Умумий овқатланиш қоидалари
| 05 Июн 2014
Ҳар бир киши овқатланиш миқдорини кам
кўплигига аҳамият бериши керак. Овқатланиш миқдори инсоннинг
одат ва ҳазм қувватига боғлиқдир. Бунда истеъмолдан
кейин қуйидаги ҳолатлар бўлмаслигига аҳамият бериш
керак: -Қорин соҳасида оғирлик бўлмаслик керак;
-Қорин кўпчимайдиган ва қулдирамайдиган бўлиши керак;
-Қовурға бошлари чўзилмаслиги керак;
-Кўнгил айнимаслиги керак;
-Бир муддатдан кейин кекирганда овқатнинг мазаси келмаслиги керак;
-Уйкусизлик келтириб чикармаслик керак;
Овқатнинг мўътадил даражада ейилганлигига нафаснинг ўзгармаслиги ва томир урушининг катталашмаслиги далил бўлади.

Овқатланишда овқатланиш сонига риоя қилмоқлик керак. Агар бир кунда 2-3 марта овқат ейдиган киши кунига бир марта овқат еса ўзи заиф қувватлари кучсиз бўлиб қолади. Шунинг учун бундай кишилар кунига уч марта овқатланиб, овқат миқдорини секинлик билан озайтирмоқлиги лозим.
Табобат илми устозларининг овқатланиш борасида
тавсилари қуйидагичадир:
- Қоринда токи очлик ҳис қилинмагунча овқатланмаслик.
- Овқат устига овқат емаслик.
- Имкони бор кишилар икки кунда 3 марта овқатланишлари.
- Ҳафтасига бир марта ихтиёрий қайт қилиш.
- Ойига икки марта сурги қилиб туриш. (Қабзият бўлмаслигига эътибор беришлари керак.)
- Вақти вақти билан (Ойига 2-3 кун) ихтиёрий оч юришлари.
- Овқатланиш вақтида гапиришлари ва овқатни кўп чайнаб ейишлари. (Чунки гаплашиб ейилганда Ошқозондаги ортиқча ҳаво чиқиб кетади).

БИР ПАЙТДА ИСТЕЪМОЛ
ҚИЛИШ ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИГАН ОВҚАТЛАР
-Сут билан ҳўл мевалар;
-Товуқ гўшти ва сут;
-Ёғли таомлар ва ширинлик;
-Балиқ билан сут ва қатик;
-Балиқ билан ҳўл мевалар;
-Балиқ билан сумалак;
-Балиқ билан тухум;
-Тухум билан сут-қатик;
-Совуқ ичимликлар билан иссиқ таомлар;
-Оғир ҳазм бўладиган таомлардан кейинла тез ҳазм бўладиган таомлар ейишлик (м-н : гўштнинг устидан нок ейиш ўта зарарлидир);
Юқоридаги овқатлар мизож жиҳатдан бир бирига мос келмайди, яъни иккита ўта совуқ, ёки ичида тез бузулувчи моддаси бор бўлиб, баъзилари ошқозонда бузуқ хилт пайдо қилади. Бунинг натижасида инсонда қуйидаги касалликлар юзага чиқиш эҳтимоли бор:
- Тери касалликлари (Терининг аллергик касалликлари, теридаги ҳар хил оқ-қора доғлар, песлик-витилиго);
- Ошқозон ичак тизимида мизожининг ўзгариши, ҳар хил яллиғланишлар, дисбактериоз ва ич кетишлар;
- Зеҳн пасайиши;
- Умумий модда алмашинуви бузилиши, камқувватлик, иммунопатия;
Совуқ сув ичиш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
-Наҳорда (уйкудан турганда ичиш).
-Иссиқ хаммом қабул қилгандан сўнг.
-Иссиқ таом орасида.
-Иссиқ об-хавода(терлаб турганда).
-Чап қўлнинг кўндалангига ўнг қўлни урганда.
Бу ҳолатларда организмда ички иссиқлик кучайиб, баъзи аъзолар қизишиб туради. Масалан: жигар, ошқозон, тиш, оғиз бўшлиғи, совуқ сув таъсирида қизиб турган аъзо ўзига совуқни кўп тортиши натижасида қуйидаги касалликлар келиб чикиши мумкин.
-Жигар циррози.
-Ошқозон-ичак яллиғланиши.
-Дизбактериоз.
-Тиш кариеси.
-Қизилўнгач ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати шикастланиши.

Ушбу мақола илмий оммабопдир.
Халқ табобати манбалари ва илмий тажрибалар асосида тайёрланди.
Муаллиф: Табиб Абдурашид Сафаров

Комментариев нет:
Отправить комментарий