ЖОН АЙЛАСАМ
Рози бўлғил, эй санам, маҳбуби жанон
айласам,
Севги осмонида шаксиз барқи тобон айласам.
Ишқ утинг бирла ҳамеша ўзни сўзон айласам,
Хилвате топиб сени жисмим аро жон айласам,
Балки жон хилват саройи ичра пинҳон айласам.
Суҳбат айларға дамо-дам кошки чиқсанг кечқурун,
Кетмоғинг мумкин эрурким ки саҳар бўлмай бурун.
Диллашиб суҳбат қурурдик, сен ила суҳбат ширин,
Хилват элдин ёшурун, хилват аро тан ёшурун,
Танда жон янглиғ сени жон ичра пинҳон айласам.
Чиқмайин қаршимға шаксиз, уйға кетмоғинг нечун,
Шодланиб қаршу олардинг дилда ишқинг бўлса чин.
Васл чоғида билурсен севгининг ўтли кучин,
Анда ҳам жон пардасин ҳар сори осиб сатр учун,
Васлинг ихфосин нечаким бўлғай имкон айласам.
Шум рақиблар бўлмоғиға ҳар қачонким монеъ мен,
Ушбу хилватда фақатким сен бўлурсен, сонеъ мен.
Дил-бадил суҳбат қурурнинг ҳосили, имконе мен,
Чун бу хилват ичра не ўзлук эрур маҳрам не мен,
Ҳар не номаҳрамдуруру, ўздин паришон айласам.
Ўзгалар даркор эмасдур бу ширин суҳбат аро,
Чун кўнгул қолди нечаким ёшурун ғурбат аро.
Нечаким элларни кездим мен қолиб фурқатаро,
Дафь ўлуб ағёр, топсам ёр ул хилват аро,
Безабонлиғ бирла шарҳи дарди ҳижрон айласам.
Гар сени топсам ниҳоят, бўлмағай ҳеч можаро,
Бўлмағил мендин хавотир, бул кўнгул эрмас қаро.
Қилмасанг дору шифони бўлғуси қалбим яро,
Умри боқий топқамен бир лаҳза ушбу жон аро,
Ўзни беҳуд, кўзни руҳсорингға ҳайрон айласам.
Кошки бул хилват аро юрсам сенинг-ла ҳар куни,
Телба кўнгул доимо ҳам истағай ҳар он шуни.
Тушмасун Соҳиб Қаронинг бошиға ҳижрон туни,
Эй Навоий, дема иқрор айла ишқи таркини,
Ким ишонғай, гар ўзумға бўйла бўҳтон айласам.
Комментариев нет:
Отправить комментарий