ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 20 июля 2014 г.

Ҳазм қилувчи аъзолар касаллиги

Рамазон ойида кўпчилик турли хил таом ва ичимликларни ортиқчаси билан тановул қилиб, ўзига ҳазм қила олмаслик касаллигини орттириб олади. Яхши ишлаб турган ошқозон ва ичак бирйўла кўп овқатни ҳазм қила олмасдан қийналади ва ҳазм қилувчи аъзолар касалланади. Машҳур олим, доктор Ҳассон Шамсий бу борада тадқиқотлар ўтказиб, қуйидаги илмий тавсияларни берган:
Ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак яраси
Ўткир яраси бор беморлар оч қолганида ошқозонида оғриқ бўлиши ёки овқат ейиши билан ўн икки бармоқли ичак ярасининг оғриғи букиб қўйишидан шикоят қилади. Шунда таом тановул қилинса, оғриқ камайиши, бироқ кўпинча бир неча соатлардан кейин оғриқ яна қайталаниши кузатилади.
Демак, шу каби яраси бор киши рўза тутмаслиги учун ўткир яра ёки сурункали яранинг қайталаниш ҳодисасини бошдан ўтказаётган бўлиши керак.
Шунингдек, дори ичиб юрса ҳам яра белгилари доим кузатиладиган, яра ҳазм қилувчи аъзолардан қон кетиши каби оғир асоратлар қолдирган ёки даволанса ҳам яраси тузалмаган беморлар рўза тутишмайди.
Ошқозоннинг ҳазм қил­маслиги
Бунда овқатлангандан ке­йинги бир неча белгилар, жумладан, қоринда оғриқ, газ йиғилиши, кекириш, кўнгил айниши ҳамда қориннинг юқори қисмида нохушлик сезиш каби ҳолатлар кузатилади. Бу кўп овқатланганда, шошилиб тез еганда, ёғли ёки зираворли овқатлар тановул қилганда рўй беради.
Бу касаллик белгилари кўпинча Рамазон рўзасини тутиш билан тузалиб кетади. Аммо ушбу касалликка чалинган беморларнинг ошқозон ёки ўн икки бармоқ ичакларида яра ёки қизилўнгач ва бошқа аъзоларида шамоллаш бўлмаслиги лозим. Ҳамда саҳарлик ва ифторлик вақтларида кўп таом тановул қилмасликлари шарт.
Ошқозон тешилиши (Диафрагма)
Ошқозон тешилиши семиз кишиларда, айниқса, ўрта ёшли аёлларда учрайди. Бу касалликка йўлиққанларнинг кўпи касаллик аломатларидан шикоят қилмайди. Лекин баъзилар ошқозонида зарда бўлиши ва нордон таъмдан шикоят қилади. Бундай ҳолат қорин тўйганда, олдинга энгашганда, ётганда кузатилади. Чунки шундай вазиятларда ошқозон ичидаги нарсалар қизилўнгачга қайтиб келади.
Семиз инсонларга энг яхши даво озишга ҳаракат қилишдир. Саҳарлик ва ифторлик вақтида озроқ таом ейиш ва дориларни ўз вақтида ичиб туриш тавсия этилади. Ёғсиз таом тановул қилиш лозим. Дудланган тао­м­лар ейиш мумкин эмас. Овқат билан уйқунинг ораси тўрт соат бўлиши керак. Аммо рўза тутиш бемор касаллигини оғирлаштирадиган бўл­са, тутмаслик тавсия қилинади.
Ич кетиш
Ич кетиш касалига йўлиққан беморга рўза тутмаслик тавсия қилинади. Айниқса, касаллиги жиддий бўлганда рўза тутмайди. Чунки ич кетиш туфайли баданидаги суюқлик ва туз моддалари чиқиб кетиб, унинг ўрнини тўлдиришга тананинг кучи етмай қолади. Бундай бемор рўза тутса, танаси қуриб, қон босими тушиб кетади ёки буйрак касаллигига дучор бўлади.
Жигар касалликлари
Жигар шиши ва жигар церрози каби касалликка чалинган беморга рўза тутмаслик тавсия этилади. Шунингдек, ўткир вирусли жигар яллиғланиши ёки қоринда сув тўпланиш касаллигига дучор бўлганларга ҳам рўза тутиш мумкин эмас.
Ошқозон соҳасидаги тиббий амалиёт
Ошқозонида яраси бор беморларнинг ошқозонидан озроғи олиб ташланади ёки кесилади. Бундай беморлар оз-оздан тез-тез овқат еб туришлари керак. Улар рўза тута олмайдилар.
Буйрак фаолиятининг сурункали касаллиги
Буйрак касалликлари бир неча босқичларни босиб ўтгандан сўнг сурункали буйрак заифлигига йўлиқади. Унда буйрак тўқималарининг катта қисми ишдан чиққан бўлади. Бундай вақт­да бемор чарчоқ, ҳиқичоқ, кўп пешоб қилиш, кечалари билан ҳожатга қатнаш ва чанқоқдан шикоят қилади.
Сурункали буйрак яхши ишламаслиги билан касалланган кишига рўза тутмаслик маслаҳат берилади. Бемор буйрак ювишни қабул қилиши мумкин. Буйрак ювилмаган кун рўза тутади, ювилган куни эса рўза тутмайди. Бемор бу борада мутахассис — шифокор назоратида бўлиши ва у билан маслаҳатлашиб туриши керак.

«Рамазон ойида бемор учун фиқҳий ва тиббий йўриқнома» китоби асосида
Асқар ҒИЁСОВ тайёрлади


Комментариев нет:

Отправить комментарий