“Рўза тутишдан мурод нима?” эканлиги ҳақда сўз боради. Суҳбатдошимиз пойтахтдаги “Новза” жоме масжиди имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов бўлди.
- Шу фурсатдан фойдаланиб, азиз халқимизни, мўмин-мусулмонларни раҳмат ва мағфират ойи бўлган Рамазон ойи билан чин қалбимдан табриклайман. Аллоҳ бу ойни ҳаммамизга, хонадонимизга баракали қилсин.
Рўза тутишдан мурод нима, деган саволга жавоб берадиган бўлсак, унинг жавобини рўзани фарз қилган оятдан топсак бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Эй иймон келтирганлар. Сизлардан аввалги қавмларга рўза фарз қилинганидек, сизларга ҳам Рамазоннинг рўзаси
фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз”.
Демак биз бу масаланинг зоҳирини ўйлаб қарасак, айнан бу йилги саратонга тўғри келадиган Рамазон ойларида инсон рўза тутишни машаққатдек қабул қилади. Баъзи қалби касал бандалар: “Аллоҳ бандаларига меҳрибон дейсизлар-ку, аммо кундузлари узун, кечалари қисқа кунларда ҳам рўза тутишга буюрадими”, деган нотўғри тушунчаларни айтишади. Аслида, бу Аллоҳнинг раҳмати.
Шу билан бирга, мўмин-мусулмонлар бир ҳақиқатни яхши билишлари керак – Рамазоннинг рўзаси биздан олдин ўтган қавмларга ҳам, пайғамбарларга ҳам фарз қилинган. Хўш, уни тутишдан мақсад нима? Баъзилар озиш учун, баъзилар саломатлик учун деб ўйлашлари мумкин. Ёки Худо айтган экан, рўзасини тутяпмиз-да, дейишлари мумкин. Лекин Аллоҳ айтяптики, шоядки Рамазоннинг рўзасини тутиб тақводор бўлсаларингиз...
“Новза” жоме масжиди имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов
Тақво нима? Тақво – бу Аллоҳ таолони кўриб тургандек ўзини ҳис қилиш ва охират диёрига ҳозирлик кўриш. Бу, аслида, жуда ҳам катта ғоя. Чунки динимиздаги барча ибодатларнинг хулосаси шу. Хоҳ иймон келтирган мусулмон сифатида бўлсин, хоҳ закот берувчи инсоннинг хислати бўлсин ёки ҳажга борадиган инсоннинг фазилати бўлсин, бунинг туб маъноси мана шу. Бунга қуйидаги мисолни келтириш мумкин:
Тақво малакасида пешво бўлган инсон Ҳазрат Умар (р.а) баъзан йиғлар эканлар. Шунда у кишидан сўрашар экан: “Нега бунча ўзингизни қийнайсиз?”. У киши жавоб берибдилар: “Гарданимдаги масъулият шунчалик оғирки, анави Дажла бўйида бир қўйни бўри еб кетса, унинг ҳисобини эртага Худо Умардан сўрайди”.
Агар ҳақиқий мўмин-мусулмон мана шу ғояларни, фалсафани, яъниким Рамазон рўзасини тутишдан мақсадни тўғри қабул қилса, иншаоллоҳ, Аллоҳнинг тақво малакасини ҳосил қилади ва бу дунё саодатига ҳамда охиратда жаннатдек мукофотга эришади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий