларнинг болаликдан темурий
шаҳзодалар билан мактабда ўқишига сабаб бўлди.
Гарчи Хуросонда тожу тахт учун
бўлган курашлар боис Ғиёсиддинлар оиласи Иоққа кўчса-да,Алишер ёшлигида Машҳад
ва Самарқанддан Ҳиротга келиб,аввалига саройда муҳрдор,кейин вазир,Астробод
хокими бўлиб ишлади.Навоийнинг акаси Шайх Бахлулбек ўша вақтда Хуросонга
қарашли бўлган Хоразмнинг,укаси Дарвешали Балх вилоятининг ҳокими бўлиб фаолият
кўрсатишганди.Ғиёсиддиннинг учала ўғли – Бахлул бек, Алишербек ва
Дарвешалибекларнинг вилоятларга хоким бўлиши Ҳусайн Бойқаро- нинг уларга бўлган
ишончу эътибори туфайли эди.
Аммо ҳамма даврларда бўлганидек,сарой
ўйинлари туфайли баъзида ораларида келишмовчилик,бир-бирини тушунмаслик
ҳолатлари ҳам бўлиб турарди.Гарчи Навоий бутун умрини ижодга бахшида қилиш
ниятида эгаллаб турган мансабларидан бир неча бор истеъфога чиққан
бўлса-да,Ҳусайн билан боллаликдан узоқлашиб кетолмасди.Унга подшоҳ инъом қилган
кўплаб ер-сув,мол-мулкни ҳам турли мавзеларда 52 работ,16 кўприк,20 та ҳовуз
ташкил этишга сарфлади.Ўн саккиз минг шохрухий динордан иборат бир кунлик
даромадиниям хайр-саховатга бағишлади.Ҳатто салтанат юмушлари деб ҳаж зиёратига
бориш ҳам йилдан-йилга ортга суриларди.
Вақт ўтиб,Ҳусайн Байқаро салтанати
ҳам шаҳзодалар ўртасидаги жангу жадаллар туфайли беқарор ҳолатга бориб
қолганди.Хусусан,Навоий Машҳаддан бўлган пайтида келгусида адолатли ҳукмдор
бўлади,дея орзу қилган шаҳзода Мўмин Мирзонинг 1497 йил ўлдирилиши,Бадиуззамон
ва Ҳусайн Байқаро ўртасидаги можароларни авжига чиқарди.
Шунингдек,Алишернинг фарзанди каби
яқин бўлган жияни Ҳайдарбекнинг 1499 йилда давлатдан норози кайфиятдаги киши
сифатида қатл этилиши,укаси Дарвешалининг Балх ҳокимлигидан бўшатилиши,малика
Хадичабегимнинг турли фитна ва иғволари туфайли салтанатдаги ўзаро низоларнинг
кучайиши 1500 йилга келиб Алишербекнинг соғлигига катта таъсир қилиб,декабр
ойидан ўзини ёмон сезадиган,бош оғриши,қўл титроғи тез-тез безовта қиладиган
бўлди.Бу пайтда даҳо шоир 59 ёшда бўлиб,касаллигига қарамай,ҳамиша
мўйсафидлардек ҳушёр ва доно эди.
Шу боис Ҳусайн Байқаронинг исён
кўтарган ўғли Муҳаммад билан ярашганидан хурсанд бўлиб,1500 йил жумодул-охир
ойининг 6 – санасида,хабар келган заҳоти бир гуруҳ амалдорлар билан йўлга
чиқди.Жума кунида улар отда Хўжа Аббос мавзесида подшоҳни кутиб олдилар ва шу
ерда Навоий ҳазратлари ҳушидан кетди.
Бундан ташвишланган Ҳусайн Байқаро
дўстини тахтга ётқизиб,Хўжа Абдуллога беморнинг ҳолидан хабардор бўлиб туришни
топширди.Навоийнинг ташқи кўриниши ва томир уришида сакта аломатлари кўриниб қолганди.Сакта – инсульт ёки бошқача
айтганда мияга қон қуйилиши эди.Бнинг давоси эса қон олиш бўлган.
Бир гуруҳ табиблар касалдан шу ернинг
ўзида қон олишни таклиф қилишади.Аммо сарой табиби бўлган Низомиддин Абдулхай
бирон хато бўлиши мумкинлигини,шоирни Ҳиротга олиб бориб,ўша ерда қон олишни
афзал ҳисоблайди.Бу фикрни Ҳусайн Байқаро бемор учун масъул деб белгилаган Хўжа
Абдулло ҳам маъқуллагач,беҳуш ҳолатдаги Навоий ҳазратларини Ҳирот томон олиб
кетадилар.
Йўлда касаллик аломатлари
кучайгач,Хондамир (1475-1535) Хўжа Абдуллога,агар қон олиш
кечиктирилса,даволашдан фойда бўлмаслигини айтади.Шунда Хўжа Абдулло бемор
ҳолини кўра туриб,Ҳусайн Байқаро ҳузурига- Хиротга чопар йўллаб унинг фикрини
сўрайди.Аммо чопар келиб бу амрни етказгунича,қолаверса,қон олувчини йигирма
чақирим олисдан олиб келгунча вақт ўтганди.Яъни қон олганларида 320 граммдан
ортиқ қон чиқмайди.Шу тахлит касаллиги зўрайган Навоийни жума куни ярим кечада
уйига олиб келишади.Эртасига шанба куни эса иккинчи бор табиблар қон олмоқчи
бўладилар. Бироқ,фурсат бой берилганди.Бу пайтда дўстини кўргани етиб келган
Байқаро ҳам беморни беҳуш ҳолда кўриб,вақт ўтганини англайди.Эртасига якшанба
куни тонгда эса буюк мутафаккир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий мияга қон
қуйилиши касаллиги- дан вафот этди.Бу маъшум воқеа 1501 йил 3 январь куни
Ҳиротда рўй беради.
ҚЎРҚОҚЛИК ЗАМИРИДАГИ
ХАТО
Сакто (мия инсульти) касаллигининг
тўсатдан юз бериши натижасида Алишербек ҳушидан кетди.Ўша жойда бўлган Хуросон
подшоҳи Ҳусайн Байқаро,бир қанча амалдорлар,табиблар ва саройнинг бош табиби
Абдулхай Зиёратгоҳий Навоий ҳаётини ажал домидан сақлаб қолишига
киришдилар.Аммо нафақат табибларга,балки оддий кишиларга ҳам маълум бўлган
ҳолат – сакта юз берганида биринчи навбатда бемордан қон олиш кераклигига бош
табиб амал қилмади.Хўш,бундай кечиролмас хатога йўл қўйган сарой бош табиби
Абдулхай ким ва у нега бу мудҳиш ишни қилган?
Маълумки,Навоийнинг ҳушидан кетиши
906 йилнинг жумодил-охир ойида- милодий 1500 йил декабрида,дўсти Ҳусайн Байқаро
Астробод юришидан Ҳиротга қайтаётганида юз берган.Яъни Навоий ҳазратлари
хукмдор Байқаро жанобларини кутиб олишга пешвоз чиққан эди.
Ажабланарлиси шундаки,дўсти Алишербек
тўсатдан бехуш бўлиб қолганида,под- шоҳ Байқаро уни табибларга топшириб,ўзи
Париён работига йўл олган.
Хондамирнинг “Макорим-ул-аҳлоқ”
асарида ёзилишича,подшоҳ кетаётганида амалдор Хўжа Абдуллога Навоийнинг ҳолидан
хабар олиб туришни топшириб,ўз тахти равони – михаффани қолдиради.Михаффа –
ётиб кетиш ҳам мумкин бўлган кажава бўлиб, унинг икки томнига от қўшиб
юрилади.Хўжа Абдулло Навоийни ана шу михаффага ётқизиб,узоқдаги Ҳиротга йўл
олди.Ваҳоланки,шу ерда ҳозир бўлган табиблар биринчи ёрдам сифатида касалдан
қон олишни маслаҳат бердилар.Бироқ Хўжа Абдулло бош табиб Абдулҳайнинг Навоийни
Ҳиротга олиб бориб,бошқа табибларни ҳам йиғиб,уларнинг ҳам фикрини
тинглаб,кейин бирор даво чорасини топармиз,деган таклифига кўнди.
Ўша жойда бўлган табиблар,амалдор ва
тарихчи Хондамир эса Абдулҳай ва Хўжа Абдуллога ибн Синонинг сакта касали юз
берганида,биринчи навбатда қон олиш кераклигини,кейин бемор аста-секин ўзига
келиб,тузала бошланиши ёзганлигини айтишади.Аммо Абдулло бош табиб Абдулҳайнинг
фикрига таянади ва Навоийни олиб Ҳирот томон йўлга тушди.
Хондамир “Ҳабиб ус-сияр” асарида
катта ҳатога йўл қўйган сарой табибини “табобатдан лоф уриб юрувчи мавлоно
Абдулҳай Зиёратгоҳий”,деб таърифлайди.Ҳақиқат- дан ҳам,наҳотки Хуросоннинг бош
давлат табиби бўлмиш ул зот сакта юз берганида қон олиш кераклигидан бехабар
бўлган? Табиийки,табиблик фаолиятини қишлоқда бошлаб, Хуросондек катта
давлатнинг бош табиби бўлиш даражасига борган Абдулҳай ўз фаолияти давомида
юзлаб беморларни,шунингдек,сакта касалига учраганларни ҳам даволаган,ибн
Синонинг “Тиб қонунлари”ни ўқиган.Зеро,ўша вақтда табобат билан шуғулланувчи
киши учун устозининг ўгитларига амал қилибгина қолмай,ибн Сино асарларини
ўқиш,ўрганиш ўзига хос қоидага айланганди.Шундай экан,Абдулҳайдек сарой бош
табиби сакта касали юз берганида,бемордан биринчи бўлиб қон олиш кераклигини
билмасди,деб бўлмайди.Хўш,унда нега у беморни Ҳиротга олиб боргачгина даволаш
керак,деб хатога йўл қўйди?!
Балки,подшоҳ дўстининг касаллик
оғирлашса,жавобгарлик бўйнига юкланишидан чўчигандир?! Хўш,у нега
иккиланиб,Хиротга Боришни маъқул кўрди? Ваҳоланки,сактага қарши иккита чора
бўлсагина бирини танлашга қийналиб,иккиланиши,масъулиятидан, подшоҳ қаҳридан
қўрқиши мумкин эди.Бироқ ягона чора қон олиш шарт бўлган.
Шундай шароитда Навоий ҳазратлари
михаффада Ҳирот томон олиб кетиларкан, аҳволи ғоят оғирлашди.Хондамир Хўжа
Абдуллога агар ҳозир қон олинмаса,кейин даволашга чора қолмаслигини айтди.Хўжа
Абдулло эса ўн саккиз километр узоқда бўлган Ҳусайн Байқародан махсус буйруқ
кутди.Чопар подшоҳ ҳузурига бориб,қайтиб келгунича беморнинг аҳволи
оғирлашиб,касаллик зўрайиб кетганди.Фурсат қўлдан кетгани ва подшоҳ розилик
билдиргани боис,табиблар қон олганларида 300-350 граммдан зиёд қон
чиқмади.Кечикиб қўлланилган чора ёрдам бермагач,Навоий Ҳиротга олиб
келиниб,уйига ётқизилди.Ундан яна қон олишга дўстини кўргани келган Байқаро
бутунлай беҳуш ётган Навоийнинг олдида кўз ёши тўкди.
Шу ўринда саволлар
туғилади.Наҳотки,Хуросон хукмдори учун ҳушидан кетган дўстини амалдор ва
табибларга топшириб,Париён работига кетиш шунчалик зарур бўлса? Балки,ўша дамда
подшоҳ Навоий ёнида бўлиб,табиблар қон олишни таклиф қилганида кўнар,эҳтимоли
Навоий ҳазратлари тузалиб кетармиди? Ахир Хондамир айтганидан сўнг Байқарога
чопар юборилганида,бемор дўсти билан подшоҳ турган макон орасидаги масофа атиги
ўн саккиз километр экан-ку! Дўстининг ҳолидан хабар олиб,даво чоралари
қўллангач,Ҳиротга бирга борсаям бўлардику! Умуман,фақат ўзининг айтганини афзал
билиб,қулоқ солмайдиган Абдулҳайдек табиб давлатнинг бош табиби бўлиши,Навоий
ўлимидан кейин ҳам “хато”си эътиборга олинмай,лавозимида қолдирилиши,файласуф
шоир – Хуросон хукмдорининг сиёсатда мантиқсиз иш юритганини англатмайдими?
Хуллас,саволлар бисёр.Тарихга фақат
бугунги кунда туғилган саволлар билан ёндашиб бўлмайди,албатта.Аммо,15
асрдаёқ,Хондамирда шунга ўхшаш саволлар туғилган ва “Ҳабиб ус-сияр” да акс
этган экан,бу “табобатдан лоф уриб юрувчи” Абдулҳай Зиёратгоҳий катта хатога
йўл қўйганини кўрсатади.Мудҳиш хато,қолаверса,тақдири азал сабабли,буюк
мутафаккир ва давлат арбоби Навоий ҳазратлари 1501 йил 3 январь куни вафот
этди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий