Япон софораси
Япон софораси (лотинча Styphnolobium japonicum)
баланд бўйли дарахт бўлиб, 25 метргача боради.
Барги тухумсимон. Гуллари
сариқ-оқ тусда бўлади. Июнда гуллаб, меваси сентябрь-октябрда пишиб етилади. Бу
дарахтнинг 10 га яқин тури мавжуд. Ёввойи ҳолда Жанубий Хитой ва Японияда
ўсади.Япон софораси айни пайтда 100га яқин мамлакатларда экилади. У манзарали дарахт сифатида кўкаламзорлаштириш мақсадида экилиб, ўстирилади. Айниқса, Кавказ, Қрим, Марказий Осиёда кенг тарқалган. Истироҳат боғларида, кўчаларда махсус манзара тариқасида кўчати ўтқазилади.
Япон софораси фармацевтика саноатида хом ашё сифатида ғоят қадрланади. Инчунун, у бир қатор хасталикларни даволашда яхши самара беради. Сабаби, таркибида фойдали моддалар бисёр. Жумладан, рутин, гликозид, ошловчи моддалар, алколоидлар, органик кислоталар, дармон-дори — С (аскорбин кислотаси) мавжуд. Уруғида 10 % ёғсимон мой бор.
Халқ табобатида Япон софораси қон босими
кўтарилганида, ичбуруғ, ошқозон (меъда) ва ўн икки бармоқли ичак ярасида, ички
қон кетишида ижобий самара беради.
Бунда Япон софораси мевасининг
спиртдаги тиндирма (настойка)сидан фойдаланилади. Спиртли тиндирма ташқи
муолажада ҳам қўлланилади, яъни чуқур ва йирингли яраларни даволашда бактерицид
омил сифатида тавсия этилади. Тиббиётда шамоллашга қар-ши самарали восита
ҳисобланади.Стоматология амалиётида ҳам малҳам бўла олади. Чунончи, спиртли тиндирмаси пародонтоз, стоматит ва бошқа оғиз бўшлиғи хасталикларида яхши наф келтиради.
Уй шароитида тайёрлаш усуллари:
1. 3 ош қошиқ майдаланган софора меваси (50 гр.)-га 500 мл. 70%ли тиббий спирт қўшилади. 15 кун мобайнида хона ҳароратида сақлашга қўйилади, кейин сузилади. Тайёр бўлган тиндирма юқорида қайд этилган хасталикларни даволашда кунига 20-30 томчидан таомдан 15 дақиқа олдин ичилади.
2. 2 ош қошиқ қуритилган софора гуллари ва шохчаларига 400 мл. қайноқ сув қўшилади-да, 15 да-қиқа мобайнида паст оловда қайнатилади. Совигач, сузилиб, 30мл.дан 3 маҳал таомдан олдин ичилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий