Аҳоли саломатлиги муҳофазаси – долзарб масала
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат
санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан “Назокомиал инфекциянинг
олдини олиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Л.Тўйчиев, Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Б.Алматов, Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Ольс ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон тиббиёт тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар аҳоли саломатлигини муҳофазалаш, шифо масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва кўламини кенгайтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
Мамлакатимизда тизимли равишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли кўплаб юқумли касалликлар бўйича эпидемик вазият барқарорлиги таъминланмоқда. Сўнгги йилларда полиомиелит, қизамиқ ва вирусли гепатитнинг “В” турига қарши миллий эмлаш ўтказилиб, болаларнинг 98-99,5 фоизи эмланмоқда. Натижада дифтерия, полиомиелит, қоқшол, қизамиқ ва қизилча каби юқумли касалликлар қайд этилмаётир.

– Соғлиқни сақлаш тизимининг стратегик вазифаларидан бири аҳолига сифатли ва хавфсиз тиббий ёрдам кўрсатишдир, – дейди Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази даволаш муассасаларини назорат қилиш бўлими мудири Нигора Аллаберганова. – Мамлакатимизда барча даволаш-профилактика муассасалари замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланиб, бир маротаба ишлатиладиган тиббий анжомлар билан таъминланмоқда. Шунга қарамасдан баъзан назокомиал инфекциялар аниқланмоқда. Бу тиббий ходимларнинг қўл ювиш, дезинфекция ва стерилизация режимларига тўла риоя этмаслиги оқибатида бир бемордан иккинчисига юқиши мумкин бўлган касалликдир. Ҳозир ушбу инфекцияларнинг олдини олиш мақсадида халқаро стандартлар асосида тегишли меъёрлар ишлаб чиқилиб, шифо масканларида дезинфекция ва стерилизация режимларига риоя этилиши қатъий назоратга олинган.
– Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида эришилган ютуқларга ҳавас қилса арзийди, – дейди Пьер ва Мария Кюри номидаги университет вакили Фредерик Барбю (Франция). – Соғлиқни сақлаш муассасалари моддий-техник базаси янгиланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминлангани, уларда юқори малакали тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бораётгани соҳага қаратилаётган улкан эътибор самарасидир.
Анжуманда инфекцияларни аниқлашнинг замонавий усуллари, бу борада жаҳон тиббиётида қўлланилаётган янги технологиялар, аҳолининг тиббий маданиятини янада юксалтириш, эпидемияларнинг олдини олиш ва ўз вақтида даволаш борасидаги долзарб вазифаларга бағишланган маърузалар тингланди, ўзаро фикр алмашилди.
Сайёра Шоева, ЎзА
Комментариев нет:
Отправить комментарий