ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 12 апреля 2014 г.

акушерлик

00:43
Акушерлик тарихи
Акушерлик тарихи

Акушерлик сўзи французча Accouchment –туғруқ сўзидан олинган бўлиб, аёлнинг репродуктив функцияси хокидаги хамда нормал ёки патологик кечаётган ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда рационал ёрдам кўрсатиш ҳақидаги фандир.
Кишилик жамияти тараққиёт йўлини кўриб чиқиб, қуйидагиларни билиш мумкин. Ибтидоий жамоа тузумида, хусусан матриархат даврида, тугаётган аёлга жамоадаги энг ёши улуғ аёл доялик қилган. Ўша замонларда аёллар ҳеч бир ёрдамсиз тугиб, боланинг кандигини уз тишлари билан узган бўлишлари хам мумкин. Бразилиянинг айрим қабилалари аҳолиси орасида яқин ўтмишда худди шундай одат бор эди. Аммо патриархат даврига келиб, тиббиётнинг айрим соҳалари тараққий этди.
Олис ўтмишда қулдорлик тузуми даврида Миср, Хитой ва Ҳиндистон каби мамлакатларда тиббиёт анчагина тараққий этди. Жамиятнинг умумий тараққиёти фонида тиббиётнинг бошқа соҳалари қатори акушерлик хам ривожланди. Тарихда илк бор оғир кечадиган тугукларнинг сабаблари муаммоси ўрганилди ва рационал тугдириш усуллари ишлаб чиқила бошланди.
Бироқ қадимки дунёнинг турли хулқларида акушерлик соҳасидаги билимлар хар хил эди ва ёрдам характери хам хар хил бўлган.
Масалан, мисрликларда, яҳудийларда ва хитойликларда акушерлик ёрдами тўлалигича доя аёллар кулида эди. Уларнинг билимлари қай даражада бўлганини куйидаги мисолдан билиш мумкин. Мисрликлар аёл ҳомиладорми ёки йўқлигини билиш учун унга буду-ду-ка деган гиёҳ ва ўғил туккан аёлнинг сийдигини ичиришган. Агар аёл уни ичиб, қайд қилса у ҳомиладор деб ҳисобланган. Тугилажак боланинг жинсини билиш учун арпа билан буғдой донларини аралаштириб ҳомиладор аёл сийдиги билан ҳўллашган ва экишган. Агар буғдой униб чиқса қиз, борди-ю арпа ўсиб чиқса ўғил тугилади, деб ҳисоблашган


Комментариев нет:

Отправить комментарий