ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 19 мая 2018 г.

‼️Фарзандингиз тупрок, бур еки тиш пастаси ейдими?

Ёш оналар мактаби
‼️Фарзандингиз тупрок, бур еки тиш пастаси ейдими?
Баъзида оналар тарафидан: “Болам деворларни чўқилаб кесак еб ўтиради”, каби шикоятлар эшитамиз. Ёки тиш пастасини яхши кўрувчи болалар ҳақида ҳам эшитиб турамиз.
❓Хўш, аслида боланинг тупроқ ейишга бўлган иштиёқининг сабаби нима?
❓Тиш пастаси ейишнингчи?
Бола организмида темир моддаси камлиги, овқатланиш рационининг нотўғрилиги оқибатида камқонлик келиб чиқади. Бунинг оқибатида болада тупроқ ейиш истаги пайдо

бўлади.

Докторлар, болаларда камқонликнинг асосий сабаби бу темир моддаси етишмаслигидир, деган хулосага келишган.

Нотўғри овқат рационида оқибатида бола организмига етарли даражада темир моддаси тушмайди.

"Болага ўсиш жараёнида темир моддаси муҳим. Агар темир моддаси етарли даражада бўлмаса, болада камқонлик келиб чиқади. Камқонликнинг яна бир сабабларидан бири қон йўқотиш ва паразитлардир”, дейди шифокорлар.

‼️Камқонлик белгилари:

- Ҳолсизлик,
- болани ўқишда қийналиши, - тез чарчаш, ўтириш ёки юришда кеч қолиш,
- тез касалланиши каби ҳолатларда болани қон анализи топшириб кўриш керак.

‼️Даволаш йўллари

Боланинг келажак ҳаётда камқонлик билан оғришининг олдини олишнинг бир йўли болани ҳеч бўлмаганда 6 ойга қадар она сути билан эмизишдир. 6 ойдан сўнгра бола рационига олма, сабзи соки, турли карамлар, қизил гўшт, тухум, балиқ, ловия (дуккакли ўсимликлар), тўршак, анжир, ёнғоқ кабиларни қўшиб бориш зарур.

Апельсин суви с витаминига бой бўлиб, темир моддасини ҳам кўтаради. Уйда ҳозирланган тоза мевалардан кисель ва компотлар ҳам болалар учун фойдали. Чой ва кофе эса темир моддасининг камайишига ва шу билан бирга кальцийнинг танадан ювилиб кетишига олиб келади. Шу сабабдан болаларга чой ва кофе берилмаслиги лозим.

❓Болада бўр ейишни ҳам кузатиш мумкин. Бу ҳам организмда ё темир моддасининг ёки цинкнинг етишмаслигига далолат.

Организмдаги темир моддаси тақчиллиги таъм ва ҳид ажратиш қобилиятига таъсир қилади. Бемор ноодатий таъмга эга бўлган нарсалар, масалан, бўр, гилвата, хом хамир, пиширилмаган гуруч, макарон ейиши, чой шамаси, қурилиш бўёқлари, ацетон, моғор ҳидини ёқтириб қолиши мумкин. Соддароқ айтганда, камқонликнинг темир моддаси етишмаслиги кўриниши ушбу ҳолатларга сабаб бўлади.

Эътибор беринг, эҳтимол фарзандингиз тирноқлари мўртлашган, иштаҳаси ўзгариб қолгандир. Бош айланиши, бош оғриқлари, ақлий ва жисмоний фаолликнинг сустлашиши ҳам камқонликка хос белгилардан. Борди-ю ўзгаришлар ортиб бораверса, албатта мутахассисга мурожаат қилинг. Ўз вақтида муолажа бошланса, нохуш асоратларнинг олдини олиш мумкин.


‼️Белгилари:

- Боланинг ўсишда орқада қолиши;
- Хотиранинг ёмонлиги;
- Тез асабийлашиш;
- Яра-чақаларнинг секин битиши;
- Соч тўкилиши;
- Иштаҳа йўқолиши;
Танада цинк камайиб кетганда тирноқда оқ доғлар – лейконихия пайдо бўлади.

Бу касалликларга қарши тананинг курашиши пасайиши, аллергия, тез чарчаш каби ҳолатлар билан бирга кузатилади.

‼️Даволаш йўли

- Энг биринчи цинк моддасига бой овқатлар истеъмол қилиш.

- Дуккакли ўсимликлар, арпа, буғдой, ошқовоқ ва кунгабоқар уруғлари;

- Мол, товуқ гўштларида;

- Тухум сариғи, ёнғоқлар, қуён гўшти, кепакли ун;

- Пиёз, саримсоқ;

- Турли сабзавотлар, балиқ, сут;

- Балиқ ва мол гўштидаги цинк организмда енгил ҳазм бўлади.

Фарзандингиз тиш пастаси ейишни яхши кўрса, бу унинг танасида кальций етишмаслигига далолат.

Танада кальцийнинг ҳазм бўлиши учун витамин Д лозим. Витамин Д бу қуёш нурлари орқали келадиган витамин.

Фарзандингизни эрталабки соат 11 қадар бўлган қуёш нурларида сайр қилишни канда қилманг.
Ва шу билан бирга кальцийга бой йогурт, сыр ва сутли маҳсулотларини овқат рационига қўшинг.

Биздан узоклашманг 👇🏻👇🏻👇🏻

Баъзида оналар тарафидан: “Болам деворларни чўқилаб кесак еб ўтиради”, каби шикоятлар эшитамиз. Ёки тиш пастасини яхши кўрувчи болалар ҳақида ҳам эшитиб турамиз.

❓Хўш, аслида боланинг тупроқ ейишга бўлган иштиёқининг сабаби нима?

❓Тиш пастаси ейишнингчи?

Бола организмида темир моддаси камлиги, овқатланиш рационининг нотўғрилиги оқибатида камқонлик келиб чиқади. Бунинг оқибатида болада тупроқ ейиш истаги пайдо бўлади.

Докторлар, болаларда камқонликнинг асосий сабаби бу темир моддаси етишмаслигидир, деган хулосага келишган.

Нотўғри овқат рационида оқибатида бола организмига етарли даражада темир моддаси тушмайди.

"Болага ўсиш жараёнида темир моддаси муҳим. Агар темир моддаси етарли даражада бўлмаса, болада камқонлик келиб чиқади. Камқонликнинг яна бир сабабларидан бири қон йўқотиш ва паразитлардир”, дейди шифокорлар.

‼️Камқонлик белгилари:

- Ҳолсизлик,
- болани ўқишда қийналиши, - тез чарчаш, ўтириш ёки юришда кеч қолиш,
- тез касалланиши каби ҳолатларда болани қон анализи топшириб кўриш керак.

‼️Даволаш йўллари

Боланинг келажак ҳаётда камқонлик билан оғришининг олдини олишнинг бир йўли болани ҳеч бўлмаганда 6 ойга қадар она сути билан эмизишдир. 6 ойдан сўнгра бола рационига олма, сабзи соки, турли карамлар, қизил гўшт, тухум, балиқ, ловия (дуккакли ўсимликлар), тўршак, анжир, ёнғоқ кабиларни қўшиб бориш зарур.

Апельсин суви с витаминига бой бўлиб, темир моддасини ҳам кўтаради. Уйда ҳозирланган тоза мевалардан кисель ва компотлар ҳам болалар учун фойдали. Чой ва кофе эса темир моддасининг камайишига ва шу билан бирга кальцийнинг танадан ювилиб кетишига олиб келади. Шу сабабдан болаларга чой ва кофе берилмаслиги лозим.

❓Болада бўр ейишни ҳам кузатиш мумкин. Бу ҳам организмда ё темир моддасининг ёки цинкнинг етишмаслигига далолат.

Организмдаги темир моддаси тақчиллиги таъм ва ҳид ажратиш қобилиятига таъсир қилади. Бемор ноодатий таъмга эга бўлган нарсалар, масалан, бўр, гилвата, хом хамир, пиширилмаган гуруч, макарон ейиши, чой шамаси, қурилиш бўёқлари, ацетон, моғор ҳидини ёқтириб қолиши мумкин. Соддароқ айтганда, камқонликнинг темир моддаси етишмаслиги кўриниши ушбу ҳолатларга сабаб бўлади.

Эътибор беринг, эҳтимол фарзандингиз тирноқлари мўртлашган, иштаҳаси ўзгариб қолгандир. Бош айланиши, бош оғриқлари, ақлий ва жисмоний фаолликнинг сустлашиши ҳам камқонликка хос белгилардан. Борди-ю ўзгаришлар ортиб бораверса, албатта мутахассисга мурожаат қилинг. Ўз вақтида муолажа бошланса, нохуш асоратларнинг олдини олиш мумкин.


‼️Белгилари:

- Боланинг ўсишда орқада қолиши;
- Хотиранинг ёмонлиги;
- Тез асабийлашиш;
- Яра-чақаларнинг секин битиши;
- Соч тўкилиши;
- Иштаҳа йўқолиши;
Танада цинк камайиб кетганда тирноқда оқ доғлар – лейконихия пайдо бўлади.

Бу касалликларга қарши тананинг курашиши пасайиши, аллергия, тез чарчаш каби ҳолатлар билан бирга кузатилади.

‼️Даволаш йўли

- Энг биринчи цинк моддасига бой овқатлар истеъмол қилиш.

- Дуккакли ўсимликлар, арпа, буғдой, ошқовоқ ва кунгабоқар уруғлари;

- Мол, товуқ гўштларида;

- Тухум сариғи, ёнғоқлар, қуён гўшти, кепакли ун;

- Пиёз, саримсоқ;

- Турли сабзавотлар, балиқ, сут;

- Балиқ ва мол гўштидаги цинк организмда енгил ҳазм бўлади.

Фарзандингиз тиш пастаси ейишни яхши кўрса, бу унинг танасида кальций етишмаслигига далолат.

Танада кальцийнинг ҳазм бўлиши учун витамин Д лозим. Витамин Д бу қуёш нурлари орқали келадиган витамин.

Фарзандингизни эрталабки соат 11 қадар бўлган қуёш нурларида сайр қилишни канда қилманг.
Ва шу билан бирга кальцийга бой йогурт, сыр ва сутли маҳсулотларини овқат рационига қўшинг.

Биздан узоклашманг 👇🏻👇🏻👇🏻

Комментариев нет:

Отправить комментарий