ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 2 ноября 2015 г.

темираткининг даволаш усуллари


98а  Темиратки ва унинг даволаш усуллари
 Темиратки-ташқи кўриниши, кечиши ва келтириб чикарувчи сабаблари турлича бўлган кўпчилик тери касалликларини ифодаловчи термин. Қичишиб устки кисми қипиклашиб турадиган хар хил тошмалар қадимдан темиратки деб аталган. Қизил ясси темиратки, пушти темиратки, юздаги оддий темиратки, псориаз-қипиқли темиратки, трихофития-қирма темиратки, тукли темиратки ва шу кабилар учраб туради.
Псориаз-"тангачали темиратки"кенг тарқалган касаллик бўлиб юқмайди.Маьлумки, хар кандай соғлом одамда хам эпители (терининг юза каватини)нинг нобуд бўлган қисми кўчиб тушиши рўй беради. Бироқ псориазда бундай холат яллиғланиш билан бирга кечади йирик-йирик тангасимон кўринишда бўлади. Шунинг учун ҳам псориазнинг бу кўриниши халқ тилида "тангачали темиратки" дейилади.Псориаз-темираткида зарарланиш учоғидаги хужайралар жуда тезлик билан мейёрдан 10 баробар тезликда кўпая бошлайди. Натижада эски қатлам кўчиб тушишига улгурмайди ва йиғилиб, кул ранг,оқиш рангдаги тошмаларга айланиб колади.Терининг зарарланган кисми пўст ташлайди,баьзан қичишади,тошмалар асосан тирсак ва тиззада узоқ вақт туриб  колади.(суратда)        

"Тангачали темиратки" хамма ёшдаги одамларда, жумладан 10 ёшдан бошлаб 50 ёшдаги одамларда учраши мумкин.Касаллик дастлаб терида майда пушти ё кизғиш тугунчалар хосил булиши билан ва уларниг усти окиш кумиш ранг пўстлоқ билан қопланади.Тугунчалар аста-секин катталашиб бири-бири билан қўшилиб кетади. Гохида баданнинг хамма жойини қоплаши мумкин.Буни таркалган темиратки ёки эритродермия дейилади.(суратда)

           

Бунда бемор ўзини жуда ёмон хис қилади, истмалайди, баъзан лимфа тугунлари катталашади. Тангачали темиратки кўпинча тери бурмаларида  бошда юзда учрайди.Зарарланган жойлардан анча катта парчалар кучиб тушади.
Бошнинг сочли кисмидаги темиратки кўп холларда белгисиз кечиб тана бош қичишмайди.Касаллик ўсмир болаларда учрайди
Ангина, грипп, ўткир респератор касалликлар, гохида гижжалар ҳам касаллик келиб чиқишига туртки бўлмоқда.Катта ёшли кишиларда эса асабий-рухий изтироблар, интоксикация(организмнинг захарланиши)қандли диабет сингари псориазнинг ривожланишига олиб келмоқда. Экологик омиллар хам бунда катта роль  ўйнайди.
Темираткининг хар хил турлари мавжуд бўлиб, бошда, тирноқда, бўғинларда  йирингли ва сувли бўлиши мумкин. Бундан ташқари темираткининг ёзги ва қишкиси хам бўлади. Темиратки бошда пайдо бўлганда аввал мошдек кичик-кичик тугунчалар хосил бўлади. (суратда)


Кейинчалик улар катталашиб бир-бирига қўшилиб кетади. Натижада  сўмлик тангадек ва  ундан каттарок тугунчалар теридан кўтарилиб, уларнинг усти сарғиш кепаксимон кипиклар билан қопланган бўлади.Тугунчалар баъзан қичишиб безовта қилади.Тугунчалар пайдо бўлган жойда соч ранги ўзгармайди ва тўкилмайди. Бошга тушган кипикли темиратки бошнинг сочли кисмида ёки соч билан терининг чегарасида хам пайдо бўлади. Қипикли темираткининг таркалган тури ёки эритродермия касалликнинг оғирроқ турларидан хисобланади. Бунда беморнинг бутун баданида олдин тугунчалар пайдо бўлади,      ундан кейин улар бир-бирига қўшилиб терисининг хамма жойини қоплаб олади. Бунда тери қизаради, яллиғланади,қичишади,тортишади, гохида тиришади. Терининг устки қисмида оқ патга ўхшаш қипиклар жуда кўп бўлади.Бунда тана харорати   юқори  даражага кўтарилиши,бош оғриги, гохида дармонсизлик,аъзои бадани қақшаб оғриши, шу пайитда биров билан гаплашгиси келмайди, беморнинг уйқуси бузилиб ошкозон-ичак фаолияти издан чикади. Лекин бу белгилар 5-6 кун ичида ўтиб кетади.
Бўғимларда учрайдиган псориаз касалликнинг атопик тури хисобланади. Темираткининг бу турида асосан бўғинлар шикастланади.Олдин бўғинда майда тугунчалар пайдо бўлиб, булар қўшилиб катталашади. Бўғинда оғриқ бошланади. Бўғин бироз шишади. Гохида оғрийди уни қимирлатиш хам қийинлашади. Битта ёки бир неча бўғин шикастланиши мумкин. Кўпинча тизза ва қўл бўғинларида учрайди. Бемор юрганда ва ўтириб турганида шикастланган бўғинда орик кучаяди, ўтириб туриш қийинлашади. Масалан, қўл панжаси бўғинлари шишади, кизаради, катталашади ва оғрийди.
Пушти темиратки эса терининг инфекцион касаллиги:  турли ёшдаги кишиларда кузатилади. Узгатувчиси номаълум. дастлаб терида ок оч пушти  ранг майда доғлар пайдо бўлади, улар юмалок овал шаклда бўлиши мумкин. Орадан 4-18 кун ўтиб доғлар баданнинг хийлагина кисмини эгаллайди. Ўртаси қайизғокланиб туради. Бунда беморнинг умумий ахволи ўзгармаслиги хам мумкин. Кейинчалик доғлар кўнгир тус олиб орадан 4-7 хафта ўтгач ўз-ўзидан йўқолиб кетади.
Тукли темиратки эса асосан қўл-оёкларнинг ёзиладиган жойларида, кўпинча думба сохасида учрайди.
Бу жойларда ичида тук бўлган устки кипикили, ушлаб кўрилганда қўлга қаттиқ уннайдиган майда кулранг тугунчалар пайдо бўлади. Кўпроқ болаларда кузатилади. Касалланган тери қуруқ, гадир-будур бўлади. Соч фалликулаларида мугузланиш жараёнининг бузилиши оқибатида вужудга келади. Касалликка хос аломатлар бола 2-5 ёшлигида юзага келиб, балоғатга етган пайтда кўзга ташланади. Касаллик аксарият холларда қишда қўзийди.
Псориаз насл хам суради. Ота-она, бобо-бувиларнинг бирортаси псориаз билан оғриган бўлса, фарзанд, набираларда хам шунга мойиллик кузатилади. Беморларимиз асосан организмларини чиниқтириб, ёғлар,. углеводлар ва хом концентратлар емасликлари керак. Алкогол ва тамаки чекмасликлари, дори препаратларини кам истеъмол килиб, иложи бўлса табиат  неъматларини ва доривор гиёхларни истеъмол килганлари маъқулдир. Касалликнинг олдини олиш учун ёз ойларида очик сув хавзаларида чўмилиш, офтобда тобланиш, соя-салкин жойларда хордиқ чикариш керак, шунингдек, совук тушган паллада совук сувдан этиёт бўлиб ангинаси бор беморлар ангинасини даволатиши шарт. Боиси кўп холларда ангинаси бор беморлар касалликка чалиниш  ҳоллари учраб турибди.  Касаллик ривожланган паллада врач дермотологга ёки зудлик билан «Малҳам» халк табобат марказига мурожаат килинг. Бизларда беморларнинг асабини тинчлантириш учун натрий, гипосульфат, бром, кальция, новокаин берилади ёки ичирилади, кон томирига юборилади. «В» гуруҳидаги витаминларни жўнатиш билан бирга пархез буюрилади. Қишки темираткида баданга малҳам суртмаларидан берилади.
Бундан ташқари беморларга санаторий ва курортларда дам олишларини тавсия киламиз. Чимён, Кизилтепа, Чорток, Тошкент, Сочи, Пятигорск, Серноводск каби санаторий-курортлар мавжуд бўлиб, беморлар бориб даволанишлари мумкин. Бирок санаторийга уз билганларича бормасдан, шифокор кўригидан ўтиб борсалар ( иложи бўлса йўлланма билан) максадга мувофиқ бўлади.
Биз беморларимизга куйидагиларни тавсия киламиз:
Цитрон-лимоннинг сиқиб олинган сувини темираткига суркаш фойдалидир, ёки олхури елими яраларни битиради, сирка қўшиб ишлатилса темираткини тўкади ва йўкотади. Одам сийдиги яраланган қўтирни ва қичимани тузатади. Албатта бемор ўз сийдигидан фойдаланиши керак. Бундан ташкари шу сийдик темираткини тарқалишига тўскинлик қилади. Инсон ўз сўлагини янги чиққан темираткига қўйса фойдаси тезда билинади.
 Арабларда зифт, яъни смола-китрон олиб асал ва кундурга аралаштириб темираткига суртилса, 4-7 кунда Темираткини тукиб юборади.
 Жолинуснинг таъкидлашича, каптар ва тувдо тезаклари темираткиларни даволашда ишлатилади, гуруч билан озиқлантирган майна тезаги эса буткул темираткини йукотади.
 Агар ёввойи зайтунни елими бўлса уни олиб янги темираткига суркалса таг-туги билан тўкиб юборади. Хмлтит яъни ангуза бўлакча номи сассик каврак елимидир. Сиз шу елимдан олиб эски темираткига суркасангиз фойдаси тезда билинади. Уй шароитида нўхат ёғини олиб темираткига суртилса 2-З ҳафтада темираткини қуритади.
Тоғу тошлар ва боғларда ўсадиган Хуммоз яъни қўзиқулоқни (шовул) олиб илдизи билан озгина қуритиб танага боғланса танадаги темираткини тўкади.
 Оддий олтингугуртни олиб уни этиёткорлик билан сиркага ёки салидорга аралаштириб баданни янги чиккан темиратки жойларига суртилса фойдаси тезда юзага чикади.
Уйда ўсадиган сельдерей (петрушка)ни олиб уни яхшилаб янчиб, суртма тайёрлаб, темираткига қўйилса 15-20 кунда нафи билинади. Буни қилишнинг имкони бўлмаса баҳорда ток сувидан олиб темираткига суркасангиз фойдасини 1-2 хафтада биласиз.
 Бозордан 100 г бодом ёғи сотиб олиб, унга 50 г шароб ва 50 г асал қўшиб малхам дори тайёрлаб 6-8 кун салкин жойда сақлаб, бадандаги темираткига суртилса нафи тез билинади. Ёки қўзичоқ гўштининг куюндисини темираткига суртилса фойдаси яхши билинади.
Барча денгиз сувлари айникса кора денгиз, Жалолобод сувлари барча темираткиларга фойдаси каттадир.
 Газакўтни сариёг ва асалга қўшиб темираткига қўйилса фойдаси яхши булади. Ёки асални аччиктош билан қўшиб темираткига суртилса фойдаси билинади.
 Агар турпни асал билан қўшиб сирка билан аралаштириб темираткига қўйилса уни тўкади. Ровоч илдизини сиркага қўшиб суртилса темираткини тукади. Ёки бўлмаса саримсоқни кулини олиб уни асалга қориб темираткига суртилса фойдаси тез билинди.
 Балиқ елимини ва мол терисидан олинган елимни сирка билан аралаштириб темираткига суртилса фойдаси 15-20 кунда билинади.Бунинг учун. темиратки жуда чукур булмаслиги керак.
Эй темираткидан уйга толган зот,
Хаста танга иллат қўйган бўлса от.
Хандал-у сиркадан унга суркасанг,
Сихатинг боғидан етажак нажот.
Псориазнинг хавфли томони шундаки, у даволангандан сўнг маълум вақт ўтиб қайталаниши мумкин. Бемор касалхонадан тузалиб чикади, лекин анча мунча вактдан кейин яна шу дард билан оғриши кузатилади. 40 фоиз касалликнинг кайталанишига сабаб кучли асабий-рухий зўриқишдир. Асаб қаттиқ бузилганда мияда псориазга туртки берувчи қўзғолиш учоғи юзага келади ва касаллик организмга «ёппа» ёпишади. Бемор албатта биз айтган тадбирларга амал қилиши керак. Жумладан, даволаниш жараёнида қовурилган ёғли овқатлар, кабоб, қази, тухум, сут истеъмол килиши мумкин эмас. Яна дўкон масулотлари, каҳва, какао, творог, сариёг, хамма хўл мевалар ва сабзавотлар, полиз масулотлари, фақат суви қочган ва қаттиқ нон хам зарарсиздир. Қўй гўшти, ёғи, мол ёғи мумкин эмас.
5-6 кунгача 2 боғ майдаланган исирик, 500 г майда қирқилган кора андиз илдизи, 500 г майда тўғралган алоэ барги, 500 г майдаланган ер қалампири, 500 г шафтолининг баргини олиб, буларнинг хаммасини аралаштириб қайнатиб, тайёр максулот ванна ёки жомга қўйилгач, бемор ичига тушиб ётади. Сувдан чиққандан сўнг артинмаслик ва тоза хавода озгина ўтириш керак. Бемор чанқаганда  қатиқ зардобини ёки кўк чой ичиши мумкин. Кора чой умуман мумкин эмас. Овкатлар суюк бўлиши, асосан хамир овкатлар билан бирга 20 донадан аччик шафтоли данагини истеъмол қилиш керак. Кечаси ухлашдан олдин биз берган малхамни суртиш зарур.
Хар бир беморга марказ томонидан текин гиёх дорилар берилади. Марказга кела олмаган беморларга уй шароитларида узлари учун №555, №558, №225, №888
ракамли Осиё дамламаларини олиб ичишлари ва уни олишни иложи  булмаса куйидаги дамламани уйларида ўзлари тайёрлаб ичишлари мумкин:
Иттиканак, ер устки ,кисми-З кисм
Маржон дарахт гули-2 ,кисм
Дала чой, ер устки кисми-З кисм
Қончуп, ер устки кисми 1кисм
Андиз илдиз пояси- 2кисм
Мака жўхори попуги-2 кисм
Кирк бўғим ер устки кисми 2 кисми касалига чалинган беморлар ушбу дамламани кунига З махал ярим стакандан овқатдан олдин ичади.
Узокдан келган беморлар ушбу дамламаларни «Малҳам» халк табобати марказидан олиб кетиб ичишлари мумкин.
Cаттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли –профессор, МАЛҲАМ ҳалқ табобати маркази рахбари.
  Эслатма.  сизларда савол пайдо бўлса ёки мурожат қилмоқчи бўлсангизлар қуйдаги malham53@gmail.com  электрон почтага мактуб ёзинг албатта жавоб оласиз!

Комментариев нет:

Отправить комментарий