Сўзлар билан олай чимдиб,
Билса ҳазил, билмаса чин.
Нуқсонларин олсин билиб,
Билса ҳазил, билмаса чин.
Гўзалман деб керилганлар,
Пардозларга берилганлар,
Суюқ, ҳазил қилинганлар,
Билса ҳазил,
билмаса чин.
Ким керилса, дебон бойман,
Мен сал бошқачаролардан,
Татиб кўрсин ҳазил кучин,
Билса ҳазил, билмаса чин.
Раҳбар маънан бўлса қашшоқ,
Ҳажв айлагум сўз-ла
юмшоқ,
Майли, бўлсин менга чатоқ,
Билса ҳазил
билмаса чин.
Кимдир душман бўлар зимдан,
Унга қилган ҳазилимдан,
Кўрай, майли, тақдиримдан,
Билса ҳазил, билмаса чин.
Гап келганда дер аяма,
Орқа-олдингга
қарама,
Қўрқсанг бўлмайди ҳажвия,
Билса ҳазил,
билмаса чин.
Қолмай дебон маломатга,
Тўнкадим гапни Эшматга,
Гап қолмасин охиратга,
Билса ҳазил, билмаса чин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий