Пешоб хайдовчи дори гиёҳлар
Пешоб хайдовчи дори гиёҳлар
Пешоб ҳайдовчи дори гиёҳлардан асосан, пешоб чикмаганда фойдаланилади. Пешоб чиқмаган холатларда тана шишади, тери ранги сарғимтир бўлади, бош оғриғи ва қайд қилиш хам кузатилади. Чунки организмга захар тарқалади. Бундай пайтларда қайси гиёҳ ва дорилар бизга яхши фойда бериши мумкинлиги туғрисида ЎзДЖТУ врач теропефти Азиза Раджабова дан керакли тавфсияларни олдик.
Гиёҳлардан буйрак чойи йиғмаси қўлланилади. Таркибида ялпиз, кийик ўти, пол-пола каби ўсимлик ва илдиз йиғмаларидан иборат бўлади. Дамламани қуйдагича истемол қилинади, 1 стакан қайнаган сувга 2 чой қошиқ дамлама солинади. Буйракни тозалаш ва тиқилмаларни очиш учун қуритилган ялпиз ёрдам беради. Ярим литр қайнаган сувга икки чой қошиқ қуритилган ялпиз солинади ва ўттиз дақиқага дамлаб қўямиз сўнгра докадан ўтказиб бир кунда икки маҳал бир ой мобайнида ичиш керак. Табиий махсулотлардан тарвуз яхши фойда беради. Ўртача катталикдаги тарвузни иссик хоммомга кириб истемол қилиш керак. Тарвуз пешоб хайдаш, буйракдаги тикилмаларни очишга ёрдам беради. Қуёшда яхши пишган сарғайган бодринг уруғини истемол қилиш керак. Беҳини 2 та новдасини бир литр сувга солиб қайнатилади.
Ярим челак сувга 7 дона исриғ шохчаси солиб 10 дақиқа қайнатилади, ванничка килиб устида ўтириш лозим. Хомладорлик даврида бу молижани қилиш мумкин эмас.
Дорилар фуросимид таблетка бирта кунига бир махал ичилади. Унга албатта қўшиб панангин ёки калия оротад дориси икки махал ичиш керак. Агар қўшиб ичилмаса юракни ичидан калий микро эълементи сиқиб чиқаради ва юрак уришини секинлаштиради. Лазикс дориси 1 мл дан бир махал мушак орасига укол юборилади.
Касаллик келиб чиқиш сабаблари: совуқ қотганда, зах хонада кўп бўлганда, буйракда ялиғланиш бўлиб қофуқга ўтганда юзага келади. Қовуқ ялиғланиши цистит дейилади. Белгилари: қорин пастки қисмида оғриқ бўлиши, тез-тез езилиш, ёзилганда қорин ва белда оғриқ бўлиши ва пешобни қон аралаш келиши кузатилади. Қовиқда шиш пайдо бўлганлиги сабабли сийдик қон аралаш келади. Бундай холларда юқоридаги дорилардан ташқари 5-нок дорисидан биртадан, икки махал ўн кун давомида ичилади. Калций гуликанат дориси 10мл венага тўқ қоринга бир махал уч кун олиш тавфсия қилинади. Пол-пола трубочка ёрдамида ичиш лозим, чунки бу гиёҳ тиш эмалини емириб сарғайтиради.
Комментариев нет:
Отправить комментарий