ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 18 мая 2018 г.

ВАСИЛА ИНОЯТОВА ОЛАМДАН ЎТДИ

Оғир жудолик
ВАСИЛА ИНОЯТОВА ОЛАМДАН ЎТДИ
19.05.2018
Ўзбекистон фуқаролик жамияти оғир жудоликка учради.
“Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, йирик жамоат арбоби, таниқли ҳуқуқбон, толмас курашчи, азиз устозимиз Васила Иноятова оғир хасталикдан кейин бугун, Рамазон ойининг учинчи куни, 2018 йилнинг 19 май, шанба, Ўзбекистон вақти билан тонгги соат 04:00 да Тошкент шаҳридаги касалхонада 62 ёшида

оламдан ўтди.
Бу ҳақда Васила Иноятованинг қизи Зиёда хабар қилди. Зиёда билан ҳозир телефон орқали қисқа суҳбатлашдик.
Васила Иноятованинг дафн маросими бугун, Тошкент вақти билан соат 13:00 га белгиланган.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Уста Олим кўчаси 1-тор кўча, 3-уй.
Жаноза намозидан кейин Васила Иноятова Тошкентдаги “Кўкча” қабристонига дафн этилади.
“Ўтюраклар клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти Ўзбекнинг Азамат Фарзанди Васила Иноятованинг вафоти муносабати билан Опанинг яқинларига, оила аъзоларига, дўстларига ва барча устозларимиз ҳамда сафдошларимизга, фуқаролик жамияти фаолларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдириб, таъзия изҳор этади.
Қулоқларимизга ҳеч ишонгимиз келмайди...
Чуқур қайғуга ботдик...
Оғир жудоликка учрадик...
Мотамдамиз...
Васила Иноятованинг хотираси қалбларимизда яшайди!
Опани шундай улуғ кунларда Аллоҳ раҳмат айласин! Жойларини жаннатдан қилсин! Охиратлари обод бўлсин!
АЛВИДО, ВАСИЛА ОПА, АЛВИДО!!!
Чуқур қайғу ва мотам билан, якинлари

Комментариев нет:

Отправить комментарий