КЕЛГИН ЁРИМ!
Қачон насиб этар кўрмоқ
юзларингни,
Адосиман, фидосиман
кўзларингни,
Соғинганман тингламоққа сўзларингни,
Келсангчи ёр ташриф айлаб
уйларимга!
Соғинчимни, ҳисларимни шеърга
ёздим,
Мен ҳижрондан азобланиб
ўлаёздим,
Хаёлимда фақат ҳамроҳ
бўлаёздим,
Ҳеч бўлмаса севинч бахш эт
ўйларимга.
Ҳар тонг сени қўшиқ қилиб
куйлагайман,
Номинг айтиб сирдошларга
сўйлагайман,
Қувонаман қачон сени
ўйлагайман,
Илҳом бердинг шеърларимга,
куйларимга.
Келгин ёрим дилимдагин сенга
очай,
Йўлларингга муҳаббатим гулин
сочай,
Сени кутиб чалинолмай турар
сурнай,
Келин бўлиб келгин менинг
тўйларимга.
_ҒАНИ Мажид_
Комментариев нет:
Отправить комментарий